Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Adabiyotlar ro`yxati 
1.Samadov T.R. Turizmni rivojlantirishning dolzarb masalalari. Konferentsiya 
materiallari.Toshkent: 2004.24-26 b. 
2.Xolmatov X.X., Habibov Z.X., Olimxo’jaeva Z.N. O’zbekistonning 
shifobaxsh o’simliklari. Toshkent: “Ibn Sino” nashriyoti. 1991. 208 b. 
Шомуродов О.Н., ўқитувчи,
Бухоро давлат университети 
ШАРҚ МИНИАТЮРА МАКТАБЛАРИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ 
ТАРИХИ 
Жахон маданияти тараққиёти тарихида Шарқий Арабистон халқлари 
санъатининг хам мухим ўрни бор. Халифаликнинг (Сурия, Миср, Фаластин, 


264 
Шимолий Африка, Эрон, Ўрта Осиё, Жанубий Испания) кўпгина шахарларида 
ривожланган 
Ўрта 
аср 
араб маданияти инсониятнинг прогрессив 
ривожланишида Янги бир босқич бўлди. 
Шарқий Арабистон халқларининг асосий хизмати шунда бўлдики, улар 
кейинги авлодларга антик грек-рим маданиятининг кўпгина ютуқларини сақлаб 
қолиб, уни ривожлантирган холда етказиб келдилар. 
IХ-ХIII асрлар давомида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Эрон, 
Озарбайжон ва Ўрта Осиё халқдари бир-бири билан узвий алоқада бўлиб 
келганлар. Боқдод, Шероз, Табриз, Самарқанд каби шахарлар маданияти ва 
тараққиётнинг маркази бўлиб, ўзларининг кўзга кўринган олимлари, шоирлари, 
хамда фан ва маданият ўчокдари билан бутун дунёга танилган эдилар. 
Тасвирий санъатнинг ривожланишида тирик жонзотни тасвирлашни ман 
этган ислом дини маълум даражада тўсқинлик қилади. Аммо бу қаршиликлар 
тасвирий санъатнинг умумий тараққиётини бука олмайди. 
Мана шу таъқиқланган ишлар натижасида Шарқий араб мамлакатларида 
дастгохлик тасвирий санъатнинг ривожланиши бирмунча қийин бўлади. Унинг 
ўрни эса қўлёзма китобларга ишланган безаклар-миниатюра санъати эгаллайди. 
Миниатюрани юзага келишида ривожланиш араб тилида бадиий 
адабиётнинг равнақи, китобнинг қадимдан илму маърифат манбааи сифатида 
юксак қадрланганидан далолат беради. Миниатюра калиграфия, сахифаларни 
зийнатлаш, муқова безаги билан бир қаторда қўлёзманинг энг асосий мураккаб 
декоратив элементларидан бирини ташкил қилар эди. Миниатюранинг асосий 
ахамияти текст мазмунини тушунтириш ва умуман олганда дунёвий характерга 
эга бўлган асарларни безашдан иборат эди. Асосан проза, поэзия, илмий 
трактаталар, тарихий хроникалар акс этган асарларга миниатюра ишланган. 
Улар орасида «Калила ва Димна» хикоялари грек врачи Диоскоритнинг 
«Фармология», Рашидиддиннинг «Жамъиут таворих» асарлари бор эди. 
ХIV аср охирида Эрон миниатюра санъатида Шероз мактаби юзага 
келади. Жанубий Эроннинг бу шахри машхур шоирлар Саъдий ва хофизнинг 
ватани бўлмиш Шероз бир неча асрлар давомида маданият ва санъат маркази 
бўлиб келади. Адабиёт, шеърият ва ранг тасвир барқ уриб ривожланади. 1370 
йилда «Шохнома» асарига ишланган иллюстрация Шероз миниатюрасининг 
илк намунасидир. Бу асар композисиясининг жуда хам соддалиги-бир оз 
примитивлик, 
манзара 
фонларнинг 
ривожланмаганлиги, 
бўёқлар 
уйғунлигининг сустлигидан далолат беради. Шунга қарамасдан Шероз 
мактабининг биз учун аниқ лўнда ва айни вактда ўта соддаликни кўрамиз. 
Тошкентдаги Шарқшунослик институтида ХIV асрнинг иккинчи ярмига 
тегишли Амир Хусрав Дехлавийнинг «Хамса» асари қўлёзмаси сақланмоқда. 
Бунда иллюстрасияларда лирик сюжетлар асосий ўринда туради. «Шохнома» 
миниатюраларига яқин бўлишига қарамасдан бу ерда услубнинг анча етуклиги 
кўзга ташланади. Кам фигурали композициялар ранг жихатидан жуда гўзал 
бўлиб чизиқлар ранглар мутаносибликда ритмик уйғунликка эга, нафислик 
билан соддалик узвий боғланиб кетган. 


265 
Шероз мактаби учун хос яна бир хусусият манзара асар яратишга кучли 
қизиқишдир. Бу ерда манзара тасвирига биринчи марта катта эътибор 
берилганини, унинг конкретлаштирилганини кўриш мумкин. 
ХIV асрнинг биринчи ярмида Шерозда китоб санъати юксак даражада 
ривожланади. Миниатюранинг бадиий тили бойиб, етукликка эриша бошланди. 
1410 ва 1420 йилларда «Форс шеърияти мажмуаси» ва 1425 йилдаги 
«Шохнома» қўлёзмалари қизиқарлидир. Шероз хокими Искандар Султон учун 
яратилган «Мажмуа» миниатюраларда Низмий достонидаги бош қахромон 
Хусравнинг мураккаб образи икки аспектда ёрқин тасвирланган. Хусрав-ботир 
ва жасур қахрамон, шу билан бирга айшу ишратга, кайфу сафога берилган 
хоким. Аммо афсуски, номаълум рассом томонидан яратилган бу асарда 
образнинг барча хамма қирралари тўла ечиб берилмаган бўлсада, поэманинг 
эмоционал рухига бирмунча яқинлашилган. 
Шероз миниатюрасининг яна ўзига хос хусусиятларидан бири 
«Шохнома» иллюстрасиясидаги чизгилар одамлар ва хайвонлар характерини 
жуда аниқ қилиб тасвирланган. 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish