Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»


Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati 
1. 
https://www.mf.uz/uz/novosti-uzbekistana.html 
2. 
http://kun.uz/uz/news/2017/03/25/turizmni rivojlantirish istiqbollari 
Рўзиев Иззатилло, 
ҳунармандлар уюшмаси аъзоси 
Бухоро ш., Ўзбекистон 
БУХОРОНИНГ АРК МУЗЕЙИНИ БОЙИТИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
Бухоро - Шарқнинг қадимий шаҳарларидан бири, мусулмон ренессанси 
шаклланган ва гуллаб-яшнаган гўша, Шарқнинг ўзига хос тарихий-
меъморчилик музейи эди. 
Бухоро – жаҳоннинг энг қадимий шаҳарларидан 
бири: 1997 йилда шаҳар ўзининг 2500 йиллик юбилейини 
нишонлади. 
1993-йилда Бухоро шаҳрининг тарихий маркази (ЮНЕСКОнинг1-
сессиясида, Колумбия) “Бутунжаҳон маданий мерослари рўйхати”га 
киритилган. 
Бухоро номи дастлаб IX асрда тарихчи Наршахий томонидан 
зикр этилган. Археологик қазишмалар натижасига асосан олимлар ушбу 
шаҳар эрамизгача бўлган даврда ҳудуднинг иқтисодий ва маданий ҳаётида 
муҳим роль ўйнаган деган хулосага келганлар. Бухоро Хитойдан Римгача олиб 
борувчи Буюк Ипак йўлининг энг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган ва 
асрлар давомида муҳим роль ўйнаб келган. 
Бухоро шаҳрида Минораи Калон, Исмоил Самоний мақбараси, Чашма 
Аюб каби қатор жаҳон архитектурасининг дурдоналари бор. Аммо улар 
қаторида маҳаллий ҳукмдорларнинг қўрғони бўлган Арк алоҳида ўринга эга. 
Ҳозир Арк юртдошларимиз ҳамда чет эллик меҳмонларни оҳанрабодек ўзига 
тортувчи ноёб тарихий-меъморий ёдгорлик сифатида ном қозонган. Аркнинг 
ўзида меъморий иншоотларнинг катта бир мажмуаси жойлашган, асосий 
шарқий қисми ҳозирда комммунистлар туфайли археологик ёдгорликка 
айланиб қолган. Бир музей шаҳарни бомбардимон қилинишини ҳеч қандай ғоя 
билан, саройларда бекиниб олган душманни янчиб ташлашга қаратилган бирон-
бир ҳарбий-стратегик режа ёки ўзга бир важ билан оқлаб бўлмайди. Аммо 
коммунистлар Арк қўрғонининг саксон фоизини харобаларга айлантиришган. 
Ҳозирги пайтда бу қўрғонда музей ташкил қилинган бўлиб, у муҳим туристик 
объект ҳисобланади. 
 “Арк” – қадимий археологик ёдгорлик бўлиб, Бухоронинг тарихи ва 
маданиятини очиб беради. Қадимги даврлардан бошлиб, 1920 йил сентябр 
ойида амирлар ҳукумати барбод бўлгунга қадар давлат ҳукмдорларининг 


204 
саройи бўлган. ХХ асрнинг 40-йилларида музей кўргазмаси очилганлигини 
билиб олдик. Бугунги кунда бу эрда Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-
қўриқхонасининг бош офиси, қадимги ва янги тарих, табиат бўлимлари 
кўргазмалари ҳамда музей фондлари жойлашган бўлиб бу бўлимлар билан 
амалиётимиз давомида танишиб чиқиш мумкин. Музей бўлимларини кузатиб 
чиқсак, уларнинг ичида энг каттаси Тарих бўлими (қадимги даврлардан бошлаб 
– ХV а.) ҳисобланади. Бўлимнинг энг диққатга сазовор экспонатлари: ҳарбий 
қуроллар (ХVIII-ХХ а.а.), суфийлик таълимотининг “Жанди” тармоғи 
бошлиғининг кийимлари (ХIХ а.), Бухоро амири тахти (ХIХ а.), машҳур Бухоро 
матолари (ХIХ а.), Бухоронинг экспорт ва импорт маҳсулотлари ҳисобланади.
Энг катта аҳамиятга эга бўлган бўлим - Тангашунослик ва эпиграфика 
бўлими ҳисобланади. Бухоро давлат музей-қўриқхонасида 20000дан ортиқ 
турли даврларда юритилган тангалар, муҳр, тамғалар, Бухоро хонлиги ва 
амирлигининг пуллари, ХVIII-ХХ асрлардаги Россия Империясининг ҳамда 
замонавий пул бирликлари сақланаяпти.
Кейинги бўлим - Бухоро вилояти табиати бўлимидир. Бу бўлимда 
Зарафшон водийсининг қуйи қисмида жойлашган Бухоро вилоятининг 
географик ўрни, иқлим ва тупроқларибилан танишасиз.
Аҳамиятли бўлимлардан яна бири - ХVIII – ХХ асрлар қўлёзма 
ёдгорликлари кўргазмаси. ХVIII асрнинг бошларида қурилган сарой масжидида 
антиқа қўлёзмалар, Қуръонлар, буюк олимларнинг, тарихчиларнинг, Шарқ 
шоирларининг асарлари тақдим этилган. Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, 
Жалолиддин Румий каби буюк адибларнинг асарлари машҳур ҳаттотлар – 
Муҳаммад Хўжа Насафий, Муҳаммад Шариф Ганжибой, Муҳаммад Хасани 
Манжурий (ХIХ а.) томонидан қайта ёзилган. Кўргазмада ҳаттотларнинг 
асбоблари-сиёҳдон, қаламдонлар, китоб қўйиш учун мўлжалланган лавҳлар 
тақдим этилган. 
“Бухоро воҳаси. Қадимги ва ўрта асрлар тарихи” кўргазмасида Қушбеги 
ҳовлисида (бош вазир уйи) археологик қазилмалар натижасида топилган ноёб 
буюмлар тақдим этилган. Унда бадиий жиҳатдан ёки тарихий ёдгорлик 
сифатида катта аҳамияатга эга бўлган тасвирий ва халқ амалий санъат 
наъмуналари, бадиий жиҳатдан ёки тарихий ёдгорлик сифатида катта аҳмиятга 
эга бўлган тасвирий фото материаллари, географик кашфиётлар, фан тарихи, 
тарихий воқеалар ва ҳадислар билан боғлиқ бўлган турли хил хариталар, 
атласлар, глобуслар, тарх ва чизмалар мавжуд. Энг қадимги даврдан то 
ҳозиргача яратилган қўлёзма, тошбосмо, дасхатдаги китоблар ҳам бор. 
Энг катта ўринни эгаллайдигани тангашунослик ва эпиграфика 
бўлимидир. Бухоро Давлат музей-кўрикхонасидаги “Тангашунослик ва 
эпиграфика бўлими 1986 йилда очилган. Бўлим экспозицияси Аркнинг 
Саломхона ҳовлисидаги “Мехмонхонаи Рахим-хон” хонасида жойлашган. 
Бўлимнинг фондида 20 мингдан ортиқ музей ашъёлари сақланаяпти. Улардан 
400 дан ортиғи исломдан олдин бўлган даврга тегишлидир. 
Эпиграфика - бадиий санъатнинг ҳамма соҳасида унинг маъносини, 
кўринишини бойитишда катта рол ўйнайди. Форс-тожик шу билан бирга араб 
эпиграфикаси ҳам доим безашда бадиий асарларини тузишда эпиграфика 


205 
санъатнинг таркибий қисми бўлган. Кенг ҳашаматли бинолардаги, металлдаги, 
чиннидаги, сопол идишлардаги, ёғочдаги, газламадаги эпиграфик ёзувлар унга 
жуда катта ҳурмат обрў келтирди. Ҳар бир буюмдаги ёзувлар ўз хусусияти 
билан, яъни ҳарфларнинг гулларга ўхшатиб ясалиши, эгилувчанлиги 
композицияларнинг ҳар хиллиги буюмларнинг кўркига кўрк қўшади. 
Эрон ва унинг атрофидаги давлатларга тарқалганлигини ҳисобга олиб, биз 
айтишимиз мумкинки, бу санъат ҳунармандчилиги Эрон, Ўрта Осиё ва умуман 
мусулмон дунёсида кенг қўлланилган. Вақт ўтиши билан, бир томондан 
эпиграфиканинг характери ва декорастиясини ўзгартирган бўлса, иккинчи 
томондан ўсимликларга ва ҳайвонларга ўхшатиб ишланган элементлар то 
ҳозирги кунимизгача сақланиб қолган. Рус сайёхи Н. И. Веселовскийнинг 
фикрича : "Агар исломни бир бутун цивилизация деб олсак, ҳар бир 
категориядаги предметнинг мусулмон санъатида ўзининг мос келадиган ёзуви 
бор деб таъкидлайди. Масалан: Масжидларда Қуръондан оят ва пайғамбар 
ҳадисларидан ёки биринчи тўрт халифаларнинг номлари, саройларда эса 
шеърлар ва диний чақириқлар билан, қуролларда Куръондан оят, дубулғада 
бошқа, қиличда бошқа ва қалқонда яна бир бошқа оят ёзилган. Уй-рўзғор 
буюмларида эса буюмнинг эгасига яхши тилаклар тиланган бўлиб, шунга 
ўхшаган буюмларнинг ҳар бирига алоҳида ёзув бўлиши мумкин. Масалан: 
Шамдон уй-рўзғор учун бўлса, эгасига яхши тилаклар тиланган ёзув билан 
бўлиши мумкин, масжид учун ишланган шамдонда эса диний шеър битилган 
бўлиши мумкин. 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish