Сборник научно-методических статей 5 Под общей редакцией доктора педагогических наук, профессора, академика Академии наук



Download 17,32 Kb.
bet2/2
Sana14.06.2022
Hajmi17,32 Kb.
#670277
TuriСборник научно-методических статей
1   2
Bog'liq
макола Қори Ниёзий 2021

Маматкулова Ф.А. Инглиз ва ўзбек тилларидаги
кулинария анжомлари таҳлили................................................................................27
Муратова Д.М. Инглиз ва ўзбек тилида
туризмга оид ўзлашган терминлар………………………………………………..30Ташкент 2021
ТАЛАБАЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА
ХОРИЖ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Х.М.Исраилова, ТошДТУ Олмалиқ филиали катта ўқитувчиси,
Х.Хошимов, Ш.И.Иномов, ТошДТУ Олмалиқ филиали талабалари
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида таълим инсон фаолиятининг турли йўналишларда янги юқори технологияларни жорий этиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини юксалишнинг жуда муҳим шарти бўлиб қолмоқда. Олий таълимнинг мақсади тайёрланаётган мутахассисларни ўзгариб бораётган меҳнат бозори талаб қиладиган, ривожланаётган инновацион иқтисодиётда фаол иштирок этувчи ва ўз турмуш даражаси, аҳоли фаровонлигини таъминловчи малакали ва ижтимоий кўникмага эга етук инсон даражасига етказишдан иборат. Айнан замонавий алоқа ва ахборот технологиялари тизимини кенг кўламда ривожлантириш мамлакатимиз ва жамиятимизнинг тараққиёт даражасини кўрсатадиган мезонлардан бири бўлиб хизмат қилади. Таълимда самарали ислоҳотларни амалга ошириш талаб этилаётган ҳозирги даврда эса, фан-техника тараққиёти, янги технологик революция шароитида муваффаққиятли фаолият юрита оладиган жамият аъзоларини етиштириб бериш, ёш авлодни касб-ҳунарга йўналтиришда давлат хизматини ҳамда ўрта таълимнинг кўп вариантли учинчи босқичини жорий этиш, таълим мазмунини яхшилашда педагогик воситаларни кўллаш, таълимда ташаббускорлик ва ижодкорликка кенг йўл очиш, унинг муҳим тизимларини яратиш каби хориж тажрибаларини ўрганиш айни муддаодир.
Ривожланган хорижий давлатларда таълимнинг, мамлакат ички сиёсатига фаол таъсир этадиган ижтимоий жараён эканлиги эътироф қилинган ҳақиқатдир. Шу туфайли ҳам хориж мамлакатларида таълим эҳтиёжини иқтисодий таъминлашга ажратилаётган маблағ миқдори йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида турли соҳаларда ислоҳотларни амалга ошира бошлади. Олий таълим тизими ислоҳотлари устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди.
Жаҳон стандартлари талабларидан келиб чиқиб, узлуксиз таълим, олий таълимнинг бакалавриат ва магистратуралар сифат даражасини янги босқичга кўтариш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Маҳаллий шароитда таълим тизимини ривожлантириш билан бирга Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан хорижий таълим муассасалари ўртасидаги халқаро алоқалар янги босқичга кўтарилди.
Таълим тизимини ислоҳ қилиш ёки такомиллаштириш жараёнлари кўпгина мамлакатларга хос. Табиийки, улар барча мамлакатларда бир хилда амалга оширилмайди. Бу мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шароитлари, ҳал этаётган муаммоларига кўра фарқ қилади. Шунга қарамай, бу жараёнларда муайян умумий жиҳатларни кузатиш ва уларнинг маълум мамлакатдаги таълим тизимларига ва унинг иқтисодий ривожланиш даражасига боғлиқлигини аниқлашга ҳаракат қилиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришгач, унинг мустақиллигини биринчи бўлиб бир қатор Европа, Осиё ва Америка мамлакатлари тан олди. Мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалар, шу жумладан, таълим ишлари бўйича ҳамкорлик тез ривожланиб борди ва у хорижий мамлакатлар билан алоқаларимизда етакчи ўринлардан бирини эгаллади. Ҳap йили юзлаб ўзбекистонлик талабалар таълим олиш учун ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртларига жўнатилмоқда. Айни вақтда хорижлик ёшлар ҳам республикамиз таълим муассасаларида билим олмоқдалар. Шунингдек, бу мамлакатлар билан кенг кўламда таълим бўйича мутахассислар алмашиш йўлга қўйилган. Хориж мамлакатларидан таълимни бошқариш муассасаларининг, олий ўқув юртларининг ҳамда таълим бўйича илмий тадқиқотлар ва илмий-методик ишлар олиб борувчи мутахассислар, ўқитувчилар ва тарбиячилар ўзаро ташрифлар уюштириб, тажрибалар алмашмоқдалар. Бу мамлакатлар мутахассисларининг умумий мақсад йўлидаги ишларини ривожлантиришга ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Таълим муассасаларида фақат ўқув-тарбия ишлари, уни такомиллаштириш билан боғлиқ вазифаларнигина бажарадилар.
Бундан ташқари, фаолиятларга йўл қўйилмайди. Ҳозирги вақтда миллий иқтисодиётлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг кучайганлиги, ахборотли жамиятда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги омиллар ролининг ўзгарганлиги, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва инновацион ўсишга олиб келмокда. Мамлакатдаги интеллектуал салоҳиятдан фойдаланиш имкониятлари алоҳида давлатлар ва интеграциялашган уюшмалар иқтисодий ривожланишининг ғоят муҳим шартлари бўлиб қолди.
Билимларга асосланган иқтисодиётни шакллантириш, ишлаб чиқариш жараёнида билимлар, инновацияларни яратиш, тўплаш ва улардан фойдаланиш мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти миқёсларидаги рақобат соҳасидаги энг асосий устунлиги сифатида тобора кўпроқ аҳамият касб этиб бормоқда. Билимларнинг яратилиши ва қўлланилиши интеллектуал салоҳиятга боғлиқ бўлиб, бундай салоҳиятни шакллантиришда янги ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланувчи ва илмий тадқиқотлар билан интеграциялашган, ходимларнинг, хотин-қизларнинг бутун меҳнат фаолияти мобайнида билимларини такомиллаштириши учун зарур узлуксиз таълим амалиётини ривожланувчи олий таълим ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Download 17,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish