Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

 
150 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
- бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини 
баҳолаш; 
PIRLS - тадқиқотида 70 дан ортиқ давлатлар иштрок этиб келмоқда. Мазкур халқаро 
тадқиқотнинг мақсади турли хил таълим тизимидан иборат бўлган давлатлардаги бошланғич 
мактаб ўқувчиларининг матнни ўқиш ва қабул қилиш бўйича тайёргарлиги ҳамда 
ўқувчиларнинг ҳар хил ютуқларга эришишга сабаб бўлувчи таълим тизимидаги ўзига хос 
хусусиятларни аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Албатта бундай тадқиқот халқ таълими 
соҳасидаги ишчилар, олимлар, методистлар, ўқитувчилар, ота-оналар ва жамоат вакиллари 
учун катта аҳамиятга эгадир. 
Бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш даражасини белгиловчи ПИРЛС 
орқали ўқиш малакасини қандай баҳолаш мумкин? деган савол пайдо бўлиши табиий 
ҳолдир. Мен бунинг учун бир қанча ишларни амалга оширишни бошладим. Ўқиш 
дарсларида турли манбалардан кичик матнларни олиб, икки хил вариантда ўқувчиларга уйга 
вазифа қилиб бердим. Эртаси куни савол-жавоб ўтказдим. “Матн нима ҳақида?”, 
“Қаҳрамонлар ким?”, “Сиз матндан нимани ўргандингиз?”, “Сизга қайси қаҳрамон ёқди?” 
каби саволлар билан уларни имтиҳон қилдим. Ўқувчилар берилган матнларни ўқиш 
жараёнида икки томонлама қийинчиликларга дуч келишини аниқладим.
Ўқиш малакасини ривожлантиришда, аввало, ушбу ўқув материалини ўқитиш 
мазмунига мурожаат қилмоқ, маъқул деб топилади. Маълумки, чет тил таълими мазмуни уч 
компонентли лингводидактик тушунчадир: нутқ мавзулари, нутқ кўникма ҳамда тил 
материали.
Бошланғич синф ўқиш техникасини ўргатиш ҳақида гапирадиган бўлсак, икки хил 
ўқиш биринчиси овоз чиқариб ўқиш, иккинчиси эса, ичда ўқиш техникалари мавжуд. Овоз 
чиқариб ўқилганида ўқувчининг диққати матннинг мазмунига эътибор берилмайди. Ичда 
ўқилганида эса аксинча, ўқувчининг диққати матн мазмунига қаратилади. Бу ўқувчиларда 
қийинчиликни юзага келтиради.
Шунингдек, ўрганилаётган тил билан она тилисидагига нисбатан ҳарф ва 
товушларнинг ўзаро бир бирларига мос келмаслиги ўқувчиларга катта қийинчилик 
туғдиради.
Ўқувчиларга турли машқлар бажартиришдан асосий мақсад, ўқувчиларнинг инглиз 
тилида шаклланган компетенциясини аниқлаш ва улар дуч келадиган лисоний ва нутқий 
қийинчиликларни очиб беришдан иборат. Бунда ўқувчиларнинг нутқида йўл қўйиладиган 
типик хатолар эътиборга олинади ва, уларга асосланиб, интерференцион ва ташкилий 
қийинчиликлар тасниф қилинади. 
PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study — халқаро ўқиш 
саводхонлигини ўрганишдаги юксалиш) — бу турли мамлакатларда бошланғич синфда 
таҳсил олувчи ўқувчи ёшларнинг матнни ўқиш ва тушуниш даражалари сифатини баҳолаб 
берувчи халқаро баҳолаш тизимидир.
 
Ушбу синов тури ҳар 5 йилда бир марта ўтказишга 
мўлжалланган бўлиб, унинг охирги 2016 йилги тадқиқотлари натижаларига кўра Россия 
Федерацияси етакчилик қилмоқда. 
Халқаро эксперт ва мутахассислар томонидан, мактаблар рейтингини ўрганишда 
уларнинг ихтисослашуви, жойлашуви каби омилларни ҳисобга олган тоифаларга ажратишга 
эътибор қаратилиши, таълим сифати нафақат ўқитувчи-ўқувчи муносабатларига, балки 
атроф-муҳит ва шарт-шароитга ҳам боғлиқлиги, ўқитувчи иш режасини шакллантиришда 
ўқувчиларда мазкур мавзуларни ҳаётга татбиқ эта олиш кўникмаларини ривожлантирувчи 
мақсадларни белгилаб олиши лозимлиги, ўқитувчиларнинг психологик жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш ва мотивациялаш, халқаро тадқиқотлар натижаларига паст кўрсаткичли 
мактабларни жазолаш мақсадида эмас, аксинча кейинчалик таълим тизимидаги 
ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам берадиган таҳлилий маълумотлар олинишида 
кўмакчи сифатида қаралиши, ўқувчиларга айнан PISA синовларига ва муайян дастурда яхши 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish