Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА 
АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
 
Рахманова Г.С., Турсунова А.А., Атаджанов Ш.Ш., ТАТУ 
 
Республикамиз олий таълим муассасалари, лицейлари, техникумлари 
ҳамда умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларининг интернет тармоғига уланиши 
мамлакатимизда масофадан ўқитиш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш 
имкониятини яратди. Масофавий таълим технологияси бу шахс билан 
мустақил, лекин назорат қилинувчи белгиланган билимларни ўзлаштириш 
жараѐнида мулоқот қилиш воситалари, шакллари ва методлари йиғиндисидир. 


240 
Унинг асосий бўғини телекоммуникация воситалари ва уларни етказувчи 
воситалар ҳисобланади. Улардан қуйидаги ўқитиш жараѐнларини таъминлаш 
учун фойдаланилади:
- муҳим, зарур ўқув ва ўқув-методик материаллар;
- ўқитувчи ва таълим олувчи ўртасида тескари алоқа;
- масофавий таълим тизимида бошқарилувчи ахборотларни алмашиш;

халқаро ахборот тармоқларига чиқиш, шунингдек, хорижий
фойдаланувчилар билан Масофавий таълим тизимида боғланиш;
Масофавий таълим узлуксиз таълим тизими шаклларидан бири бўлиб, 
шахснинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаб, таълим олувчиларга 
мамлакатнинг ихтиѐрий ҳудудида таълим олишда тенг имкониятлар яратади. 
Шунингдек, бундай таълим шахсга ўз иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда 
асосий ѐки қўшимча таълим олиш имконини беради. Бундан ташқари, 
масофавий таълим қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни
амалга оширади:
- жамиятнинг саводхонлик даражасини ва таълим сифатини ошириш;
- аҳолининг таълим хизматига бўлган эҳтиѐжини қондириш;
- мамлакатнинг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиѐжини қондириш ва 
ҳоказо.
Масофавий таълим тизими мамлакатимиз таълим тизими учун қуйидаги 
жараѐнларни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади:
- таълим соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш;
- аҳолининг таълим технологияларига эҳтиѐжини шакллантириш;
- халқаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўзгаришларни 
амалга ошириш;
- таълим жараѐни иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш учун 
сифатли, янги техник воситаларнинг пайдо бўлиши ва тез ривожланиши;
- таълим соҳасида халқаро интеграцияни ўстириш.
Масофавий таълимнинг таълим олувчилар учун қулайлиги шундаки, улар 
бу тизимда маъруза ва семинар шаклидаги машғулотларга мунтазам 
қатнашмайдилар, ўзлари учун қулай бўлган вақтда, жойда ва қулай даражада
ишлайдилар ҳамда ўқийдилар. Ҳар бир таълим олувчи фанни ўзлаштириш ва 
танланган курслар бўйича зарур синовларни олиш учун қанча керак бўлса, 
шунча ўқиши мумкин. Масофавий таълим тизимида ўқитувчига билиш 
жараѐнини мувофиқлаштириб бориш, ўқитилаѐтган фанни ривожлантириш ва 
мослаштириш, индивидуал ўқув режаларини тузишда маслаҳатлар бериш, ўқув 
лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва бошқа шу каби вазифалар юклатилади. 


241 
Таълим сифатини назорат қилиш масофадан ташкил этиладиган имтиҳонлар, 
суҳбатлар, ижодий ишлар, интеллектуал тест тизими орқали амалга оширилади. 
Масофадан ўқитишнинг ўқув жараѐни анъанавий ўқитишдаги каби ОваЎМТВ 
ва Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва 
ўқув жараѐни жадвали ҳамда ўқув дастурлари асосида ташкил этилади. Таълим 
олувчиларнинг эгаллаган билим, малака ва кўникмаларининг назорати ўқув 
жараѐни жадвалида кўрсатиладиган муддат ва даврларга риоя қилинган ҳолда 
амалга оширилади. Расман назоратнинг оралиқ, якуний ҳамда битирув ишининг 
тақдимоти турлари назарда тутилади. Лекин жараѐннинг боришига қараб, 
тармоқда кузатишнинг таъминланиши шарти билан кундалик, жорий ва 
назоратнинг бошқа турларини қўллашга рухсат этилади. Ўқув жараѐни 
жадвали бўйича оралиқ назоратлар (асосан тармоқда — тест усулида, лекин 
контакт сессияларда ҳам амалга оширилиши мумкин) ўтказилиши 
таъминланади ва ҳар бир тингловчининг ўқув фаолияти тармоқда кузатиб 
борилади ва мониторинги амалга оширилади. Ўқув жараѐни жадвалига риоя 
қилинган ҳолда контакт сессиялар ўтказилади ва уларда амалий ва лаборатория 
машғулотлари ўтказилади, керакли консультациялар берилади. Ўқиш якунида 
оралиқ назоратлардан муваффақиятли ўтган таълим олувчилар якуний 
назоратга қўйилади. Якуний назоратдан ташқари битирув иши тақдимоти 
ўтказилиши мақсадга мувофиқ (тақдимот тармоқ орқали ҳам бўлиши мумкин). 
Таълим олувчиларга курсни тамомлаганлиги ҳақида тегишли ҳужжатларни 
бериш каби тадбирларни ҳам тармоқ орқали амалга оширилиши назарда 
тутилади. Хулоса қилиб айтганда, масофавий таълимнинг жорий этилиши 
таълим соҳасида ягона ахборот маконини яратиш ва таълим олувчиларга 
ахборотларни тезкор етказиш, таълим муассасаларининг моддий-техника ва 
ўқув-моддий базаларидан самарали фойдаланиш имкониятини яратади ҳамда 
таълим олувчилар билимини холисона баҳолаш ва таълим самарадорлигининг 
ошишига хизмат қилади. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish