ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАРНИ ЎҚИТИШДА
ЗАМОНАВИЙ АУДИО МАҲСУЛОТЛАР (АУДИО КИТОБЛАР)ДАН
ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Боймуродов Б.Э., Қурбонов С.К., Чўллиев Ш.И., ТАТУ
Республикамизда таълим соҳасида олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг бош
мақсади давлатимиз келажагига мустаҳкам пойдевор қуришдан иборат. Бу
ислоҳотларнинг яққол далили сифатида Республикамизда 2020 йилни ―Илм-
маърифат ва рақамли иқтисодиѐтни ривожланитриш‖ йили деб эълон
232
қилинганини мисол қилсак бўлади. Бундан ташқари Ўзбекистонда охирги
йилларда қабул қилинаѐтган қарор ва фармонларнинг аксарияти таълимни
ривожлантириш ва таълимда тенгликни таъминлашга қаратилмоқда. Бугунги
кунда махсус эхтиѐжманд болалар таълим тарбияси долзарб масалага айланиб
қолмоқда. Республикамизда алоҳида ѐрдамга муҳтож болаларни ривожланиш
даражаси, имконияти ва нуқсон хусусиятлари ҳамда қобилиятларига кўра
махсус ѐки умумтаълим тизимда билим олишини амалга ошириш мақсадида
инклюзив таълим сиѐсати амалга оширилиб борилмоқда.
Инклюзив таълим - барча болаларнинг эҳтиѐжларини ҳисобга олган,
ҳуқуқ ва қобилиятларини ҳурмат қиладиган, ижтимоий адолат ҳамда
тенгликка эришишни мақсад қилиб олган таълим тизимидир.
Инклюзив таълимни имконияти чекланган болаларнинг таълим
жараѐнига интеграция қилиш ҳамда ижтимоий адолат ва тенгликни бош мақсад
қилиб олган жараѐндир. Инклюзив таълим таълим олувчиларни, шу жумладан,
ногирон болаларни ҳам ўзлари хоҳлаган мактабда ўқиши мумкин, деб хулоса
чиқаради. Боланинг ногирон бўлиб қолишига жамият, ундаги муҳит,
тушунмовчиликлар, йўл қўйилган хатолар сабабчи бўлган. Демак, унинг ўқиши
учун ҳам шу жамиятнинг ўзи жон куйдириши шарт.
Бола ҳуқуқлари халқаро Конвенсиядан келиб чиқиб, яхши мактаб
таълимини уч хил ибора билан таърифлаш мумкин, яъни:
- мос келувчи;
- ривожлантирувчи;
- инклюзив;
Махсус эҳтиѐжли болалар, бошқа болалар, ўқитувчи ва тарбиячилар
фаолияти инклюзив таълимда ўзига хос ўрин тутади.
Демак;
инклюзив таълим махсус эҳтиѐжли, ногирон, кўзи ожиз болалар
ҳам фақат махсус мактабларда эмас, балки соғлом болалар ўқийдиган
умумтаълим мактабларида ҳам таълим-тарбия олишлари мумкин эканлигини
эътироф этади.
Бунинг учун эса мактаб ҳам, ўқитувчи-тарбиячилар ҳам
инклюзив таълим тизимига тайѐр бўлиши, мактаб даражаси, жисмоний шароит
ва ўқишга имкон омиллари шу таълим талабларига тўла жавоб бериши керак.
Ўзбекистон Республикиасида ногирон болалар билан боғлиқ таҳлил ва
дастлабки баҳолаш ишлари 1966 йилда бошланган. Ҳозирги кунда
Ўзбекистонда 250000 га яқин турли кўринишдаги ногирон болалар (16 ѐшгача)
таълим олиш эҳтиѐжига эга. Ногирон болалар учун таълим билан биргаликда
махсус хизматлар ташкил этиш лозим.
233
Имконияти чекланган ва эшитиш нуқсонига эга бўлган болалар,
полиемиелит билан касалланганлар, ақли заиф болалар, нутқида нуқсони бор ва
соқов болаларга мўлжалланган 86 та махсус таълим ва аралаш махсус
муассасалар, 982 та махсус болалар боғчалари мавжуд.
Ўзбскистонда махсус таълим соҳасида қуйидаги тадбирлар амалга
оширилмоқда:
- ѐрдамга муҳтож болалар учун мослашувчан ва кўп қиррали таълим тизимини
яратиш;
- миллий таълим стандартлари асосида ѐрдамга муҳтож болаларга
мўлжалланган ўқув қўлланмалар сифатини яхшилаш;
таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
- ногирон болалар билан ишлашга ихтисослашган халқаро ташкилотлар билан
ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш;
- кўзи ожиз болалар учун мўлжалланган турли китоблар, методологик
адабиѐтларни чоп этиш;- махсус талим соҳасида кадрлар тайѐрлаш.
Ота-оналар қишлоқ шароитида ѐрдамга муҳтож болаларига талаб
даражасида ѐрдам кўрсатиш имкониятига эга эмас. Биринчидан, моддий
томондан имконият чекланганлиги, иккинчи томондан эса, ѐрдамга муҳтож
болаларнинг гўдаклигидан улорнинг нуқсонларини аниқлаш учун ўқитувчи ва
психологларнинг малакаси талаб даражасида эмас.
Шу сабабли амалга оширишимиз зарур бўлган вазифаларимизнинг асосий
мақсади ҳам айнан имконияти чекланган, ногирон, кўзи ожизлар учун енгиллик
яратишдан иборат. Амалга ошириладиган ишлар имконияти чекланган, кўзи
ожизлар учун билим олишда енгилликлар яратади. Уларниг ҳаѐлот дунѐсида
овозлар орқали янги бир олам пайдо бўлади, янгича таассуротларга эга
бўлишади. Энг асосийси имконияти чекланганларга ўқув дарсликларни, ўзбек
ва жаҳон адабиѐтини ўзлаштиришда бир қанча қулайликлар яратади. Қўйилган
мақсадга эришиш учун энг аввало миллий аудио контентни ишлаб чиқиш
зарур. Бунинг учун қуйидагидарни амалга ошириш зарур:
- аудио китоб учун матнларни танлаш ва тайѐрлаш. Китоб учун танланган жанр
ва китоб ўқилиши учун мўлжалланган аудитория қизиқишларидан келиб чиқиб,
аудиокитоб учун матн танлаш ѐки сценарий тайѐрлаш лозим. Агар биз
аудиокитобларимизни ўзбек, рус ва инглиз тилларида ҳам ѐзишни инобатга
оладиган бўлсак матн танлашда тилшуноснинг роли жуда муҳим ҳисобланади.
- ижрочи танлаш (суҳандон). Ҳар бир аудиокитоб учун ижрочи танланади.
- аудиокитоб матнлари билан ишлаш. Аудиокитобнинг ҳар бир ўқувчилари ҳам
―саҳифа‖ билан ишлайвермайди. Буни яхши ѐки ѐмон деб айтиш қийин. Бунда
234
жуда эътиборли ѐндашиш лозим. Матн билан ишлашда ижрочи қийин
жойларини ажратиб кўрсатиши, қийин сўзларга урғуни тўғри қўйиш, четдан
кириб келган сўзларни ажратиб кўрсатиш, уларнинг тўғри талаффузини
таъминлайди.
- аудиокитобни ѐзиш. Қоидага кўра аудиокитоб овоз ѐзиш студиясида ѐзилади.
Бунда ижрочи билан биргаликда овоз оператори ҳам иш олиб боради. Китобни
ѐзиш давомида матннинг баъзи қисмларини қайта-қайта ѐзишга тўғри келиши
мумкин. Бунинг ўзига ҳос бир неча сабаблари бор. Ҳар бир ижрочининг ўзига
хос овоз имкониятлари бор. Кам ҳоллардагина кўп соатлик ѐзув давомида
аудиоматериални тиниқ ўқиб берувчи ижрочи топилади. Аудиокитоб ѐзиб
бўлинганидан кейин корректерлар ва редактрлар томонидан китобнинг нотўғри
талаффуз этилган ѐки ҳатоликлар рўй берган қисмлари аниқланади. Масалан
ўзбек ва рус алифосини солиштирадиган бўлсак бир бирида такрорланмайдиган
ҳарфлар мавжуд. Лотин ѐзувига асосланган ўзбек алифбосидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |