Шaртли ўтиш oпeрaтoри
Масалани ечишда, кўпинча, вазиятга боғлик равишда мумкин бўлган икки ёки кўп ечим вариантларидан биттасини танлаш зарур бўлади.
Дастурлашда ечимнинг зарур вариантини танлаш учун шартли ўтиш оператори мўлжалланган операторнинг кўриниши қуйидагича:
IF ифода THEN оператор1
ELSE оператор 2
IF -агар
THEN - у ҳолда, ELSE - акс ҳолда сўзларидир.
Шартли утиш операторида if ва then ердамчи сўзлар орасида ёзиладиган ифода, қуйидаги муносабатлардан бирининг ростлигини текширишдан иборат бўлади:
< - кичик
<= - кичик ёки тенг
= - тенг
> - катта
>= - катта ёки тенг тенг
<> - тенг эмас.
Ифодаларда арифметик ифодаларнинг қийматларини ҳам таққослаш мумкин.
IF операторининг бажарилиш тартиби қуйидагича : агар ифодада берилган шарт бажарилса, у холда THEN операторларидан кейин жойлашган операторлар бажарилади. Акс ҳолда, ELSE дан кейин жойлашган операторлар бажарилади. ELSE кўрсатилмаган бўлса, шарт бажарилмаган ҳолда бошқариш, дастурнинг кейинги операторига узатилади.
Агар THEN ёки ELSE сўзлардан кейин бир неча кетма-кет ёзиладиган операторларни жойлаштириш талаб қилинса, у ҳолда операторларнинг бу тўплами битта мураккаб операторга бирлаштирилади. Бунинг учун бирлаштириладиган операторлар тўплами олдига begin , охирига эса end ёрдамчи сўзлар езилади.
Кўп такрорланувчи амалларни ташкил этиш
Паскал тилида кўп такрорланувчи амалларни дастурлашда юқорида айтиб ўтилган IF ва GOTO операторларидан фойдаланиш мумкин. Бу операторлар ердамида тузилган дастур катта хажмли, фойдаланувчининг ўқиши ноқулай бўлиши мумкин. Паскалда циклларнинг ташкил қилинишини таъминловчи операторларнинг уч циклик гуруҳ бўлиши мумкин.
А) Биринчи шакли:
Биринчи шаклда операторларнинг бирор кетма-кетлигини қандайдир шарт ўринли бўлганча қадар такроран бажариш керак бўладиган ҳолларда фойдаланилади. Операторнинг умумий кўриниши қуйидагича:
while ифода do оператор;
Циклда бир нечта операторларни бажариш зарур бўлганда улар мураккаб операторга бирлаштирилади.
В) Иккинчи шакли:
Дастурлашда кўпинча сарлавҳада циклнинг ҳар бир такрорланишида ўзининг қийматини 1 га оширувчи ўзгарувчи бўлган цикллар ишлатилади; бунда цикл операторлари бу ўзгарувчининг қиймати маълум чегарага етмагунча бажарилаверади. Паскаль тилида ҳам шунга ўхшаш тузилишдаги цикл мавжуд. Цикл, FOR оператори билан бошланади. Операторнинг умумий кўриниши қуйидагича:
FOR ўзгарувчи : = бошланғич қиймат
ТО охирги қиймат do оператор;
Цикл бошида i ўзгарувчига сарлавҳа кўрсатилган қиймат ўзлаштирилади ва do ердамчи сўзидан кейин езилган оператор бажарилади. Кейин i ўзгарувчининг қиймати 1 га оширилади ва цикл оператори қайта бажарилади. Токи цикл ўзгарувчисининг қиймати сарлавҳада to («гача») сўзидан кейин кўрсатилган сонга тенг булгўнча қадар бундай цикллар такрорланаверади.
Цикл ўзгарувчисининг бошланғич ва охирги қийматлари арифметик ифодалар ҳам бўлиши мумкин.
С) Учинчи шакли.
Бу цикл repeat (такрорлашнинг) ердамчи сўзидан бошланади ва until (токи) сўзи билан ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |