М а с а л а н и ш а х с и й к о м п ь ю т е р д а е ч и ш. Дастур тўлиқ созланиб бўлингандан кейин бирламчи маълумотларнинг барча вариантлари учун натижаларни олиш мақсадида масалани шахсий комьютерда ечиш амалга оширилади.
Ҳисоблаш жараёнларнинг синфлари
Барча ҳисоблаш жараёнларини учта синфга ажратиш мумкин бўлади: чизиғли, тармоқланган ва даврий(циклик).
Ч и з и қ л и ҳ и с о б л а ш ж а р а ё н и. Ҳисоблаш жараёнларининг шундай турига чизиқли деб айтиладики, унда ҳисоблашнинг барча босқичлари қоғозда ёзилганидек чизиғли кетма-кетлик кўринишида бажарилади. Бунда ҳисоблашлар-нинг йўналиши бирламчи маълумот ёки оралиқ натижаларга боғлиқ бўлмайди.
Тармоқланган ҳисоблаш жараёни. Ҳисоблаш жараёнларининг шундайига тармоқланган деб аталадики, унда у бирламчи ёки оралиқ маълумотлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бир ёки бир неча йўналиш бўйича бажарилиши мумкин бўлади. Бунда ҳар бир йўналиш ҳисоблаш жараёнининг тармоғи ҳисобланади. У ёки бу тармоқнинг танланиши мантиқий шартларнинг бажарилишини текшириш асосида таъминланади. Аниқ бир ҳолда жараён фақат тармоқларнинг биттаси бўйича бажарилади. Бошқа тармоқланиш-ларнинг бажарилиши мумкин эмас.
Тармоқланган ҳисоблаш жараёнининг алгоритмлари оддий (блокнинг иккала тармоғи ҳам мантиқий ифодаларни ҳисоблашни талаб этмайди) ва мураккаб (битта ёки иккала тармоқларда ҳам мантиқий ифодаларни ҳисоблаш блоклари бўлади) бўлиши мумкин.
Дастурлаш тиллари ҳақида умумий маълумотлар
Дастур сўзи буйруқларнинг алоҳида блокини (дастлабки кодни) аниқловчи сўз ва яхлит ҳолдаги бажарилувчи дастурий маҳсулотларни белгиловчи сўз сифатида ишлатилади.
Замонавий дастурлар – фойдаланувчи билан дўстона муносабатни юқори даражада ташкил қиладиган кўп сондаги ойналар, меню, мулоқот ойналари ва визуал графикли муҳитлардан таркиб топган интерфейсга эга бўлиши лозим.
Дастурлар берилган маълумотлар устида бирор бир амал бажарувчи процедуралар кетма-кетлигидан иборат. Процедура ёки функция ҳам ўзида аниқланган кетма-кет бажарилувчи буйруқлар тўпламидан иборатдир. Бунда берилган маълумотларга мурожаатлар процедураларга ажратилган ҳолда амалга оширилади.
Таркибий дастурлашнинг асосий ғояси «бўлаклакларга ажратгин ва ҳукмронлик қил» тамойилига бутунлай мос келади. Бунда ШК дастури масалалар тўпламидан иборат деб қаралади. Оддий тавсифлаш учун мураккаб бўлган ихтиёрий масалани бир нечта нисбатан кичикроқ бўлган таркибий масалаларга ажратилади ва бўлиниш жараёни масалалар тушуниш учун етарли даражада оддий бўлгунча давом эттирилади.
Амалиётга дўстона фойдаланувчи интерфейслари, рамкали ойна, меню ва экранларнинг тадбиқ этилиши дастурлаш технологиясида янги услубни келтириб чиқарди. Дастурларни кетма-кет бошидан охиригача эмас, балки унинг алоҳида блоклари бажарилиши талаб қилинадиган бўлди. Бирор бир аниқланган ходиса юз берганда дастур унга мос шаклда таъсир кўрсатиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |