Қиймaт бeриш oпeрaтoри
Дастурнинг бажарилиш жараенида ЭҲМ ўзгарувчиларнинг қийматларини сақлаш учун автоматик тарзда жой тақсимлайди. Бунда машина дастурдаги ўзгарувчиларнинг номлари ҳамда шу ўзгарувчиларнинг қийматини сақловчи ячейкалар номерлари (адреслар) орасида мослик ўрнатади.
Ўзгарувчиларнинг қийматларини ўзгартириш қиймат бериш оператори ердамида амалга оширилади. қиймат бериш операторида : = белгисининг чап томонига янги қиймат ўзлаштириладиган ўзгарувчи, ўнг томонига эса аввал қиймати ҳисобланиб, сўнгра кўрсатилган ўзгарувчига ўзлаштириладиган ифода езилади.
Масалан S : = а+в. Қиймат бериш операторини ижро этишда ЭҲМ аввал ифоданинг ўнг қисмини ҳисоблайди (бундан олдин катталикларнинг номларини уларнинг кийматлари билан алмаштиради), сўнгра эса ифоданинг олинган қийматини хотирага езади.
Ўзгарувчига бирор қийматни ўзлаштириш аслида шу қийматни мос келган ячейкага жойлаштиришни англатади. Агар ўзгарувчига қиймат ўзлаштирилса, унинг эски қиймати ўчиб кетади.
Масалан, қуйидаги операторлар кетма-кетлиги бажарилганда к: = 5 ; к: = к+1 ; к: = 8 биринчи қиймат беришдан сунг к нинг қиймати 5 га , иккинчисидан сўнг 6 га, учинчисидан сунг 8 га бўлади.
Маълумотларни киритиш оператори
Дастлабки маълумотларни киритишни read оператори ердамида амалга ошириш мумкин.
READ оператори дастур бажарилиши жараенида клавиатурадан маълумотларни киритиш вазифасини бажаради. Операторнинг кўриниши қуйидагича:
READ (киритилаетган қийматлар рўйхати). Оператор бажарилиши натижасида экранга курсор (-) чиқарилади. Клавиатура орқали киритилган маълумотлар, кетма-кет равишда read операторида кўрсатилган ўзгарувчиларга берилади. Киритиш оқимида маълумотлар (сонлар) пробел билан ажратилади. Оҳирида Enter клавишаси босилади.
Мисол. Икки сонни киритиш ва уларни қўшиш дастурининг фрагментини езинг.
read (а);
read (в);
S:=a+b;
Киритиш операторларини битта read (а,в) билан алмаштириш мумкин.
Мaълумoтлaрни чиқaриш oпeрaтoри
Ҳисоблашларнинг натижаларини ва турли тушунтириш текстларни босиб чиқариш учун WRITE оператори қўлланилади. Оператор қуйидаги кўринишга эга:
WRITE (чиқарилаётган қийматлар руйхати);
Агар WRITE хеч қандай маълумотсиз берилган бўлса, у ҳолда экранга бўш сатр чиқарилади. Чиқариш операторининг қавуслари ичида фақат ўзгарувчиларнинг номигина эмас, констаталарни ёки ифодаларни хам езиш мумкин.
Чиқариладиган маълумотлар чиқариладиган оқим - сатрларга ажратилади. Агар write оператори билан босиб чиқариладиган маълумот сатрни бутунлай тўлдирмаса, у ҳолда дастурда кейинги учраган write чиқариш оператори чала сатрни олдинги белгининг кетидан тўлдириб боради. Босиб чиқариладиган қиймат учун айни сатрда жой етмаса, автоматик равишда янги сатр бошланади.
Масалан,
Write (‘дастурлаш’)
Write (‘тили’)
операторлари «дастурлаш тили» текстни босиб чиқаради.
Босиб чиқариладиган маълумотларнинг жойлашишини ўзгартириш, яъни янги сатрдан бошлаш учун дастурга, writeln (янги сатрдан езиш) операторини киритиш керак. Агар
writeln (‘дастурлаш’)
write (‘тили’) езилса, ЭҲМ
дастурлаш тили тектстни босиб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |