9. Дарахтга қоқилган мих
Маҳмуджон тўққиз ёшлигида ўз бўйини белгилаш мақсадида дарахтга мих қоқиб қўйди. Ўн йилдан кейин эса михнинг қандай баландликда эканини кўриш учун келди. Агар дарахт ҳар йили 40 смдан ўсган бўлса, михнинг баландлиги қанча ортган бўлади?
10. Оилавий стол
Оилавий дастурхонга ҳамма йиғилган. Дастурхонда бир буви ва бува, икки ота, икки она, тўртта фарзанд, учта набира, бир ука, икки сингил, икки ўғил, икки қиз, бир қайнота, бир қайнона ва бир келин йиғилган бўлса, дастурхонда камида нечта одам бор?
11. Арифметика
12. Плиткали шоколад
Сизда 4х5 бўлакларга ажратилган плиткали шоколад бор. Сиз уни 20 та талабага бўлиб бермоқчисиз. Нечта ҳаракат билан бу шоколадни тенг 1х1 бўлакларга ажрата оласиз?
13. Расмдаги хатоликни топинг.
14. Шарларни жойлаштириш
10 та шарни 5 та чизиқ бўйича шундай жойлаштирингки, ҳар бир чизиқда 4 тадан ортиқ ҳам, кам ҳам бўлмаган миқдорда шарлар жойлашсин.
15. Навбатдаги ўрдаклар
Навбатда бир неча ўрдаклар турибди:
- улардан иккитаси олдинда;
- иккитаси эса орқада;
- биттаси ўртада.
Савол: навбатда нечта ўрдак турибди?
16. Мусобақа
Икки ака-ука 100 метрлик масофага югуришмоқда. Акаси бу маррага етиб келганида укаси 97 метр югурган эди. Ака мусобақани 3 метр орқадан бошласа, кейинги югуришда маррага ким олдин етиб келади? (Улар бир хил тезлик билан югуришади деб ҳисоблансин.)
17. Туннелдаги одам
Бир одам поезд туннели бўйлаб юра бошлади. У туннел узунлигининг тўртдан бир қисмини босиб ўтганида орқадан поезд сигнали эшитилди. Сиз поезд қанча узоқликда эканлигини билмайсиз. Одамнинг тезлиги ҳам, поезднинг тезлиги ҳам бизга қоронғу. Лекин аён бўлган икки нарса бор:
1. Одам ортга ўгирилиб, ўзи келган йўналишда югурса, поезддан зўрға қутулиб қолади. Яъни у туннел оғзидан чиқиши билан поезд туннелга кириб кетади.
2. Агар тўғрига ҳаракатланишни бошласа ҳам, одам поезддан туннелнинг нариги чиқишида амал-тақал қутулиб қолади.
Агар поезд ҳам, одам ҳам бир хил тезликда ҳаракатланган бўлса, поезднинг тезлиги одамникидан неча марта катта?
18. Конфетни ким олди?
Тушлик вақтида беш ўқувчи мактаб ошхонасига киришди. Ўқувчилардан бири конфетнинг пулини тўламай олиб кетди. Воқеа мактаб директорига етиб боргач, директор бу беш ўқувчини сўроқ қилди ва улардан қуйидаги жавобларни олди:
Рустам: “Мен ҳам, Неъмат ҳам олмадик”.
Жавлон: “Рустам ёки Аброр олди”.
Аброр: “Рустам ҳам, Жавлон ҳам ёлғон гапиряпти”.
Достон: “Аброрнинг гапи нотўғри, улардан бири ёлғон гапиряпти, иккинчиси эса ҳақиқатни айтди”.
Неъмат: “Достон гапираётган гап нотўғри”.
Директор синф раҳбаридан бу беш бола ҳақида фикр сўраганида, бу болалардан учтаси доимо ҳақиқатни сўзлашини, нариги иккитасининг ҳар бир гапи ёлғон эканлигини айтди. Синф раҳбарининг гаплари тўғри эканлигини инобатга олиб, конфетни ким ўғирлаганини топинг.
19. Расмдаги мантиқий хатолик
Қуйида WhatApp тармоғида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган. Ушбу расмда қандай мантиқий хатолик юз берган? Орфографик ёки грамматик хатоликлар назарда тутилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |