Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
«Психотроп ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида»ги 1988 йилдаги Конвенцияси 3-моддаси 4-қисмига b bandiga muvofiq agarda jinoyatchi konvensiyada belgilangan jinoyatlardan ijtimoiy xavfi past hisoblangan jinoyatni sodir etgan bo`lsa, unga nisbatan da`volanish, qayta tarbiyalanish, nazorat o`rnatish, mehnat layoqatini tiklash yoki ijtimoiy integratsiya qilinishi mumkin.
Ammo ushbu konvensiyaning 3 moddasi birinchi qismiga muvofiq har bir taraf o`zining qonunchiligiga binona quyidagi qasddan sodir etilgan qilmishlarni jinoyat deb topishi mumkin:
Yetishtirish, savdo olib borish, uning joyini bekitish, aytmaslik yoki 2 qismiga muvofiq shaxsiy iste`moli uchun olinsa ham 1961 yilgi konvensiyaning buzilishini ko`rsatadi. Shuningdek 6, 8 qismlariga muvofiq birinchi qismida yoritilgan jinoyatlarni o`zlarining milliy qonunchiligiga muvofiq javobgarlikka tortishlari mumkin.
Казус 42
Япония фуқаролари Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаси натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисида япон ҳукуматига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилди. Даъвонинг асоси сифатида АҚШ томонидан атом бомбасининг ташланиши халқаро ҳуқуқ нормаларинин бузилиши деб ҳисобланган ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ўз навбатида миллий ҳуқуқнинг бузилиши деб баҳоланган.
Алоҳида шахс шундай даъво билан мурожаат қилиши мумкинми? Даъвонинг юқорида келтирилган асосларини муҳокама қилинг.
Казус 43
Куба делегацияси Нассау (Багама ороллари) аэропортида бўлиб турганда, Насссаудаги АҚШ божхона ходимлари Куба ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар олиб борилмаётганлиги сабабли Куба ҳукумати томонидан берилган диплотик пасспортларнинг қонунийлигини тан олишдан бош тортди. Куба делегацияси БМТнинг штаб-квартирасига мурожаат қилиб, Куба БМТнинг аъзо эканлигини, кубаликлар Нассауга чиқиш учун визага эга экаликларини билдирган.
АҚШ божхона ходимларининг ҳаракати қонунга зид эмасми? БМТга аъзо-давлатлар вакиллари қандай иммунитет ва имтиёзларга эга бўлиши мумкин?
Казус 44
1998 йил июнда Беларусь Республикаси ҳукумати “Дрозди” элчилар қароргоҳини капитал таъмирлаш лозимлигини билдирди. Июлда АҚШ ҳукуматига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган АҚШ элчилар қароргоҳи атрофидаги девор бузиб ташланди. Элчихона ҳудудида беларус ишчилари пайдо бўлди. Июль ойида Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатлардан дипломатик миссия қароргоҳни тарк этиш муддатини белгилади. Акс ҳолда Беларусь Республикаси ҳукумати ўз ташаббуси билан хорижий мол-мулкни эгаллаб олишини билдирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |