Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Халқаро ҳуқуқда давлатлар фуқаролар томонидан илгари суриладиган ноқонуний талаблар, агарда учинчи давлат манфаатларига зиён етказадиган бўлса ушбу талабларни бажаришга мажбурми? Мазкур ҳолатда “Г” давлат ҳукумати томонидан дипломатнинг ҳаётини асраб қолинмаганлиги халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланадими? 1979 Bmtning Bosh assambleyasi garovga olishga qarshi kurashish to`g`risida konvensiya qabul qilingan, uning 1 moddasiga muvofiq shaxsni ushlab turish, uni o`ldirish yoki og`ir tan jarohati yetkazish garovga olinganlarni to`liq yoki qisman ozod qilish sharti sifatida uchinchi tarafni u yoki bu harakatlarni amalga oshirish yoki muayyan harakatlarni tiyilishiga majbur qilish jinoyat hisoblanadi.
3 moddasiga binoan Ishtirokchi davlat o`zining hududida ushlab turilgan shaxsni ozod qilish maqsadida har qanday harakatlarni amalga oshirishi lozim, qaysilar uning holatini yaxshilashiga yordam ko`rsatadi.
1963 24 apreldagi Konsullik to`g`risidagi vena konvensiyasining 64 moddasiga binoan davlat elchini uning vakolatiga teng ravishda himoya qilishni amalga oshirishi lozim.
Казус 10 Жануби-ғарбий Африка Германиянинг денгиз орти ҳудудларидан бири бўлиб, биринчи жаҳон урушида ғолиб давлатлар фойдасига тузилган Версал шартномасининг 119-моддасига кўра, Германия ушбу ҳудуддан маҳрум қилинган. Урушдан сўнг бу ҳудудга мандат билан бошқариладиган ҳудуд мақоми берилди. Мандатни амалга ошириш ҳуқуқи Жанубий Африка Иттифоқига топширилиб, у ушбу ҳудудда бошқариш ва қонун чиқариш ваколатига эга бўлди. Жануби-ғарбий Африка Жанубий Африка Иттифоқининг бир қисми сифатида бошқарилди. Жанубий Африка Иттифоқи хукумати Миллатлар Лигаси номидан ҳудуднинг ривожланиши ва гуллаб-яшнашини таъминлаш мақсадида бошқаришни амалга ошириши лозим эди. Иккинчи жахон урушидан сўнг Миллатлар Лигаси тугатилди ва Жанубий Африка Иттифоқи Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан мандатни бекор қилишни ва ушбу ҳудудни ўз таркибига киритишни сўради. БМТ сўровни рад қилиб, БМТ Устави ХИИ бўлими (васийликнинг халқаро тизими)га асосан Жанубий Африка Иттифоқига бу ҳудудни васийлик остидаги ҳудуд деб эълон қилинишини маълум қилди. Савол: Жануби-ғарбий Африканинг халқаро-ҳуқуқий мақоми қандай? БМТ Устави ХИИ бўлимини Жануби-ғарбий Африкага нисбатан қўллаш мумкинми? Жануби-ғарбий Африканинг халқаро-ҳуқуқий мақомини Жанубий Африка Иттифоқи ўзгартириш ҳуқуқига эгами?