78-модда. Васийлик тизими Ташкилот Аъзолари бўлган мамлакатларга жорий қилинмайди, бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар суверен тенглик принципини ҳурмат қилишга асосланиши лозим.
Казус 11
А ва Б давлатлар Х ва У давлатларнинг собиқ мустамлакалари бўлиб, улар ўртасида давлат чегараларидан Кон дарёси ўтган бўлиб, А давлат Кон дарёсининг шимолий қисми бўйлаб, Б давлат эса жанубий қисми бўйлаб жойлашган.Ушбу дарёнинг чуқур ўзани бўйлабкичик орол жойлашган. Х ва У давлатларнинг 1890 йилги ўзаро савдо муносабатлари доирасини белгилашга доир келишувига асосан мазкур оролнинг географик жойлашуви кўрсатилган бўлишига қарамай, А давлат ўз талабларида чегара Кон дарёсининг асосий ўзани, сувнинг оқиб ўтиш сиғими, чуқурлиги каби мезонлар асосида юқоридаги низоли орол А давлатга тегишли эканлигини эътироф этган бўлса, ўз навбатида Б давлат 1890 йилги келишувга асосан чегара ўтказилиши қоидалари мазкур дарё мавсумнинг турли вақтларида унинг чуқурлиги, сув сиғими, асосий ўзани, кенглиги ўзгариб туришини важ қилиб, мазкур низоли орол унга тегишли эканлигини билдирган. Мазкур низони ҳал қилиш мақсадида иккитомонлама махсус комиссия ташкил қилинишига қарамай, ушбу низо ижобий ҳал этилмади ва ушбу комиссия ўзаро келишув эришиш имконияти йўқлиги тўғрисида хулоса берди. А ва Б давлатлар БМТнинг Халқаро судига ушбу низони ҳал қилиш бўйича мурожаат қилишди.
Савол: Мазкур муаммовий ҳолатни халқаро ҳуқуқнинг тегишли умумэътироф қилинган норма ва принциплари асосида, шу билан бирга, Халқаро шартномалар тўғрисидаги 1969 йилги Вена конвенциясининг 31-моддалари асосида ҳуқуқий таҳлил қилган ҳолда ўз шахсий ечимингизни асосланг.
1969-yilda imzolangan Vena konvensiyasining 31-moddasiga binoan, taraflar o`rtasidagi shartnoma haqqoniy va o`zining oddiy mazmuniga ko`ra talqin qilinishi lozim, bunda shartnomaning kontekstdagi terminlariga, shuningdek uning obyektiga va shartnomaning maqsadiga e`tibor qaratish lozim. Ushbu moddaning ikkinchi qismiga binoan shartnomaning talqin qilinishi tarkibiga shartnomaning matnidan tashqari uning muqaddimasi ham, shuningdek:
Shartnomga tegishli har qanday kelishuv, qaysiki shartnomaning imzolanishi natijasida vujudga keldi;
Shatnomaga tegishli har qanday hujjat qaysiki boshqa taraflar tomonidan shartnomaga oid deb qabul qilinib tan olindi.
31-moddaning uchinchi qismiga binoan, shartnomaning matni bilan:
c) Shunga oid xalqaro huquqning har qanday prinsiplari ham kiradi.
Shuningdek, Vena konvensiyasining 32-moddasiga binoan, shartnomani talqin qilinishida tayyorlanayotgan materiallar, hujjatlarga ham e`tibor qaratiladi.
1-модда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўзлаган Мақсадлар:
1. Халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ва шу мақсадда тинчликка таҳдиднинг олдини олиш ва уни бартараф этиш ва тажовуз ҳаракатлари ёки тинчликка рахна солувчи бошқа ҳаракатларни бостириш учун биргаликда самарали чоралар кўриш хамда адолат ва халқаро ҳуқуқ принципларига асосланган ҳолда тинчлик воситаларидан фойдаланиб, тинчликнинг бузилишига олиб келувчи халқаро низо ёки вазиятларни тинчитиш ёки ҳал этиш;
2. Халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши принципини ҳурмат қилиш асосида миллатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ҳамда ялпи тинчликни мустаҳкамлаш учун бошқа тегишли чораларни кўриш;
3. Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар характердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда ҳамда инсон ҳуқуқларига ва барчанинг ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар асосий эркинликларига ҳурматни рағбатлантириш ва ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва
4. Шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш маркази бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |