Казус 12
“А” ва “Б” давлат 1955 йилда ўзаро дўстлик, иқтисодий ҳамкорлик ва консуллик ҳуқуқлари тўғрисида шартнома имзоланди. “Б” давлат Корс қўлтиғида “А” давлат билан ўзаро савдо, нефть маҳсулотларини қазиб олиш ва сотиш бўйича ҳамкорлик олиб борди. Лекин 80-йилларнинг иккинчи ярмига келиб иккитомонлама муносабатлар ёмонлашди ва 1987 йилда “Б” давлат ҳарбий денгиз кучлари “А” давлатга тегишли 3 та йирик нефт қазиб олиш платформасини портлатиб юборди. Шундан сўнг “А” давлат ўзаро шартномавий мажбуриятларини, халқаро ҳуқуқнинг нормаларини бузиш орқали етказилган зарарни қоплаш ҳақида БМТнинг Халқаро судига мурожаат қилди. “А” давлат ўз талабларини 1955 йилги шартноманинг 10-моддаси, 1-қисмида назарда тутилган қоида: “Олий даражадаги шартлашувчи томонлар ўзаро ҳудудида эркин савдо ва кемалар қатновини йўлга қўядилар” –дейилган қоида билан асослайди. Ўз навбатида, “Б” давлат “А” давлат томонидан денгизда қўйилган бомба ва миналар ҳамда қилинган ракета ҳужумлари орқали ўзининг 3 савдо кемасига ҳужум қилинганлиги, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилиш мақсадида мазкур нефть платформаларини портлатиб юборганлигини важ қилиб, юқоридаги қоидани айнан “А” давлат бузганлигини билдириб, қарши даъво билан мурожаат қилди.
Савол: Мазкур муаммовий ҳолатни халқаро ҳуқуқнинг тегишли умумэътироф қилинган норма ва принциплари асосида, шу билан бирга, БМТ уставининг 51-моддаси, Халқаро шартномалар тўғрисидаги 1969 йилги Вена конвенциясининг умумий қоидалари асосида таҳлил қилган ҳолда ўз шахсий ечимингизни асосланг.
БМТ
51-модда. Ушбу Низом Ташкилот Аъзосига қуролли ҳужум қилинган тақдирда, Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун зарур чоралар кўрмагунча, унинг алоҳида ёки биргаликда ўз-ўзини мудофаа қилишдан иборат ажралмас ҳуқуқига асло монелик қилмайди. Ташкилот Аъзоларининг ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга оширишда кўрган чоралари Хавфсизлик Кенгашига дарҳол маълум қилиниши ва унинг мазкур Низомга мувофиқ ҳамма вақт халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёки тиклаш учун қандай чорани зарур топса, уни амалга оширишда Хавфсизлик Кенгашига берилган ваколатларга ва унинг масъулиятига ҳеч бир дахл қилмаслиги керак.
1969 yil vena konvensiyasining 12-15 va 17 moddalarida sharnomaning majburiyligi to`g`risida normalar keltirib o`tilgan. Unga muvofiq taraflar shartnomadagi majburiyatlarini bajarishi shart ekanligi ta`kidlab o`tilgan.
50-модда. Хавфсизлик Кенгаши бирон давлатга қарши огоҳлантирувчи ёки мажбурловчи чораларни кўрса, бошқа ҳар қандай давлат юқорида эслатилган чораларни амалга оширишдан келиб чиқадиган махсус иқтисодий муаммоларга дуч келса, Ташкилотга Аъзо ёки Аъзо эмаслигидан қатъи назар, шу муаммоларни ҳал қилиш учун Хавфсизлик Кенгаши билан маслаҳатлашишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |