- Резервуарлардан тўғри фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, улар керакли асбоб- ускуналар, жиҳозлар билан таъминланади.
- Масалан, қабул қилувчи-тарқатувчи қувур (патрубка), ёруғ тушурувчи, ўлчовчи ва кириш мўркон (люк) лари, «хлопушка», нафас олувчи ва сақловчи клапанлар, ёнғиндан сақловчи, сатх ўлчовчи, кўпик генераторлари ва бошқалар.
- Қабул қилувчи-тарқатувчи қувурлар маҳсулотни резер-вуарларга қуйиш ва тўкиш ишларини бажаради.
- Ўлчовчи мўркон (люк) нефт маҳсулоти сатхини аниқлаш ҳамда маҳсулотдан намуналар олиш учун хизмат қилади.
- Кириш мўркон (люк)и резервуарнинг пастки қисмида жойлашган бўлиб, у орқали резервуарнинг ички юзасини тозалаш, таъмирлаш ҳамда шу каби ишларни бажариш давомида резервуарни шамоллатишга мўлжалланган.
- Ёруғлик мўркон (люк)и резервуар тепасида жойлашган бўлиб, резервуар ичига ёруғлик тушиши ва шамоллатиш учун хизмат қилади.
- Хлопушка қабул қилувчи-тарқатувчи қувурлар ишдан чиққан пайтда, нефт маҳсулотлари тўкилишининг олдини олиш учун хизмат қилади.
- Нафас олувчи клапан резервуарнинг ички ҳаво бўшлиғини атмосфера билан боғлаш учун хизмат қилади.
- Сақловчи клапан нафас олувчи клапан ишдан чиққан пайтда резервуар ичидаги ортиқча босимни ростлаш учун хизмат қилади.
- Ёнғиндан сақловчи клапан олов ёки учқуннинг нафас олувчи клапан орқали резервуар ичига киришини олдини олиш учун хизмат қилади. (40-расмга).
Пўлат резервуар жиҳозларининг жойлашиш чизмаси: 1-ёруғлик мўркон (люк)и; 2-шамоллатиш патрубкаси; 3-нафас олувчи клапан; 4-ёнғиндан сақловчи клапан; 5-ўлчаш мўркони; 6-маҳсулот сатҳини ўлчовчи асбоб; 7-кириш мўркони; 8-сифон крани; 9-«хлопушка»; 10-қабул қилувчи-тарқатувчи патрубка; 11-чиқариб турувчи мослама; 12- «хлопушка» нинг бошқарувчиси. ТАБИИЙ ГАЗЛАРНИ САҚЛАШ - Газ ишлатилишидаги мавсумий нотекислик ва
- уни қоплаш
- Газдан фойдаланишдаги мавсумий нотекислик йилнинг фаслларида газ ишлатишнинг бир хил бўлмаслигидан келиб чиқади. Айниқса, катта шаҳарларда ёздаги газ истеъмоли билан қишдаги газ исътемоли ўртасида катта фарқ юзага келади. Ёз ойларида шаҳар аҳолисининг кўпчилигининг дам олишга кетиши, кўпгина иситиш тизимларининг ўчирилиши ва бошқа омиллар туфайли газ кам ишлатилади.
- Қиш фаслида эса аксинча, газдан кўп фойдаланилади. Йил ойларидаги газ истеъмоли графиги 41-расмда берилган.
- 41-Расм. Йиллик газ сарфининг ўзгариш графиги.
- 1-йиллик газ истеъмол нотекислиги чизиғи; Qўрт.й.- йиллик ўртача газ сарфи; Vс..г-ер ости газ омборига жўнатиладиган газ ҳажми; V*,V** -ер ости газ омборидан олинадиган газ ҳажми.
- Я Ф М А М И И А С О Н Д
- ойлар
- Келтирилган графикдан кўриниб турибдики, ёз ойларида газнинг кам ишлатилиши натижасида, ўртача йиллик газ сарфи (Qурт.й).га нисбатан (Vс.г) ҳажмидаги газ ишлатилмай қолади. Қиш ойларида эса V* ва V** ҳажмдаги (ўртача йиллик газ сарфига нисбатан) қўшимча газ ишлатишга тўғри келади.
- Газ ишлатишдаги содир бўлган мавсумий нотекисликнинг бир хилда бўлишини таъминлаш ер ости газ омборлари ёрдамида амалга оширилади. Бунда, ёз ойларида ишлатилмаган ортиқча газ (Vс.г)лар ер ости газ омборига ҳайдалади, қиш ойларида эса керак бўлган қўшимча газ (V* ва V**)лар ер ости газ омборидан олиниб истеъмолчиларга берилади.
- Ер ости газ омборларидан фойдаланиш, магистрал газ қувурининг ҳисобли маҳсулот ўтказувчанлик қобилиятини бир хилда бўлишлигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |