Savol javoblar



Download 10,16 Mb.
bet56/56
Sana05.04.2022
Hajmi10,16 Mb.
#529551
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Нефть ва газ саноати мухандислари учун қўлланма

Ер ости газ омборлари

  • Техник-иқтисодий ҳисоблардан келиб чиққан холда газдан фойдаланишнинг мавсумий нотекисликни қоплашда, ер ости газ омборларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Сабаби ер устида бир неча млн. м3 ли газ сақлайдиган газголдерларни қуриш кўп маблағ талаб этиши билан бирга кўп металл сарфини ҳам талаб қилади. Шу билан бирга аҳоли яшаш пунктлари яқинида хавфли бўлган ёнғин ўчоқлари ҳосил қилинади.
  • Газдан фойдаланишнинг мавсумий нотекислигини қоплашда қуйидаги ер ости газ омборларидан фойдаланилади. Ишдан чиққан нефт ва газ конлари асосида, сув ва туз қатламлари ҳамда сунъий қазилмалар асосида ҳосил қилинган ер ости омборлари.
  • Келтирилган омборлар ичида ишдан чиққан нефт-газ конлари асосида ҳосил қилинган газ омборлари кўпроқ ишлатилади. Чет элларда умумий сақланадиган газнинг 90 фоизи ана шундай ер ости газ омборларида сақланади.
  • Бу турдаги газ омборларида олдиндан мавжуд бўлган ер усти ва ер ости коммуникация ва қурилмаларининг мавжудлиги ва улардан тўлиқ фойдаланиш омборларнинг юқори самарадорлигини таъминлайди.
  • Республикамизда бундай омборлардан 3 таси мавжуд. Булар Шимолий Сўх, Газли ва Хўжаобод ер ости газ омборларидир. Кейинги пайтларда, сув қатлами асосида ҳосил қилинган газ омборларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бундай омборларни ҳосил қилишда газни ер остига ҳайдаш ва ундан олиш учун ер усти ва ер ости коммуникация ва қурилмаларини қуриш керак бўлади. Бундай газ омборига «Полторацкий» ер ости газ омбори мисол бўлади.
  • Мустақиллик давригача «Полторацкий» ер ости газ омбори республикамиз қарамоғида бўлиб, ундан Тошкент ва Жанубий Қозоғистон вилоятларини газ билан таъминлашда фойдаланилган. У 1965 йили ишга туширилган, умумий ҳажми 1,1 млрд. м3 га тенг. Газ сақлайдиган худудининг узунлиги 7 км, эни 2 км. 1995-96 йилларда, ундан олиб ишлатилган газнинг ҳажми 345 млн. м3 ни ташкил қилган.

Суюлтирилган газларни сақлаш

  • Суюлтирилган газлар (пропан, бутан ва уларнинг аралашмалари) газголдер (резервуар)лар саройида сақланади. Газ сақловчи газголдерларнинг керакли ҳажми йиллик газ ишлатиш ҳажмига кўра аниқланади. Ҳажмни ҳисоблашда 10-15 кунлик заҳира ҳажми ҳисобга олинади ва газголдер саройининг умумий ҳажми қуйидагича топилади.
  • Бунда: V-резервуарлар саройи ҳажми; (м3); -йиллик газ истеъмоли (м3); П-захира учун қабул қилинган газ ҳажми (м3); -сақланадиган суюқ газнинг зичлиги (т/м3); K-суюқ газ сақловчи резервуарларнинг тўлиш коэффитциенти.
  • «Кустовый» базалар ва газ тақсимловчи станцияларда суюлтирилган газларни сақловчи идишлар сифатида юқори босим остида сақлайдиган ҳамда паст босимли изотермик шароитда ишлайдиган пўлат резервуарлардан фойдаланилади. Босим остида ишловчи пўлат резервуарлар сферик ва цилиндрик кўринишида бўлади. Уларнинг маҳкамлиги максимал сақлаш ҳароратида (+50оС) ҳосил бўладиган суюлтирилган газнинг тўйинган буғ босими таъсирига кўра ҳисобланган.
  • Юқори босимда ишлайдиган ётиқ цилиндр кўринишида-ги резервуарлар асосий резервуарлар ҳисобланиб, улар «кустовый» базаларда, газ тақсимлаш станцияларида ва бошқа суюлтирилган газларни сақловчи омборларда ишлатилади.
  • Бундай резервуарларнинг ҳажми 25, 50, 100, 175, 200 ва 270 м3 ли бўлиб, улар ер устига ва ер остига ўрнатилган бўлади. Юқори босим остида ишлайдиган пўлат резервуарларининг камчилиги кўп металл сарфини талаб этади ва юқори портлаш ҳамда ёниш хавфига эга.
  • 3
  • 4
  • 1
  • 2
  • 6
  • 7
  • Суюлтирилган газларини сақлашда энг самарадор усуллардан бири атмосфера босимида паст ҳароратда, яъни изотермик резервуарларда сақлашдир. Бу ҳолда газ суюқ ҳолатда бўлади. Унинг чизмаси 43-расмда келтирилган.
  • Суюлтирилган газни изотермик шароитда
  • сақлаш чизмаси:
  • 1-иссиқлик изолятцияси қопланган юпқа деворли резервуар; 2-суюқ газ; 3-ростлаш (дроселлаш) крани; 4-компрессор; 5-иссиқлик алмаштиргич; 6-совутиш учун сув; 7-иссиқлик алмаштиргич.
  • Суюлтирилган нефт гази, атмосфера босимига яқин босимда ва шу босимга тўғри келган ҳароратда, изолятция қилинган юпқа деворли резервуарда сақланади. Сақлаш жараёнида, атроф-муҳит ҳарорати ҳисобига резервуар ичидаги суюқ газнинг маълум бир қисми буғланади. Ҳосил бўлган газ буғи иссиқлик алмаштиргич (7) орқали компрессор (4)га сўрилади ва сиқилгандан кейин иссиқлик алмаштиргич (5)га келади. Бу ерда сиқилиш натижасида қизиган газ буғи сув билан совутилади, яъни газ конденсатцияланади. Конденсат-цияланган суюқлик иссиқлик алмаштиргич (7)да қарама-қарши келаётган совуқ буғ билан қўшимча совутилади. Кейин ростлагич (дросел) (3) ёрдамида суюлтирилган газ босими резервуар ичидаги босимгача камайтирилади ва резервуар (1) га оқизилади.

Download 10,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish