Savol javoblar


Суюлтирилган газларни автомобил транспортида ташиш



Download 10,16 Mb.
bet51/56
Sana05.04.2022
Hajmi10,16 Mb.
#529551
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Нефть ва газ саноати мухандислари учун қўлланма

Суюлтирилган газларни автомобил транспортида ташиш

  • Суюлтирилган газларни автомобил транспортида ташиш автоцистерналарда, баллонларда ва сирпанувчи резервуарлар-да амалга оширилади. Автоцистерналар ишлатилиш мақсадига кўра: ташувчи ва тақсимловчиларга бўлинади. Ташувчи авто-цистерналар суюлтирилган газларни газ берувчи заводдан оралиқ базалар ва газ тўлдирувчи станцияларга ташиш учун фойдаланилади. Тарқатувчи автоцистерналар, суюлтирилган газларни истеъмолчиларнинг баллонларига қуйиш учун мўлжалланган. У тегишли насос ва бошқа мосламалар билан жиҳозланган. Цистерналар цилиндр кўринишидаги идиш бўлиб, автомобил шоссейига ўрнатилган. Цистерналар турига кўра, уларнинг ҳажми 4-15 м3 гача
  • бўлади. Суюлтирилган газлар баллонларда оддий бортли ва махсус кассетали автомашиналарда ташилади. Бу машиналар бир вақтнинг ўзида 55та дан 77тагача баллондаги газни ташиш имкониятига эга. Баллонлар андоза (ГОСТ) лар буйича тайёрланиб улар 1,6 МПа гача бўлган босим остида ишлашлари мумкин. Андоза буйича баллонларнинг ҳажми 2,6; 5; 12; 27; 50 ва 80 литрли бўлади. Сирпанувчи (олиб қуйиладиган) резервуарларда суюлтирилган газларни ташиш оралиқ ва газ тўлдирувчи станцияларидан узоқда жойлашган истеъмолчилар учун фойдаланилади. Бундай резервуарларнинг ҳажми 0,5 м3 дан 3,5 м3 гача бўлади. Буларнинг ичида кўпроқ ишлатиладигани РС-1600 резервуари (ҳажми 1600литр) бўлиб, у 1,8 МПа. босим остида ишлашга мўлжалланган. Суюлтирилган газларни Сирпанувчи резервуарларда ташиш баллонларда ташишга қараганда 20-25 фоиз арзонга тушади.

Қувурларни ишлатишда коррозия жараёнларини бартараф этилиши

  • Нефт-газ қувурлари ва маҳсулот сақловчи резервуар-ларни ишлатишда уларнинг ташқи ва ички юзаларида коррозия жараёнлари содир бўлади. Ташқи юзалари тупроқ, дайди токлар ва бактериялардан ички юзалари эса маҳсулотлар таркибидаги моддалар (Н2S; СО2) ҳамда маҳсулот ости сувлари таъсирида коррозияланади. Натижада қурилмаларда турли кўринишдаги коррозия жароҳатлари ҳосил бўлиб қурилмалар-нинг ишлаш муддатини камайтиради. Бу эса ўз навбатида катта миқдордаги бевосита ва билвосита харажатлар сарфини юзага келтиради. Бундай салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида, қувур ва резервуарларни коррозиядан ҳимоя қилиш тадбирлари амалга оширилади. Қурилмаларни тупроқ, дайди токлар ва бактериялар таъсиридаги коррозиядан ҳимоя қилиш пассив (изолятция қопламалари) ва актив (катод станциялари, протектор ва электродренаж) усуллари ёрдамида амалга оширилади. Ички юзалари эса асосан, коррозия ингибиторлари ёрдамида ҳимоя қилинади. Булардан ташқари, насос ва компрессорларнинг асосий қисмлари коррозияга чидамли пўлат қотишмалардан тайёрланади.
  • Металл қурилмалар юқорида келтирилган шароитларда электрокимёвий коррозия механизми асосида йемириладилар, яъни қурилма юзасида ҳосил бўлган галваник элементларнинг анод бўлимида оксидланиш, катод бўлимларида эса қайта-рилиш жараёнлари содир бўлади. Оксидланишда анод бўлими металл атомларининг ионларга парчаланиши (FeFen+ne) қайтарилишида эса, катод бўлими электронларнинг қутбсизлантирувчи (Н3+Меn+O2) лар томонидан бириктириб
  • коррозияланиши тўхтайди ёки секинлашади.
  • олиш жараёни рўй беради, яъни қайтарилиш реакцияси ҳосил бўлади.
  • Масалан, 2Н++2еН2; Fe2++2eFe O2+2H20+4e4OH-
  • Натижада Fe2++4ОНFe(ОН)2 коррозия маҳсулоти ҳосил бўлади. Бу жараёнлар узлуксиз давом этиб, қурилманинг коррозияланишини, яъни емирилишини содир этади.
  • Катод ва протектор химоя усулларининг ҳимоя қилиш механизми қурилмалар юзасида манфий зарядлар ҳосил қилиб, уларни катод сингари қутблашга асосланган. Бу ҳолда қурилма юзасида анод бўлимининг ҳосил бўлиши тўхтайди, яъни анод жараёни содир бўлмайди.
  • Электродренаж ҳимоя усулининг ҳимоя қилиш механизми қувурлардаги дайди токларни кабел орқали темир йўлга изига (релсга) узатиш билан электрокоррозия жараёнининг содир бўлмаслигини таъминлайди.
  • Қурилмаларни пассив усулида ҳимоя қилиш битум мастикаси асосида ҳосил қилинган изолятция қопламаси ва ёпишқоқ полимер ленталар ёрдамида амалга оширилади. Бу қопламалар ташқи муҳитнинг қурилмаларга бўлган таъсирини йуқотади ёки камайтиради.
  • Қувур ва резервуарларнинг ички юзалари, асосан, коррозия ингибиторлари ёрдамида ҳимоя қилинади. Коррозия муҳитига киритилган ингибиторлар, қувур ва резервуарларнинг ички юзасида ҳимоя пардасини ҳосил қилиб, ташқи муҳит таъсирини камайтиради. Натижада маълум бир вақт давомида қурилмалар ички юзасининг

Download 10,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish