Саноат маркетинги


Корхона, унинг фаолият курсатиш шартлари



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

2. Корхона, унинг фаолият курсатиш шартлари. 
Ўзбекистан Республикасининг "Бухгалтерия хисоби тугрисида" ги конунига 
биноан бухгалтерия хисоби юридик шахс хисобланган мулкчиликнинг шаклидан катъий 
назар барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар пулланилади. 
Корхона халк хужалигининг таркибий унсури (элементи) хисобланади ва ташкилий 
жихатдан алохида ажратилган қисмини англатади. Хужалик фаолиятининг хусусиятига 
кура саноат, кишлок хужалик савдо ва бошкаларга булинади. Уларнинг хар бирида 
муайян хужалик жараёни амалга оширилади ва тегишли маблаглар мавжуд булади. 
Хар бир корхона у ёки бу мулкчилик шакли - давлат, яккашахс (шахсий), ширкат ва 
тезкорга тегишли булади. 
Давлат мулки - давлат шахсидаги мулкдир. 
Мулкка яккашахсли эга булишлик бир шахс томонидан яратиладиган фирма булиб 
у мулк эгасига шу фирма хужалик фаолияти устидан, уз шахсий манфаатларидан катъий 
назар, назорат килиш имконини беради. Юридик маънода мулкка якка шахсли эга 
булишлик хам хусусий шахс сингари уша хужалик субъектидир. Унинг узи хамма 
фойдани олади ёки зарар куриш хамда барча мажбуриятлар буйича шахсий мулки билан 
жавоб беради. Бундай фирмалар Кушма штатлардаги бизнеснинг купчилигини ташкил 
килади, лекин у, одатда майда бизнесдир. 
Шерикчилик (ширкатлар) уз кобилиятлари ва ресурсларини бирлаштирадиган икки 
ёки ундан купрок мулк эгалари томонидан хосил килинган фирмадир. Бунда 
компаниячилар ва ширкатнинг фойдаси ёки зарарини олдиндан келишилган коидага кура 
узаро булишадилар. Хар кандай катнашувчи узининг хиссасини бошка томонга 
топшириши мумкин ва зарур булганда, хар бирининг шахсий мулки ширкатнинг 
мажбуриятларини" тулаш учуй олиб куйилиши мумкин. Баъзи холларда мулкчиларнинг 
бири ёки бир нечтаси узларининг мажбуриятларини чеклашлари мумкин (масалан, 
фирманинг устав капиталига килинган хисса бадалларининг хажми билан), лекин хеч 
булмаганда, улардан бири ширкатнинг барча мажбуриятлари буйича чекланмаган 
жавобгарликни уз зиммаларига олиши керак. 
Корпорация - хиссалари акциядорлик капитали куринишида топширган мулк 
эгаларига юридик жихатдан буйсинмайдиган фирмадир. Акциядорлар корпорация 
операцияларини тугридан-тугри назорат килаолмайдилар. Улар акциядорлар манфаати 
учун фойда олиш максадида корпорация хужалик фаолиятига рахбарлик киладиган 
директорлар кенгашини сайлайдилар. Акциядорлар корпорациянинг зарарлари учун факат 
узларининг бадаллари чегарасида жавоб берадилар. Агар акциядор уз акцияларини сотса, 
бу корпорацияни тугатишга олиб келади.
Юкорида курсатилган корхоналарда уларнинг фаолиятига рахбарлик килишнинг 
хар хил усуллари пулланилади. Бу усуллар асосан улар кайси сохага тегишли 
эканликларига борлик. Хозирги пайтда моддий ишлаб чикариш сохасига кирадиган 
купчилик корхоналар одатда тижорат хисоб-китобиасосида фаолият курсатишади. Бундай 
корхоналар хусусийлаштирилган деб номланади. Ишлаб чикариш сохасидаги корхоналар, 
ташкилотлар ва муассасалар купчилик қисмида давлат (бюджет)ники хисобланадилар. 
Бюджет ташкилоти ва муассасаларининг хусусиятлари асосан шундан иборатки, улар 
узларига хизмат киладиган муассасалар ёки шахслардан килинган харажатларнинг 
компенсациясини (товон тулаш) мутлако олаолмайдилар ёки жуда кам қисмини оладилар. 


Уз фаолиятларини амалга ошириш учун давлат корхоналари ва ташкилотлари 
маблагларни асосан давлат бюджетидан оладилар. 
Корхоналарнинг хужалик алокалари шартнома асосида амалга оширилади. хар бир 
корхона мол етказиб берувчилар билан хам, харидорлар билан хам шартнома тузадилар. 
Бу нарса уларга уз ишларида рационал, тула ва уз зиммасига олган мажбуриятларни 
вактида бажаришга ёрдам беради. Бунда шартномалар-контрактлар корхоналар хужалик 
муносабатларининг асоси хисобланади. 
Корхонанинг иши барча жамоа ва алохида хар бир ходимнинг ишини яхшилашдаги 
манфаатдорлиги асосида ташкил килинади. Моддий манфаатдорлик билан биргаликда 
тижорат хисоб-китоби корхонанинг моддий жавобгарлиги, унинг рахбарларининг 
мулкчилар олдида ресурслардан рационал фойдаланиш, хужалик фаолиятининг молиявий 
натижалари учун моддий жавобгарликни назарда тутади. 
Хар бир корхона бухгалтерия хисобининг тугаллангин тизимига эгадир. Бу эса 
корхонанинг барча маблаглари ва унинг барча фаолияти бухгалтерия хисоби томонидан 
тула ва узаро богланган холда камраб олинар эканлигини англатади. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish