Саноат маркетинги



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

3. Хужалик жараёнлари 
Мулкчиликнинг хар хил шаклларидаги корхоналарнинг вазифаси уз фаолияти 
жараёнида махсулот ишлаб чикариш (хизмат курсатиш, ишлар бажариш)дан иборат. 
Махсулот шилаб чикариш (хизмат курсатиш, ишлар бажариш) узликсиз амалга 
оширилиши учун ундан олдин таъминот жараёни утиши, ишлаб чикаришдан кейин эса 
реалияция жараёни келиши керак. Бу учта боскич хар доим бир бирларининг урнини 
эгаллайди ва шу билан корхонада маблаглар (фондлар)нинг узлуксиз айланишини хосил 
килишади. 
Маблаглар айланишидаги асосий боскич (фаза) - бу моддий бойликларни яратиш 
жараёни содир буладиган ишлаб чикариш боскдчидир. Бу ерда янги махсулот тайёрланади 
ва у узи ишлаб чикарилган буюмлардан нафакат ташки куриниши ва хусусияти билан, 
балки кийматининг хажми билан фарк киладиган янги махсулот тайёрланади. Янгидан 
тайёрланган махсулот киймати сарфланган ишлаб чикариш воситалари киймати (тиклаш 
фонди) ва ходимлар мехнати билан яратилган хамда зарурий киймат (иш хаки) ва 
кушимча махсулот киймати (соф даромад)га булинадиган, янги кийматдан иборат. 
Ишлаб чикариш жараёнини бухгалтерия хисобида акс эттиришда, биринчидан, 
ишлаб чикаришга килинган харажатлар сарфланган ишлаб чикариш воситалари (мехнат 
буюмлари ва мехнат воситалари амортизацияси) ва ишчи кучи (иш хаки шаклидаги 
зарурий мехнат) ва иккинчидан, ишлаб чикариш махсулотлари - тайёр буюмлар кайд 
этилади. Ишлаб чикариш харажатлари пул шаклида хисобга олинади. Бу ишлаб чикариш 
харажатларини ягона улчагичда ифодалаш ва тайёр махсулотнинг ишлаб чиариш 
таннархи хакида йигма курсатгични олиш учун талаб килинади. Пул шакли билан 
биргаликда, моддий харажатлар сарфлари бухгалтерия хисобида тегишли тартибда натура 
ва мехнат улчагичларда хам курсатилади. Бу улчагичлар пулда бахолаш учун асос 
хисобланиб, улардан харажатлар хажми бошкариш учун фойдаланилади. Мехнат 
воситалари ва ишчи кучининг сарфини акс эттиратуриб, бухгалтерия хисоби, ишлаб 
чикариш жараёнининг бошка томонини англатадиган ишлаб чикариш истеъмолини хам уз 
ичига олади. 
Ишлаб чикариш жараёнида купчилик корхоналарда ишлаб чикариш воситалари 
бирданига тайёр махсулотга айланмайди. Уларга мехнатнинг таъсири янгитдан яратилган 
мехнат махсули сифатида тугри келиши керак булган янги куриниш ёки хусусиятларга эга 
булмасдан олдин маълум вакт талаб килади. Шу вактнинг утиши давомида улар 
тугалланмаган ишлаб чикариш шаклида булиб туради. 
Ишлаб чикариш жараёнига яратилган миллий даромаднинг таксимланиши тугри 
келади. Таксимлаш пайтида зарурий махсулот (корхона ходимларининг иш хаки)нинг 
пулдаги ифодаси, корхона соф даромади (фойда)нинг ва давлатнинг марказлаштирилган 


соф даромади (кушилган киймат солиги,
акция солиги,
фойдадан ажратмалар ва хакозо) 
суммаси хисобланиб чикилади. Бундан фойда, микдори бухгалтерия хисобида кейинрок 
сотиш тугагандан кейин аникланади ва кайд килинади. 
Корхона маблагларига айланишнинг бошка боскичлари муомила сферасида содир 
булади. Бу - корхона таъминоти ва тайёр буюмларни сотиш боскичларидир. 
Таъминот сферасида корхона пул маблагларига узига зарур булган, омборларга 
келиб тушадиган ва унинг ишлаб чикариш захираларини хосил киладиган моддий 
бойликларни сотиб олади. Сотиш боскичида ишлаб чикариш жараёнида яратилган 
махсулотнинг истеъмолчилар (харидорлар)га топшириш содир булади. Бу боскичнинг 
якунида корхона фондлари (маблаглари) яна пул шаклига киради. 
Бухгалтерия хисобида таъминот ва сотиш жараёнларини акс эттиришда 
куйидагилар кайд килинади: шу жараёнлар билан борлик булган харажатлар, яъни ишлаб 
чикариш воситаларини харид килиш ва махсулот сотишга килинган харажатлар; таъминот 
жараёнида харид килинадиган буюмлар, сотиш учун мулжалланган ва сотиш жараёнида 
жойлашган ишлаб чикариш махсулотлари хамда сотилган буюмлар учун корхоналар 
томонидан олинадиган пул маблаглари. Бу пул маблагларининг суммаси ишлаб чикариш 
воситаларини сотиб олиш ва иш хакини тулаш учун харажатланган суммадан соф даромад 
микдорига куп булади. 
Шундай килиб, сотиш жараёнининг якунланиши моддий ишлаб чикариш сохасида 
яратилган соф дароманни таксимлаш имконини беради. Бу ерда бухгалтерия хисобида 
давлат даромадига утказилиши лозим булган, корхона томонидан олинган суммаси, 
кушилган киймат солиги,
акциз солиг
фойда (даромад) солиги
аникланади ва кайд 
килинади. Сотиш жараёни тугагандан сунг корхона тегишли органларга (бюджетга, 
бюджетдан ташкари фондларга, банклар, мол етказиб берувчилар ва хакозоларга) уларга 
берилиши лозим булган суммаларни утказиш имконига эга булади. 
Товар ишлаб чикариш шароитида корхоналар маблагларининг давра айланиши 
унинг бошка корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан хужалик алокаларнинг юзага 
келишига олиб келади. Бундай алокалар корхонада мол етказиб берувчилар ва харидорлар 
билан таъминот ва махсулот сотишни амалга оширишда, бош(она) компания билан - унга 
у ёки бошка маблагларни топшириш ёки олиб куйиш пайтида, банк муассасалари билан -
улардан ссудалар олишда, бюджетдан ташкари ташкилотлар билан - ижтимоий 
эхтиёжларга доир хисоб - китобларда ва хакозоларда юзага келади. Хужалик алокалари 
бухгалтерия хисобида корхона маблаглари давра айланишининг тегишли боскичлари акс 
эттирилаетган пайтда камраб олинади; 
Ишлаб чикариш воситалари ва ишчи кучини ишлаб чикариш максадлари учун 
истеъмол килинадиган ишлаб чикариш жараёнидан ташкари, корхона шунингдек ноишлаб 
чикариш истеъмоллари хам содир булади. 
Ноишлаб чикариш истеъмолига корхона тасарруфидаги фондлар (маблаглар)дан 
фойдаланиш киради. Уларнинг таркибига уй-жой маиший хизматларнинг, согликни
саклаш кабиларнинг маблаглари киради. Бу маблагларнинг холати ва улардан 
фойдаланиш хам бухгалтерия хисобида курсатилади. 
Корхоналар маблаглари (фондлари)нинг давра айланиши шундан иборатки, 
маблаглар - фондлар давра айланиши жараёнида уларнинг пулдаги шакли ишлаб 
чикарувчига, ишлаб чикарувчи - товарлига, товарлилиги эса яна пуллик шаклига айланади 
ва хакозо. Демак маблагларнинг давра айланиши факат унинг хар хил боскичлари 
(фазалари) кетма - кет узлуксиз келиб турсагина содир булиши мумкин. 
Мабларлар давра айланишини тугри ташкил килиш, хужалик маблагларини давра 
айланишнинг хар бир боскичида аник булган муддат давомида мавжуд булишлигини 
талаб килади. Замонавий корхоналарда хар кандай жараён, одатда, хар доим, деярли 
танаффуссиз содир булади. шунинг учун хар бир дакикада у хамма уччала боскичда ва уч 
шаклдаги - пул, ишлаб чикарувчи ва товар маблагларга эга булиши керак. Шу билан бирга 


бу маблагларнинг микдори корхона фаолиятининг хажмига тугри келиши ва хар бир 
боскичда нормал ишни таъминлаши керак. 
Барча жараёнлар - таъминот, ишлаб чикариш ва сотиш - алохида хужалик 
операцияларидан иборат. Масалан таъминот ва сотиш катор харид килиш - сотиш 
ходисаларидан ташкил топади. Ишлаб чикаришда мехнат буюмларини махсулот 
тайёрлашга сарфлаш, корхона ходимларига бажарган ишлари учун иш хаки хисоблаш, 
мехнат воситаларидан махсулот ишлаб икаришда фойдаланганлик учун амортизация 
ажратмаларни хисоблаш ва хакозоларни кайта - кайта, пуллаб амалга оширилади. 
Хар бир операциянинг асосий мазмуни корхона маблагларининг харакати, 
уларнинг шакллари узгаришидан иборат. Масалан, материалларни харид килишда 
корхона пул маблаглари урнига узларига керак булган мехнат буюмларини олади, 
материалларни сарфлашда мехнат буюмларни ишлаб чикариш жараёнида тайёр 
махсулотга айланади ва хоказо. 
Бундан шуни хулоса килиш мумкинки, хужалик операциялари хужалик 
фаолиятини амалга оширишда корхона маблагларининг харакатидан иборат экан. 
Хужалик операциялари бухгалтерия хисобида акс эттириш бошкариш объекти 
хакида керакли ахборотни хосил килиш, бюджетни бажаришда маблаглардан фойдаланиш 
самарадорлигининг даражасини бахолаш имконини беради ва у бухгалтерия хисобининг 
асосий мазмунини ташкил килади. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish