Кириш. Бугунги кунда дунё миқёсда саноат тармоқлари атроф муҳитнинг экологик холатини ўзгаришига ва унинг салбий оқибатлар келтириб чиқаришига сабаб бўлиб келмоқда. Шунингдек саноатлашган худуд экотизими саноат тармоқларидан чиқган чиқиндилар ва бошқа чиқиндилар таъсирида экологик холати бузилишга шу билан бирга тупроқнинг юза қисми бегона чиқиндилар билан қопланиш жараёнлари кузатилмоқда. Охирги йилларда дунё бўйича ерларнинг техноген ифлосланиши суғолиладиган тупроқларнинг камайиши тобора кучайиб бораётганлигини кўзатишимиз мумкин. Дунёнинг кўплаб давлатларида қум, чанг, ва зарарлик бирикмали бўронлари кузатилмоқда. Натижада тупроқларнинг экологик бузилиши, ўсимликлар дунёсининг зарарланиши шунингдек барча тирик организимларга ўзининг салбий экологик таъсирини ўтказмоқда.
Урал давлатидаги металлургия саноатининг атроф-муҳитга, хусусан, тупроққа салбий таъсирининг юқорида санаб ўтилган барча омиллари билан боғлиқ ҳолда, чиқиндиларни камайтиришга ёрдам берадиган чора-тадбирларни кўриш, жумладан атмосферага чиқиндиларни филтрлаш, оқава сувларни тозалаш шунингдек комплекс тозалаш зарурлиги аниқланган. Бу эса саноат худуди экотизимининг яхшиланишига олиб келган[1]. Шунингдек Россиядаги рангли металлургиянинг қайта ишлаш ва эритиш саноат тармоғининг ҳудудларида табиий муҳитнинг турли компонентларини бузилиши ва ифлослантириш кузатилган. Ушбу ифлосланишнинг асосий манбаси рангли металлургия тармоғи ҳисобланиб, бу зарарланган худудлардан самарали фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш зарур эканлиги шу билан бирга худудга мос экинлар экиш кераклиги тўғрисида илмий асосланган маълумотларга таянган ҳолда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида айтган[2].
Кўплаб саноат тармоқларидан чиқаётган чиқиндилар атроф-муҳитни зарарланишига олиб келмоқда. Натижада худудда учрайдиган ўсимликлар ва тупроқларнинг техноген ифлосланиши йил сайин ортиб бормоқда. Бу зарарланган худудлардан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири хисобланади[3,4,5,6].
Қозоғистон Республикасининг кон-металлургия саноати корхоналари ҳудудларида тармоқ фаолияти билан боғлиқ экологик муаммолар вужудга келган. Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра кон-металлургия саноати чиқиндилари туфайли атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси ортиб бориши ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ бир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кераклигини такидлаган[7]. Бундан ташқари Хитойлик олимлар томонида минтақавий экологик хавфсизликни таъминлаш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ердан фойдаланиш инсон ривожланиши учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади деб келтирилган. Бунда табиятдаги чекловчи олмилларни камайтириш лозим деб такидлаган. Хитойнинг марказий қисмидаги тоғ-кон шаҳри Дайе шаҳрида ўта хавфли ва хавфсиз бўлмаган синфларга ажратиб тадқиқот ўтказганда худудда 494,5 км2 майдон ўта хафли, ўртача хавфсиз тоифадаги ҳудудлар 426,3 км2 ни ташкил қилган. Бундан ташқари худудлардан самарали фойдаланиш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш шунингдек ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилиш кераклигини такидлаган[8]. Аҳоли сонининг кўпайиши билан минерал ресурсларга бўлган эҳтиёж ортиб боради, бунинг натижасида улардан фойдаланиш ортиб борган. Бунда саноат чиқиндиларининг миқдори ва шу билан инсоннинг атроф-муҳитга таъсирини оширган. Саноат чиқиндиларининг тўпланиши ва сақланиши чиқиндилари экотизимни қайтарилмас ўзгаришларга олиб келаган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ягона тўғри усули саноат чиқиндиларини утилизация қилиш муҳим усулигини исботлаган[9]. Конларни қазиб олиш жараёнларида чиқаётган чиқиндилар атроф-муҳитнинг барқарор ривожланишини чеклайди ва унинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Бу эса худуддаги тирик организимларга ўзининг салбий таъсирини ўтказади[10]. Атроф-муҳит ифлосланиши аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатади. Натижада аҳолида саноат чиқиндилари таъсирида кўплаб касаллик турлари ортади[11]. Тупроққа тушган саноат чиқиндилари тупроқ таркибидаги менералларнинг ўзгаришига ва шунингдек уларнинг таркибини экологик ҳолатини ўзгаришига олиб келади. [12]. Полша кўмир конларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг унинг қолдиқлари қайта ишлаш тамойилларига асосланган ҳолда ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашга эришган[13].
Атроф-муҳитга инсоннинг аралашуви экология ва биология жараёнларнинг қайтарилмас оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Аҳоли сонининг ортиб бориши саноат тармоқларининг махсулотларига бўлган талабнинг кўчайишига олиб келмоқда. Дунё бўйича чиқиндиларни иновацион усуллардан фойдаланган ҳолда қайта ишлаш экологик хавфсизликни таъминлаш бугунги кундаги долзарб малсалалардан бири ҳисобланади. Чиқиндиларнинг табиий ресурсларга бўлган таъсирини камайтириш илғор технологиялардан фойдаланиш шунингдек атроф-муҳитни тартибли ривожланиш мақсадга муовфиқ. Саноатлардан чиққан чиқиндилар жумладан зарарли кимёвий бирикмалар, чанглар, оғир металлар, оксидлар ва бошқа элементлар экотизимни қуйидаги холатларга олиб келади. Ўсимликларнинг зарарланиши шунингдек айрим турларининг нобуд бўлишига, суғориладиган ерларнинг ифлосланишига ва унумдорлик кўрсаткичларининг пасайишига, атроф муҳитнинг экологик мувозанатининг бузилишига шунингдек глобал миқиёсида иқлим ўзгаришларига олиб келади. Саноатни ривожлантириш мамлакатнинг юксалишига олиб келади. Шундай экан санаотлашган ҳудудларнинг атрофида тарқалган ерлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш лозим.