Санитарно-гигиенические требования к содержанию, устройству и организации режима работы дошкольных образовательных учреждений


III. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАНИШИ ВА ҲУДУДИНИ САҚЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР



Download 1,24 Mb.
bet6/22
Sana20.07.2022
Hajmi1,24 Mb.
#826735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Санпин 0355-18 узбек

III. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАНИШИ ВА ҲУДУДИНИ САҚЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР.
3.1 МТМ ҳудуди периметр бўйлаб, баландлиги 1,6 метрли девор билан чегараланади. Дарахтлар чегарадан 10 метрдан кам бўлмаган масофада, буталар эса-МТМ биносидан 5 метрдан кам бўлмаган масофада экилиши талаб этилади.
МТМ ҳудудини кўкаламзорлаштиришда болалар ўртасида жароҳатланиш ва заҳарланишларни олдини олиш мақсадида тиконли ўсимликлар, мевалари заҳарли бўлган ўсимликларни экишга йўл қўйилмайди.
Ҳудудни кўкаламзорлаштиришда МТМ майдонининг қурилишлардан холи бўлган 30%дан кам бўлмаган майдони ҳисобидан амалга оширилиши талаб этилади. Хўжалик минтақаси гуруҳлар учун ажратилган майдонлардан яшил ўсимликлар билан алоҳидаланади. Агарда МТМ ҳудуди ўрмонлар, йирик мевали боғлар, дам олиш истироҳат боғлари билан чегарадош бўлса, яшил ўсимликлар майдонини 10%гача қисқартиришга рухсат этилади.
3,2 Мураккаб рельефли жойларда ташкил этилган МТМлар ҳудудидаги ўйин майдонларини ифлосланишдан ва сув босишидан ҳимоя қилиш мақсадида ёғингарчилик сувлари ва хосил бўладиган оқава сувларни четлаштириш тизимларини ташкил этиш талаб этилади.
3.3 МТМ ҳудуди ташқи электр ёритиш тизими билан таъминланиши лозим. Ҳудуднинг сунъий ёритилганлик даражаси ердан 10 лк дан кам бўлмаган холатда ташкил этилиши керак.
3.4 МТМлари ҳудудида қуйидаги функционал минтақалар ажратилади:
- ўйинлар зонаси,
- хўжалик зонаси.
3.5 Ўйинлар зонаси минтақаси ўз таркибига ўйинлар, билиш ва жисмоний тарбия майдонларини олади.
3.6 МТМларидаги гуруҳ ва жисмоний тарбия майдонларида инсоляция давомийлиги ҳар бир майдончада 50% ида 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.
МТМлари ҳудудида шовқин даражаси турар жой минтақалари учун жорий этилган гигиеник меъёрлардан ошмаслиги керак.
3.7 Жисмоний тарбия зонаси ва гуруҳ майдонларининг қопламаси ўтлоқдан, зичлаштирилган грунт ва болалар саломатлиги учун зарарсиз бўлган замонавий сунъий материалдан иборат бўлиши керак;
Барча типдаги МТМларининг барча ҳудуди учун асфальт қопламани қўллашга йўл қўйилмайди.
3.8 болаларни қуёш нури ва ёғингарчиликлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ўйин зонасининг ҳудудида болалар сонидан келиб чиққан ҳолда соябонли айвончалар ўрнатилиши лозим.
Оилавий типдаги ва индивидуал турар жой биноларида ташкил этилган МТМ лардага сайр майдончасида йиғилувчи-соябонли айвончалар ўрнатилиши зарур бўлиб, улар йилнинг иссиқ даврида қуёш нуридан, совуқ даврида эса ёғингарчиликдан болаларни ҳимоя қилади.
Соябонли айвончаларнинг поли ёғоч материалидан ёки болалар саломатлиги учун ҳавфсиз бўлган сунъий материалдан қопланишига йўл қўйилади.
Соябонли айвончаларни блокли жойлаштириш мумкин.
Бинолар атрофида ташкил этилган янги қурилган соябонли айвончалар гуруҳ ячейкалар хоналарига соя солмаслиги ва табиий ёритилганликни пасайтирмаслиги лозим.
3.9 Мактабгача гуруҳлар учун ташкил этилган ўйин, жисмоний тарбия қурилмалари ва жиҳозлари болалардаги бўй-ёш ўзига хосликларини инобатга олган холда ташкил этилиши лозим.
3.10 Қайта қурилаётган МТМларини уларнинг сиғимига кўра болалар учун жисмоний тарбия майдончалари билан (битта ёки бир нечта) жиҳозланиши талаб этилади.
3.11 Жисмоний тарбия майдони яқинида алмашинувчи чуқурлиги 0,4-0,6м ва узунлиги -8-12,5м, кенглиги 4-6 м бўлган (йиғиб олинувчи, пуфланадиган) очиқ бассейнни лойиҳалаштириш ёки ўрнатишга рухсат берилади. Чўмилиш бассейнларининг майдони 20-25м2, эркин шаклда бўлиши ва алмашинувчи чуқурлиги 0,1-0,5 м ҳамда ундаги сув ҳар куни алмаштирилиши талаб этилади.
Стационар бассейнлар таркибида сувни тозалаш қурилмалари албатта ташкил этиш шарт қилиб белгиланган.
3.12 Ҳар йили (баҳор ойларида) ўйин майдонидаги қумни тўлиқ алмаштириш зарур. Янги олиб келинган қум микробиологик, санитар-кимёвий кўрсаткичлар ва гельминт тухумлари миқдори бўйича гигиеник меъёрларга мос бўлиши керак. Болалар фойдаланмаётган вақтда қумдон устини ифлосланишдан ҳимоя қилиш мақсадида ёпиб қўйиш талаб этилади. (ёпишда полимер пленка, қопқоқлардан, тент ёки бошқа ҳимоя мосламаларидан фойдаланиш мумкин).
Паразитар касалликлар, ичак инфекциялари ёки болалар саломатлиги учун ҳавф солувчи бошқа аралашмалар аниқланадиган бўлса (кимёвий, механик), қумдондаги қумни зудлик билан алмаштириш зарур.
3.13 хўжалик минтақаси ишлаб чиқариш бўлимларига кириш томонида жойлаштирилиши ва кўчага чиқиш учун алоҳида йўлкага эга бўлиши керак.
Оилавий типдаги МТМ ва индивидал турар жой биноларида жойлаштирилган МТМларида шаҳар шароитида юзага келадиган зич қурилишлар ҳолатида хўжалик ҳовлисидан кўчага чиқиш учун алоҳида йўлкани бўлмаслигига рухсат этилади.
Хўжалик минтақаси ҳудудига мустақил кириш йўлагининг мавжуд бўлмаган холатларида автотранспортни мазкур минтақага кириши болалар МТМда бўлмаган вақтларда амалга оширилади.
Намунавий лойиҳа асосида қурилган МТМларининг хўжалик минтақаси ҳудудида ўрин оқликларини қуритиш жойлари, гилам буюмларини тозалаш ва бошқа маиший воситаларни ювиш жойлари ташкил этилиши керак.
3.14 Қишлоқ шароитида ташкил этилган МТМларида ёқилғи воситаларини сақлаш учун мўлжалланган омбор билан биргаликда ташкил этилган чегараланган қозонхона, маҳаллий сув таъминоти манбасининг қурилмаси, МТМ учун махсус ташкил этилган, санитар ҳимоя минтақаси билан чегараланган, сув заҳираси сақланувчи резервуарли маҳаллий сув таъминоти тизими ташкил этилиши керак.
3.15 МТМнинг хўжалик минтақасида қаттиқ чиқиндиларни йиғиш учун ташкил этилган майдонча асосий бинодан камида 20 метр масофада ташкил этилади. Оилавий типдаги МТМ ва индивидуал турар жой биноларида ташкил этилган МТМларда хосил бўладиган қаттиқ чиқиндиларни йиғиш махсус ажратилган майдончаларда амалга оширилади. Қаттиқ қопламали ушбу майдончаларда маркировка қилинган, қопқоқли, алоҳида контейнерлар ташкил этилади. Чиқинди йиғиш майдончасининг ўлчами чиқинди тўпланадиган контейнернинг асосидан ҳар томонга камида 1,0 метрдан кам бўлмаган холатда ташкил этилади.
3.16 МТМ ҳудудини тозалаш ҳар куни болалар ташрифидан олдин ва МТМ ҳудудини ифлосланиш даражасига боғлиқ холда амалга оширилади. Об-ҳаво холати иссиқ ва қуруқ бўлган шароитда МТМ ҳудудидаги ўсимликларни суғориш кунига камида 2 марта амалга оширилади.
3.17 МТМги кириш ва чиқиш йўллари ва йўлаклари, кўчалар, хўжалик бўлимига борувчи йўллар, чиқинди тўпланиш майдонлари юзаси бетон ёки бошқа қаттиқ қоплама билан ёпилиши керак.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish