Санитарно-гигиенические требования к содержанию, устройству и организации режима работы дошкольных образовательных учреждений


IV. БИНОЛАР, ХОНАЛАР, УЛАРНИ ЖИҲОЗЛАНИШИ ВА САҚЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



Download 1,24 Mb.
bet7/22
Sana20.07.2022
Hajmi1,24 Mb.
#826735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Санпин 0355-18 узбек

IV. БИНОЛАР, ХОНАЛАР, УЛАРНИ ЖИҲОЗЛАНИШИ ВА САҚЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.
4.1 Алохида биноларда ташкил этиладиган МТМларнинг сиғими янги қурилаётган МТМлар учун 385 ўриндан ошмаслиги керак.
Юзага келган зич қурилишлар шароитида янги қурилаётган бинолардаМТМларини қуришга рухсат этилади, бунда кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватида -75 ўринга мўлжалланган, қишлоқ шароитларида эса индивидуал турар жой биноларига зич холда бириктириб қуриш орқали ташкил этиш, алоҳида кириш-чиқиш эшиклари билан таъминланган, махсус алохида чегараланган ҳудудда сиғими 150 ўринга мўлжалланган МТМларини ташкил этишга рухсат этилади.
МТМлари қувватини Давлат санитар эпидемиологик назорат хизмати ва Мактабгача таълим Вазирлиги тавсиясига кўра ошириш мумкин.
Биноларни режалаштириш тузилмасига қўйиладиган гигиеник талаблар Сан Қ ва М талабларига жавоб бериши керак.
4.2 МТМ биноси 1-2 қаватли бўлиши мумкин.
Зич турар жой қурилиши шароити ва ер майдони етарли бўлмаган холатларда 3 қаватдан ортиқ бўлмаган қурилиш ёки биноларни ихтисослаштиришга рухсат этилади. Бинонинг 3 қаватида хизмат-маиший ва болалар билан тўгарак ишларини олиб борувчи махсус хоналарни ташкил этишга рухсат этилади (психолог, логопед хоналари ва ҳ.к.).5 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳ ячейкалари бинонинг биринчи қаватида, 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун эса гуруҳ ячейкалари бинонинг 2-қаватида жойлаштирилади.
4.3 Янги қурилаётган ва қайтадан қурилаётган мактабгача таълим муассасаларида асосий умумтаълим дастурини амалга ошириш учун қуйидаги хоналар жамланмаси кўзда тутилиши зарур:
- гуруҳ ячейкалари-ҳар бир болалар гуруҳига тааълуқли бўлган алохидаланган хона,
- болалар билан ўтказиладиган машғулотлар учун ва овқатланишни ташкил этиш учун хоналар, мазкур хоналар барча гуруҳлар томонидан ёки бир нечта болалар гуруҳлари томонидан навбати билан фойдаланиш учун мўлжалланган бўлади (мусиқа машғулотлари ва жисмоний тарбия машғулотлари, овқатланиш зали, логопед хонаси ва бошқалар).
- устки кийимлар ва пойафзал учун шкафлар билан жиҳозланган хона ёки махсус жой,
- ёрдамчи хоналар (тиббий хизматлар учун мўлжалланган, овқатланиш блоки, кирхона),
- ходимлар учун хизмат-маиший хоналар.
4.4 МТМларининг барча асосий хоналари 1-2 қаватларда жойлаштирилади. Бинонинг ертўла ва цокол қаватларида болалар мунтазам равишда бўлиши учун ва тиббий хизматлар учун мўлжалланган хоналарни ташкил этиш тақиқланади.
Юзага келган зич шаҳар қурилиши шароитида оилавий типдаги МТМларни, индивидуал турар жой биноларида жойлашган МТМларни мусиқали ёки спорт залларининг ярим ертўла қаватларида жойлаштириш мумкин, фақат бунда аралаш ёритилганлик холати (табиий ва сунъий), шамоллатиш имкониятининг гигиеник талабларга мос холатда ташкил этиш, шунингдек, ёнғин ҳавфсизлиги холатига риоя қилиш шароитлари кўзда тутилиши шарт.
4.5 Сиғимига боғлиқ равишда МТМ биноси турли шаклда бўлиши мумкин, улардан блок ёки павильон тузилмали тури кенг қўлланилиши мумкин, улар бир неча павильон –корпуслардан иборат бўлиб, бу бинолар алоҳида туриши ёки иситилувчи йўлаклар орқали бир бири билан боғланиши мумкин. МТМнинг асосий биносига кириш олдида пандуслар ўрнатилиши зарур. Оилавий типдаги ва индивидуал турар жой биноларида жойлашган МТМларда ҳам пандусларни ўрнатиш тавсия этилади.
4.6 Янги қурилаётган МТмларда хоналар баландлиги полдан шипгача -3 м дан кам бўлмаслиги; мавжуд бўлган турар жой биноларида жойлашган МТМларда шипнинг баландлиги полдан-2,8 м дан кам бўлмаслиги лозим.
4.7 МТМ хоналарида ҳаво-иссиқлик тартибини сақлаш мақсадида биноларга кириш олди тамбур билан жиҳозланиши керак. Тамбурнинг чуқурлиги 1,6 м дан кам бўлмаслиги керак. Оилавий типдаги ва ўз фаолиятини индивидуал турар жой биноларида амалга оширувчи МТМларда ҳам тамбурларни ташкил этиш тавсия этилади.
4.8 МТМ биносининг режалаштирилган тузилмасида гуруҳ ячейкалари (ҳар бир гуруҳ учун алоҳида бўлган хоналар) ва болалар учун махсус хоналар ташкил этилиши зарур, бу махсус хоналардан болалар гуруҳлари бир вақтнинг ўзида ёки навбати билан фойдаланиши мумкин (устки кийимлар сақланувчи шкафлар ва пойафзал сақланувчи стиляжлар билан жиҳозланган хоналар ёки жойлар, мусиқали ва/ёки спорт заллари, овқатланиш зали). 3 ёшгача болалар гуруҳ ячейкасида ҳудудга чиқиш учун мустақил йўлак ташкил этилиши зарур. 4 тадан кўп бўлмаган гуруҳлар учун умумий кириш зинапоясига рухсат этилади.
4.9 Тўлиқ, узайтирилган кунлик ва сутка давомида фаолият олиб борувчи (9 соатдан 24 соатгача) мактабгача гуруҳлар учун гуруҳ ячейкаси таркибида қуйидаги хоналар ёки ўринлар жамланмаси кўзда тутилиши лозим:
- машғулот ва ўйинлар олиб бориш учун ўйин хонаси,
- ухлаш учун хона (ўйин хонасидаги махсус жой),
- мавжуд бўлган МТМда овқат қабул қилиш хонаси (ўйин хонасидаги махсус жой),
- мавжуд бўлган МТМда ошхона идишларини ювиш жойи (ўйин хонасидаги махсус жой), (бунинг учун икки бўлимли раковина ўрнатилиши лозим) ва уларни сақлаш (шкаф ва қуритиш шкафлари),
- оқликларни сақлаш учун хона (жой),
- тозалаш инвентари сақлаш жойи (шкафи),
- санитар тармоқ (1 Илова).
Янги қурилаётган МТМда қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:

  • Махсус ташкил этилган овқатланиш залига иситилувчи йўлаклар билан боғланган алоҳида овқат тайёрлаш хоналари,

  • Овқат тайёрлаш цехида идишларни ювиш ва ошхона жиҳозларини қайта ишлаш учун алоҳида жой,

  • Ошхона ва чой идишларини ювиш учун алохида хона, бу хонада 150 ўрингача бўлган МТМларда 2 та ювиш ўринли чиғаноқ, ўринлар сони 150 дан ортиқ бўлган МТМларда эса 3 та ювиш ўринли чиғаноқ, ҳар бир гуруҳ учун алоҳида идишларни сақлаш учун шкафлар ажратилиши, кир идишларни қабул қилиш ва тоза идишларни беришда оқимлиликка риоя қилиниши лозим.

  • Ходимлар учун санитар тармоқ алоҳида бинода ташкил этилиши керак.

4.10 МТМнинг барча асосий хоналарида табиий ёритилиш учун шароит бўлиши шарт.
4.11 Инсоляцияни ортиб кетишини чегаралаш ва хоналарни меъёрдан ортиқ даражада исиб кетишини олдини олиш мақсадида гуруҳ ячейкалари, ўйин хоналари, ухлаш хонаси, заллар, тиббий хона, овқатланиш зали ва овқат тайёрлаш блоки деразаларига қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар режалаштирилиши ва ўрнатилиши лозим. (2 Илова).
4.12 МТМнинг барча асосий хоналарида шамоллатишни ташкил этиш учун қайтарма фрамуга ва форточкалар ташкил этиши керак.
4.13 Дераза блоклари алмаштирилганда ойна майдони алмаштирилиши сақланиши керак.
4.14 Деразаларнинг ойнали қисми бутун, бир полотноли ойналар билан қопланиши керак.
4.15 Кўп қаватли турар жой биноларида жойлашган МТМ биноларида жисмоний тарбия машғулотларини олиб бориш учун қайта қурилган иситилувчи сайр айвонларидан фойдаланишга рухсат этилади.
4.16 Болаларга чўмилишни ўргатиш учун ташкил этиладиган бассейнни қуриш, ташкил этиш ва ундан фойдаланишда, МТМда чўмилиш бассейларини тузилиши, ундан фойдаланиш, ундаги сув сифати ва сув сифатини назорат қилиш талабларига тўлиқ риоя қилиш лозим.
4.17 Болаларга компьютер техникасини қўллаш билан олиб бориладиган машғулотлар учун ҳар 1 та компьютерга 4,5 м2 жой тўғри келадиган алоҳида хона ташкил этиш зарур. Хонани жиҳозланиши ва машғулот режимини ташкил этиш персонал электрон-ҳисоблаш машиналарига қўйиладиган талабларга мос бўлиши керак.
4.18 Янги қурилаётган ва қайта қурилаётган объектлар учун уларнинг сиғимидан қатъий назар улар таркибида тиббий кабинет кўзда тутилиши лозим, у бинонинг биринчи қаватида жойлаштирилиши ва йўлакдан мустақил эўикка эга бўлиши керак. (3,11 Илова).
4.19 Фаолият олиб бораётган МТМлар (уларда қайта қуриш олиб борилгунча) улар қурилган лойиҳа асосидаги тиббий хоналар жамланмаси бўлишига рухсат этилади.
4.20 МТМ биноси таркибида хизмат-маиший хоналарнинг минимал жамланмаси кўзда тутилиши зарур, уларнинг майдони ушбу Санитар қоидага мос бўлиши керак. (4 Илова).
4.21 Янги қурилаётган ва қайта қурилаётган МТМлар учун иситилувчи йўлаклар билан боғланган овқат тайёрлаш бўлими алоҳида бинода ташкил этилиши керак. (5 Илова).
4.22 Агарда МТМда кирхона бўлими мавжуд бўлмаса, 4-5 нафар МТМлар оқликлари марказлаштирилган холатда фаолият олиб борувчи ва ўз таркибида кирхонаси бўлган МТМда ювилиши ёки МТМлар учун махсус қурилган кирхоналарда ювилиши мумкин. (6 Илова).
МТМ кирхонасидан болалар тарбияси билан алоқаси бўлмаган ташкилотларнинг кирларини ювиш учун фойдаланмаслик керак.
4.23 МТМда хоналар режасини ўзгартириш болалар учун келиш шароитларини ёмонлаштирмаслиги, уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва ўқув –тарбия жараёнини бузмаслиги керак.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish