XII. БОЛАЛАРНИ МТМГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, КУН ТАРТИБИ ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР. 12.1 МТМга илк бор келувчи болаларни қабул қилиш, уларни саломатлиги учун оптимал ва ҳавфсиз шароитларни яратиш мақсадида ҳудудий даволаш-профилактик муассасаси томонидан берилган саломатлик холати тўғрисидаги тиббий хулоса асосида тавсия этилади.
12.2 Болаларни ҳар кунги тонгги қабул қилиб олиш (фильтр)ни тарбиячилар томонидан амалга оширилади, бунда тарбиячилар ота-оналардан болани саломатлик холатини сўраб суриштириши талаб этилади.
Бемор болалар ва касалликка шубҳа қилинган болалар шу куни МТМ га қабул қилинмайди. Кун давомида касаликка чалинган болалар эса кун давомида уларни ота-онаси ёки тез тиббий ёрдам машинаси келгунча болалардан ажратилади.
12.3 Болалар саломатлиги учун ҳавфсиз ва оптимал шароитларни ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида, касаликкни бошидан ўтказган болани МТМга қабул қилишда ҳудудий даволаш профилактика муассасасининг участка шифокори томонидан берилган маълумотнома бўлгандагина амалга оширишга рухсат этилади. Ушбу маълумотномада болани МТМга қўйиш мумкинлиги, унда бола ўтказган касаллик ташхиси, касаллик давомийлиги, юқумли касаликка чалинган беморлар билан мулоқатнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот, шунингдек, индивидуал овқатланиш ва кун тартиби тўғрисидапги тавсиялар келтирилган бўлиши керак.
12.4 Болалар учун ташкил этилган кун тартиби болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлиши ва уларни баркамол ривожланишини таъминлаши керак. 3-7 ёшлди болаларни максимал тетик даврининг давомийлиги 5,5-6 соатни ташкил этади, 3 ёшгача бўлган болалар учун эса –тиббий тавсиялар асосида белгиланади.
12.5 Болаларни очиқ ҳавода кунлик сайр қилиш давомийлиги 3-4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Сайр қилиш кунига 2 марта ташкил этилади: куннинг биринчи ярмида-тушликкача ва куннинг иккинчи ярмида-кундузги уйқудан кейин ёки болаларни уйга кетишидан олдин ташкил этилади.
12.6 Болалар билан ўтказиладиган сайр даврида ўйинлар ва жисмоний машқларни бажариш зарур. Ҳаракатли ўйинлар сайр охирида болаларни МТМ биносига келишидан олдин ўтказилиши керак.
12.7 Мактабгача ёшдаги болалар учун суткалик уйқунинг умумий давомийлиги -12-12,5 чоатни ташкил этиб, ундан 2-2,5 соатни кундузги уйқу ташкил этиши керак. Кундузги уйқуни очиқ ҳавода (айвонда) ташкил этиш оптимал ҳисобланади. 3 ёшгача бўлган болалар учун кундузги уйқуни ташкил этиш давомийлиги камида 2 соатни ташкил этиши керак. Болаларга уйқудан олдин ҳаракатли ва эмоционал ўйинларни ўйнашига рухсат этилмайди.
Қийин ухловчи ва зийрак ухлайдиган болаларни ухлашга биринчи бўлиб ётқизиш ва кечроқ уйғотиш тавсия этилади. Турли ёшдаги болалар гуруҳидаги катта ёшли болаларни уйқудан кечров уйғотиш тавсия этилади. Болаларни уйқуси вақтида хонада албатта тарбиячи (ёки унинг ёрдамчиси) бўлиши керак.