XI. ҚИСҚА ВАҚТ БЎЛУВЧИ ГУРУҲЛАР УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР. 11.1 Болалар қисқа вақт бўлувчи гуруҳларни қўшимча таълим муассасалпари базаси таркибида, кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватида ва бошқа мослаштирилган бинолар таркибида ташкил этиш мумкин.
Қисқа вақт ташкил этилган гуруҳлар асосан болаларни назорат қилиш, уларни парваришлаш ва (ёки) таълим фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланиши мумкин.
11.2 Гуруҳларни тўлиши болаларнинг ёшига ва уларнинг саломатлик холатига қараб амалга оширилади. Болаларнинг ёш ва саломатлик кўрсаткичлари мазкур Санитар Қоида ва Меъёрда келтирилган меъёрлардан ошмаслиги керак.
11.3 Болаларни бўлиш муддати 4 соатгача бўлган, кундузги уйқу ташкил этилмаган ва бир маҳал овқатланиш билан ташкил этилган қисқа вақт бўлиш гуруҳларида хоналарнинг минимал жамланмаси қуйидаги талабларга риоя қилинган холда ташкил этилиши керак:
- устки кийимлар ва пойафзални сақлаш учун жой яратилган холдаги ечиниш ўрни (шкафчалар ёки илгаклар);
- гуруҳлар учун универсал хона;
- болалар учун санитар тармоқ.
11.4 Сайрларни ташкил этиш имконияти бўлганда скверлар, парклар, шунингдек, бино яқинидаги болалар ўйин майдончаси билан жиҳозланган ҳовлидан фойдаланиш мумкин. Қумдонлардан фойдаланиш холати бўлганда мазкур Санитар қоида талабларига риоя қилиш керак.
Гуруҳлар учун ташкил этилган универсал хонада бир болага 3,3м2 жой ажратилган холда ташкил этилиши, оилавий типдаги МТМларда эса -3 м2 жой ташкил этилиши керак. Кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватида ташкил этилган МТМ лардаги гуруҳ ячейкаларида бир бола учун камида 2,8 м2 жой ажратилган холда ташкил этилиши керак.
11.6 МТМлардаги санитар тармоқ тизимида иссиқ ва совуқ сувли қўл ювиш чиғаноқлари қуйидаги ҳисобга мос холда ташкил этилади (болалар ёшига боғлиқ холда)-кичик мактабгача ёшдаги болалар учун қўл ювиш чиғаноқларини полга нисбатан ўрнатилиш баландлиги 0,4м ва ўрта ва катта мактабгача ёшдаги болалар учун полга нисбатан ўрнатилиш баландлиги 0,5 ни ташкил этиши керак. 3 тадан кам бўлмаган болалар унитазларини ўрнатиш талаб этилади ва бу унитазлар ўртаси ўлчами 0,75х1,2 м ли тўсиқ билан тўсилган бўлиши керак. Юқорида келтириб ўтилган талаблар оилавий типдаги МТМлар ва индивидуал турар жой биноларида ташкил этилган МТМларга тавсия тариқасида берилиши мумкин.
11.7 Қисқа вақт бўлувчи гуруҳлардаги болалар учун ташкил этиладиган тиббий хизмат ва мактабгача таълим муассасаларида мавжуд бўлган бошқа турдаги хизматларни ташкил этиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.