XIV. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЛАБЛАР.
14.1 Болалар учун ташкил этиладиган жисмоний тарбия уларни жисмоний ривожланиши ва саломатлик ҳолатини яхшилашга, ўсувчи организмни функцилнал имкониятиларини кенгайтиришга, ҳаракат кўникмаларини ва жисмоний сифатларни шакллантиришга қаратилган бўлиши керак.
14.2 Ҳаракатланишнинг рационал тартиби, жисмоний машқлар ва чиниқтирувчи чоралар болаларнинг саломатлик ҳолатини, уларни ёш-жинс имкониятларини ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Қуйидаги ҳаракат фаолияти шаклларини қўллаш тавсия этилади: тонгги гимнастика, хонада ва очиқ ҳавода жисмоний тарбия машғулотлари, жисмоний тарбия дақиқалари, ҳаракатли ўйинлар, спорт машқлари, ритмик гимнастика, тренажерларда машғулотлар, чўмилиш ва бошқалар.
5-7 ёшли тарбияланувчиларда ҳаракт фаоллик хажми қуйидагича бўлиши лозим, ташкиллаштирилган шаклда соғломлаштирувчи-тарбияловчи фаолият ҳафтасига камида 6 соатдан кам эмас, бунда болаларнинг руҳийфизиологик ўзига хослиги, йил фасли ва МТМнинг иш тартиби инобатга олиниши лозим.
Болаларда ҳаракат фаоллигини амалга ошириш учун болаларнинг бўйи ва ёшига мос бўлган жисмоний тарбия дарслари ва спорт майдонларида махсус инвентарлар ташкил этилиши ва қўлланилиши керак.
14.3 Ҳаётининг 3 йилида бўлган болалар учун жисмоний ривожланиш бўйича бевосита таълим фаолиятини тарбиячилар ҳафтасига 2-3 марта гуруҳ хоналарида ёки жисмоний тарбия залларида амалга оширилади.
14.4 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда жисмоний ривожланиш бўйича бевосита таълим фаолиятиҳафтасига 3 мартадан кам бўлмаган холатда ташкил этилади.
Унинг давомийлиги болаларнинг ёшига боғлиқ бўлади ва қуйидагиларни ташкил этади:
Ясли гуруҳлари учун-5-7 дақиқа;
Кичик гуруҳларда-15 дақиқа;
Ўрта гуруҳларда-20 дақиқа;
Катта гуруҳларда-25 дақиқа;
Тайёрлов гуруҳида-30 дақиқа.
5-7 ёшли болалар учун йил давомида ҳафтада бир марта жисмоний ривожланиш бўйича бевосита таълим фаолияти очиқ ҳавода ташкил этилиши керак. Бу машғулотлар фақат болаларда мазкур машғулотни ўтказиш учун ҳеч қандай қаршиликлар бўлмаганда ва болаларда спорт либослари бўлганда, машғулот олиб бориш учун мос бўлган об-ҳаво холатида амалга оширилиши керак.
Йилнинг иссиқ даврида, қулай метеологик шароитларда, жисмоний ривожланиш бўйича бевосита таълим фаолияти очиқ ҳаво остида олиб борилиши керак.
14.5 Болаларни чиниқтириш қуйидаги чора тадбирлар тизимини ўз ичига олади:
- кундалик ҳаётдаги чиниқиш элементлари: совуқ сувда ювиниш, тўғри ташкил этилган сайр, енгил спорт либосида хонада ва очиқ ҳаво остида олиб борилган жисмоний машқлар;
- махсус чора тадбирлар: ҳаволи ва қуёш ванналари.
Болаларни чиниқтириш учун қўлланиладиган асосий табиий омиллар (қуёш, ҳаво ва сув) услубий тавсияларга қатъий риоя қилинган ҳолда, ходимлар ва МТМ моддий техник базасини, тайёргарлик даражасини ҳисобга олиб, болаларнинг саломатлиги, ёшига дифференланиб боғланган холда қўлланилади.
Болаларни чиниқтириш машқларини тадбирнинг кучи ва давомийлиги, йил мавсумига боғланганлиги, гуруҳ хоналаридаги ҳаво ҳарорати, эпидемиологик вазиятни инобатга олган холда ўзгартирилади.
14.6 Болалар ўртасида чўмилишни ташкил этишда уларни бассейнда бўлиш давомийлиги болалар ёшига боғлиқ бўлиб, қуйидагиларни ташкил этади: кичик ва ўрта гуруҳ болалари учун-15-20 дақиқа, катта ва тайёрлов гуруҳ болалари учун-25 дақиқагача.
14.7 Болалар чўмилиш бассейнига фақат шифокор-педиатр рухсати билангина тушишига рухсат этилади.
14.8 Йилнинг иссиқ даврида болалар билан олиб бориладиган соғломлаштирувчи тадбирлар профилактик чора тадбирлар тизимининг асосий қисми ҳисобланади.
Йилнинг иссиқ даврида болалар ўртасида соғломлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида кун тартибида болаларни очиқ ҳавода максимал бўлиш вақти таъминланиши, улардаги уйқунинг давомийлиги ва бошқа турдаги дам олишлар болаларнинг ёшига мос бўлиши керак.
Болаларнинг етарли даражадаги ҳаракат фаоллигига эришиши учун болаларни жисмоний ривожланиши бўйича бевосита таълим фаолдиятининг барча турдаги ташкиллаштирилган шаклларини қўллаш зарур, бунда ҳарактли ўйинларни кенг кўламда киритиш, мусобақа элементларини ўз ичига олган сполрт машқлари, шунингдек, пиёда сайрлар, экскурсиялар, аниқ белгиланган маршрутлар бўйича сайрлар (оддий туризм)ларни ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир.
14.9 Болаларнинг жисмоний ривожланиши бўйича ишлар болаларнинг саломатлик ҳолатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади, бунда улар тиббий ходимлар томонидан мунтазам кузатув остида бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |