Санитарно-гигиенические требования к содержанию, устройству и организации режима работы дошкольных образовательных учреждений



Download 1,24 Mb.
bet16/22
Sana20.07.2022
Hajmi1,24 Mb.
#826735
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Санпин 0355-18 узбек

XIII. ТАЪЛИМ ФАОЛИЯТИГА ТАЛАБЛАР.
13.1 Болалар учун ўқув-ўйин ва таълим фаолияти (ўйинлар, таълим фаолиятига тайёргарлик кўриш, шахсий гигиена) кун тартибида 1,5 соатдан кўп бўлмаган вақтни эгаллаши ва тасдиқланган режа асосида олиб борилиши талаб этилади.
13.2 Мактабгача ёшдаги болалар учун ҳафталик таълим юкламасини максимал йўл қўйиладиган ҳажми, қўшимча таълим дастурларини амалга ошириш киритилган холатлар билан бирга қуйидагиларни ташкил этади: кичик гуруҳларда (2,5 ёшли болалар учун )- 2 соату 45 минут; ўрта гуруҳлар учун (5 ёшли болалар учун)- 4 соат; катта гуруҳлар учун (6 ёшли болалар учун)- 6 соату 15 дақиқа; тайёрлов гуруҳлари учун (7 ёшли болалар учун)- 8 соату 30 дақиқа.
13.3 3 ёшгача бўлган болалар учун бевосита узлуксиз таълим фаолиятини давомийлиги -10 минутдан ошмаслиги керак, 4 ёшгача бўлган болалар учун -15 дақиқадан ошмаслиги керак, ҳаётининг 5 йилида бўлган болалар учун -20 дақиқадан ошмаслиги керак, ҳаётининг 6 йилида бўлган болалар учун -25 дақиқадан ошмаслиги керак, ҳаётининг 7 йилида бўлган болалар учун эса -30 дақиқадан ошмаслиги керак. Кичик ва ўрта гууҳларда куннинг биринчи ярмида олиб бориладиган таълим юкламасининг максимал йўл қўйиладиган хажми 30 ва 40 дақиқадан ошмаслиги керак, унга мос холда катта ва тайёрлов гуруҳларида эса -45 дақиқа ва 1,5 соатдан ошмаслиги керак. Узлуксиз таълим фаолияти учун ажратилган ўртача вақт ўртасида физкульт дақиқалар ташкил этиш зарур. Узлуксиз таълим фаолияти орасида камида 10 дақиқалик танаффуслар ташкил этилиши керак.
13.4 Катта мактабгача ёшдаги болалари билан олиб бориладиган бевосита таълим фаолияти куннинг иккинчи ярмида кундузги уйқудан сўнг амалга оширилиши, аммо ҳафтада 2-3 мартадан кўп бўлмаслиги керак. Унинг давомийлиги кун бўйи 25-30 дақиқадан ошмаган ҳолда ташкил этилиши керак. Турғун холатда олиб бориладиган бевосита таълим фаолияти ўртасида физкульт дақиқаларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
13.5 Мактабгача ёшдаги болалар учун қўшимча таълим бўйича машғулотлар (студиялар, тўгараклар) бевосита сайр ва кундузги уйқу учун ажратилган вақт ҳисобига амалга оширилади. Уларни қуйидаги болалар учун ташкил этилади:

  • Ҳаётининг 4 йилида бўлган болалар учун-ҳафтасига давомийлиги бир мартадан кам эмас ва 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида олиб борилади;

  • Ҳаётининг 5 йилида бўлган болалар учун-ҳафтасига давомийлиги икки мартадан кам эмас ва 20 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида олиб борилади;

  • Ҳаётининг 6 йилида бўлган болалар учун-ҳафтасига давомийлиги икки мартадан кам эмас ва 25 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида олиб борилади;

  • Ҳаётининг 7 йилида бўлган болалар учун-ҳафтасига давомийлиги уч мартадан кам эмас ва 30 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида олиб борилади;

13.6 Бевосита таълим фаолиятига ажратилган умумий вақтнинг 50%ни жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва эстетик цикллар учун ажратилиши керак.
13.7 Болалар учун ташкил этилган даволаш-соғломлаштирувчи ишлар ва коррекцион ёрдам (ЛФК, уқалаш, логопед билан машғулотлар, психолог ва бошқалар билан машғулотлар) индивидуал холатда белгиланади ва у тиббий-педагогик тавсияларга мос бўлиши керак.
13.8 Юқори билишга оид фаоллик ва ақлий зўриқишни талаб этадиган бевосита таълим фаолиятини куннинг биринчи ярмида ва болалардаги энг юқори иш қобилияти кузатиладиган кунларда (сешанба, чоршанба кунлари) олиб бориш талаб этилади. Болаларда чарчашни олдини олиш мақсадида бу фаолиятни болаларни тасвирий-эстетик ва жисмоний ривожланишига йўналтирилган таълим фаолияти билан бирга олиб бориш тавсия этилади.
13.9 Турли ёшлилар учун ташкил этилган гуруҳларда бевосита таълим фаолиятининг давомийлиги болалар ёшига боғлиқ холда дифференцияция қилиш талаб этилади. Ёш регламентларига риоя қилиш мақсадида, таълим фаолиятини катта ёшли болалар билан бошлаш мақсадга мувофиқдир, сўнгра аста секин кичик ёшли болаларни ҳам қўшиб бориш керак.
13.10 Болалар учун мўлжалланган теледастурлар ва фильмларни узлуксиз кўриш давомийлиги кичик ва ўрта ёшли болалар учун -20 дақиқани ташкил этса, каттта ва тайёрлов гуруҳ болалари учун-30 дақиқани ташкил этади. Мактабгача ёшдаги болалар учун телекўрсатувларни кўришга кун давомида икки мартага рухсат берилади (куннинг биринчи ва иккинчи ярмида), бунда томоша қилиш болаларнинг кўз даражасида, телевизордан 3-4 метр узоқликда бўлиши керак. Агарда бола кўзойнак тақадиган бўлса, телекўрсатувларни кўриш даврида уларни албатта тақиши лозим.
Оқшом вақтида телекўрсатувларни кўриш гуруҳлар учун ажратилган хоналарда болаларни кўриш майдонида жойлаштирилган, сунъий ёритилганлик шароитида юқоридан ёритиш ёки маҳаллий ёритиш манбалари остида амалга оширилади (бра ёки стол чироқлари ёрдамида). Экранда қуёш нурларини шулаланишини олдини олиш мақсадида кундузги вақтда дераза юзини очиқ рангдаги енгил пардалар билан тўсилиши талаб этилади.
13.11 5-7 ёшдаги болалар учун компьютерлапрни қўлаш билан ташкил этилган бевосита таълим фаолияти кун давомида фақат бир марта ташкил этилади ва ҳафта давомида бу машғулотлар 3 мартадан ошмаслиги, улар энг юқори иш қобилияти кузатиладиган кунларда, яъни сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари ташкил этилиши керак. Компьютер машғулотидан сўнг болалар билан кўз машқларини бажариш мақсадга мувофиқдир. Ривожлантирилган ўйинлар шаклида ташкил этилган компьютерлар билан ишлашнинг узлуксиз давомийлиги 5 ёшгача бўлган болалар учун 10 дақиқани, 6-7 ёшли болалар учун -15 дақиқани ташкил этиши керак. Сурункали касаллиги бор бўлган болалар, тез-тез касаликка чалинувчи болалар (йилига 4 мартадан кўп касал бўладиган болалар) касаллик ўтказгандан сўнг 2 ҳафта давомида компьютер билаен боғлиқ бўлган бевосита таълим фаолиятининг давомийлиги қисқартирилиши лозим: 5 ёшгача бўлган болалар учун-7 минут, 6 ёшли болалар учун-10 минут.
Компьютер техникасини қўллаш билан олиб бориладиган бевосита таълим фаолияти жараёнини амалга оширишда болаларда чарчоқни олдини олиш учун иш кунини гигиеник жиҳатдан рационал ташкил этишни таъминлаш зарур: хона жиҳозларини балалар бўйига мослиги, ёритилганликни етарли даражада бўлиши. Видеомонитор экрани болаларнинг кўз даражасида ёки сал пастда, 50 см масофада жойлаштирилади. Кўзойнак тақадиган болалар компьютер билан шуғулланганда кўзойнакда бўлиши керак. Битта компьютердан бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ болани шуғулланиши мумкин эмас. Компьютер қўллаш билан олиб бориладиган бевосита таълим фаолияти бевосита педагог ёки тарбиячи (услубчи) иштирокида амалга оширилади.
13.12 Катта ва тайёрлов гуруҳидаги болаларда фойдали жамоат иши ўз ўзига хизмат қилиш шаклида амалга оширилади, бунда элементар хўжалик-маиший меҳнат ва очиқ табиат қўйнидаги элементар меҳнат шакллари қўлланилади (овқатланиш учун стол устини жиҳозлаш, машғулотга тайёргарлик кўришга ёрдамлашиш).

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish