тиббиёт ходимининг шахсий режаси – мактабгача таълим муассасаси болалари орасида тиббий профилактик ишларни бажаришни таъминловчи ҳужжат;
қисқа вақтли тайёрлов гуруҳи – суткада 3 ёки 4 соат давомида болаларни мактабга тайёрлашни амалга оширувчи гуруҳ;
адгезия – қаттиқ ёки суюқ тана юзасига жисмларни ёпишиши, уланиш.
II ҚИСҚАРТМАЛАР РЎЙХАТИ
МТМ – мактабгача таълим муассасаси.
ҚМҚ – қурилиш меъёр ва қоидалари.
ОТМТМ – оилавий типдаги мактабгача таълим муассасаси.
ИҚМ – идоравий қурилиш меъёрлари.
ҚВБГ – қисқа вақт бўлувчи гуруҳ.
ИМТМ – ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси - бу имконияти чегараланган болалар учун мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси бўлиб, унда марказий асаб тизими, эшитиш органи, кўриш органи, таянч ҳаракат тизимида нуқсони бўлган, шунингдек, сил касаллигига чалинган болалар билан мулоқотда бўлган болалар, касалликни юқтирган болалар латент сил инфекцияли болалар ва даволашни кучайтирувчи фазасидаги болалар тарбияланадилар.
КТМТМ – бу кўп тармоқли мактабгача таълим муассасаси бўлиб, унда ақлий ва жисмоний нуқсони бўлган, имкониятлари чегараланган болалар билан ишлаш учун мўлжалланган икки ва ундан ортиқ йўналишли таълим муассасасидир.
I. УМУМИЙ ХОЛАТ.
1.1. Мазкур санитария қоида, меъёр ва гигиеник нормативлар (СанҚваМ) мулк шакли ва ташкилий-қонуний шакл, уларнинг типидан қатъий назар, мактабгача таълим муассасасидаги болаларнинг парвариши ва назорати, шунингдек, уларни тарбиялаш, ўқитиш, ривожлантириш ҳамда соғломлаштириш бўйича болалар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилгандир.
Санитар қоида ва меъёр барча «Ўзбекистон Республикаси ахолисининг санитар эпидемиолик осойишталигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунга мос ҳолда болалар назорати, уларни парвариши, шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш, тарбиялаш муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик ва жисмоний шахслар учун бажариш мажбурий бўлиб ҳисобланади.
1.2. Мазкур санитар қоидалар қуйидаги санитария эпидемиологик талаблар учун ўрнатилади:
- МТМларни жойлаштириш учун,
- ҳудудни жиҳозланиши ва сақланиши,
- хоналар, уларни жиҳозланиши ва сақланиши,
- хоналарни табиий ва сунъий ёритилиши учун,
- иситиш тизими ва вентиляция тизимидан фойдаланиш устидан,
- сув таъминоти ва оқава сувлар устидан,
- ақлий ва жисмоний ривожланишида бузилишлари бўлган болалар гуруҳи ва улар учун мўлжалланган мактабгача таълим муассасалари учун,
- оилавий типдаги мактабгача таълим муассасалари учун,
- қисқа вақт бўлувчи гуруҳлар учун,
- таълим муассасалари қошидаги мактабгача гуруҳлар учун,
- тиббий таъминот,
- болаларни МТМга қабул қилиш,
- кун тартибини ташкил этиш,
- жисмоний тарбияни ташкил этиш,
- ходимларнинг шахсий гигиенаси,
- санитар талабларга риоя қилиш,
- ўз фаолиятини индивидуал турар жой биносида амалга оширувчи мактабгача таълим муассасалари учун.
1.3. Мазкур санитария қоидалар мулкий ва ташкилий-қонуний шаклидан қатъий назар барча фаолият олиб бораётган, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва қайта қурилаётган мактабгача таълим муассасалари учун жорий этилади.
Ушбу санитария қоидалар ишлаб чиқарилаётган ва фойдаланишга тавсия этилаётган вақтда лойиҳалаштириш, қурилиш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш босқичида бўлган объектлар учун жорий этилмайди.
Ушбу санитария қоида ишлаб чиқарилишидан олдин қурилган мактабгача таълим объектлари ўз лойиҳасига мос ҳолда фойдаланилади.
1.4. Ушбу санитария-эпидемиологик талаблар идоравий таркиби ва мулкий шаклидан қатъий назар мактабгача таълимни асосий умумтаълим дастурини амалга оширувчи МТМлари учун ҳам, болалар парвариши ва назоратини амалга оширувчи қуйидаги типдаги мактабгача таълим муассасалари учун жорий этилади:
- ясли ёшидаги МТМлари учун (3 ёшгача),
- мактабгача ёшдаги болалар МТМлари учун (3-7 ёш),
- болалар назорати ва соғломлаштириш МТМлари учун,
- ММТМ (махсус мактабгача таълим муассасалари) ақлий ва жисмоний ривожланишнинг турли бузилишлари мавжуд бўлган болалар учун мўлжалланган,
- кўп тармоқли типдаги МТМ,
- оилавий типдаги МТМ,
- болаларни ривожлантиришни битта йўналиш бўйича устувор фаолият олиб борувчи умумривожланиш турдаги МТМлари,
- индивидуал турар жой биноси ҳудудида жойлашган МТМ,
- санатория типидаги МТМ,
- шахсий мулк шаклидан қатъий назар инклюзив мактабгача таълим муассасалари.
Мазкур санитария қоидалар бошқа типдаги таълим муассасаларида ташкил этилган умумривожлантирувчи, соғломлаштирувчи, кўп тармоқли мактабгача таълим муассасалари учун бажариш ва амал қилиш мажбурий бўлган қоидалар ҳисобланади.
1.5. Болаларни мактабгача таълим муассасасида бўлиш давомийлигига боғлиқ ҳолда МТМлари қисқа вақт давомида бўлувчи (3-4 соат), қисқартирилган кунлик (кунига 9 соатгача), тўлиқ кунлик (кунига 10,5 соатгача ва кунига 12 соат) ва болаларни сутка давомида бўлиш турларига бўлинади.
1.6. Болаларни мактабгача таълим муассасаларида (гуруҳларда) бўлиш давомийлиги кундузги уйқу ва овқат қабул қилишни ташкил этиш имкониятига қараб белгиланади:
- 3-4 соат – бир марталик овқатланишни ташкил этиш билан ёки овқатланишни ташкил этилмаслиги ва кундузги уйқуни ташкил этилмаслиги;
- 9-10,5 соат – кун давомида 3 марта овқатлантиришни ташкил этиш ва кундузги уйқуни ташкил этиш;
- 12 соат – кун давомида 4 марта овқатлантиришни ташкил этиш ва кундузги уйқу;
- болаларни сутка давомида узлуксиз МТМда бўлиши – сутка давомида 5 марта овқатланишни ташкил этиш, кундузги ва тунги уйқу.
1.7. МТМ биноси алоҳида турувчи, турар жой бинолари ён томонига бириктириб қурилиши, турар жой биноларига бириктириб қурилиши, турар жой биноларига бирга ўрнатилган қурилиши, шунингдек, кўп қаватли турар жой биноларининг дастлабки икки қаватида жойлаштирилиши, индивидуал турар жой биноларида алоҳида кириш - чиқиш эшикларни ташкил этган ҳолда жойлаштириши мумкин.
1.8. Мактабгача ёшдаги болалар учун гуруҳлар бошқа типдаги умумтаълим муассасаларида ҳам (мактабгача таълим муассасаларидан ташқари) ташкил этиш мумкин, фақат уларда мазкур санитария қоида ва меъёрда кўзда тутилган хоналар таркиби бўлиши шарт.
1.9. МТМларда гуруҳлар жамланмасини тузишда 3 ёшгача бўлган болалар гуруҳида болалар сони 20 тадан кўп бўлмаслиги, 3 ёшдан катта бўлган болалар гуруҳида болалар сони - 25 тадан ошмаслиги керак, шунингдек, қисқа вақт бўлувчи гуруҳларда болалар сони - 30 тадан ошмаслиги керак, оилавий типдаги МТМларда мактабгача ёшдаги ўз болаларини қўшиб ҳисоблаганда болалар сони 12 тадан ошмаслиги керак.
Умумривожлантирувчи йўналишдаги мактабгача таълим муассасасидаги гуруҳларда болалар сони:
3 ёшгача -20 нафар боладан кўп эмас,
3 ёшдан 6-7 ёшгача - 25 нафар боладан кўп эмас, қишлоқ шароитларида - 30 та болагача рухсат этилади,
қисқа вақт бўлувчи МТМларда 30 та боладан кўп эмас,
сутка давомида тўлиқ бўлувчи МТМларда20 нафаргача болага рухсат этилади.
Ихтисослашган мактабгача таълим муассасаларида гуруҳларни тўлиши болаларнинг ёши ва тоифасига қараб белгиланади (уч ёшгача ва уч ёшдан катта) ва қуйидагига мос холда ташкил этилади:
Нутқни оғир бузилишлари мавжуд бўлган болалар учун (дизартрия, ринолалия, алалия, дудуқланиш, болалар афазияси)-10-12 нафар бола,
Кар болалар учун-8-10 нафар болалар,
Ёмон эшитувчи болалар учун-10-12 бола,
Кўр болалар учун-8-10 нафар бола,
Ёмон кўрувчи болалар, амблиопияли болалар учун, ғилай болалар учун-10-12 нафар бола,
Таянч-ҳаракат тизимида бузилишлари бўлган болалар учун-15-18 нафар бола, гемеопорез, монопорез, плегия асоратлари бор бўлган болалар гуруҳларида-10-12 нафар бола,
Онгнинг бузилиши, енгил даражадаги ақлий бузилиш мавжуд бўлган болалар учун -8-12 нафар бола, ўрта даражадаги ақлий бузилишлари бўлган болалар учун гуруҳдаги болалар сони-6-10 нафар,
3 ёшдан каттиа бўлган аутизм болалари-8-10 нафар болани бир гуруҳда бўлишига рухсат этилади,
Болалар бош мия параличи (ДЦП) билан асоратланган болалар гуруҳларидаги болалар сони-8-10 нафар бола,
Ақлий ривожланишида орқада қолиш мавжуд бўлган бўлган 6 ёшгача бўлган болалар гуруҳидаги болалар сони-10-12 нафар,
Мураккаб нуқсонли болалар гуруҳларида (икки ва ундан ортиқ нуқсонлар) – 8-10 нафар болалар,
Сил билан касалланган болалар гуруҳларида-15-20 нафар болалар.
1.10 Таркибида инкоюзив гуруҳ сақлаган умумий типдагши мактабгача таълим муассасаларидаги гуруҳларнинг тўлиш чегараси болалар ёшига (3 ёшгача ва ундан катта) ва имконияти чегараланган болалар тоифаси боғлиқ холда белгиланади ва қуйидагини ташкил этади:
3 ёшгача бўлган болалар – 20 нафар боладан кўп эмас, улардан 3 нафари имконияти чегараланган болаларни ташкил этади,
3 ёшдан катта,
20 нафар боладан кўп эмас, улар ичидан 3 нафар бола кўриш қобилияти паст, ёмон эшитувчи, таянч-ҳаракат тизимида бузилишлари бўлган болалар, ўрта ва паст даражадаги ақлий қобилиятни пастлиги аниқланган болаларни ташкил этади,
20 нафар боладан кўп эмас, улардан 2 нафар бола кўрув амблиопияси, ғилайлик, нутқнинг оғир бузилиши, аутизм билан оғриган болаларни ташкил этади,
20 нафар боладан кўп эмас, уларнидан 3 нафари, ақлий қобилиятнинг задержкаси бўлган болаларни ташкил этиши мумкин.
1.11 МТМ ҳудуди ва хоналарини (ижарага бериш) болалар парвариши ва назорати ёки уларга умумтаълим масалалари бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланиш учун бериш қатъийян тақиқланади.
1.12 Мазкур Санитар қоидани бажариш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш»тўғрисидаги қонун бўйича олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |