Ҳавойи ва гидравлик оҳак Ҳавойи оҳак
Ҳавойи оҳак таркибида 6 % гача гилтупроқ бўлган калцийли ва магнийли карбонат тоғ жинслари (бўр, оҳактош, доломитлашган оҳактош ва доломитлар) ни куйдириб олинган боғловчидир.
Хомашѐ куйдирилганда боғловчи бўлак – бўлак ҳолда ҳосил бўлиб, оқ ва кул рангда бўлади. Ҳавойи оҳак сўндирилмаган майдаланган, сўндирилган гидрат (пушонка) , оҳак қоришмаси ва оҳак сути турларига бўлинади.
Оҳак ишлаб чиқариш. Оҳактош (доломит) 900 – 1200 0С ҳароратда куйдирилиб, СО2 гази чиқариб юборилади:
CaCO3 CaO CO2 .
Хомашѐ таркибидаги MgCO3 куйдириш жараѐнида парчаланади.
Оҳак боғловчи таркибида (CаO+MgО) оксидлар миқдори юқори бўлса, унинг асосидаги қоришмалар шунчалик пластик ва сифатли бўлади.
Ҳавойи оҳак таркибида чала ѐки ўта куйган бўлакларнинг меѐрдан ортиқ бўлиши хоссаларини ѐмонлаштиради. Чала куйган оҳак бўлаклари деярли боғловчи хусусиятга эга бўлмайди, ўта куйган оҳак бўлаклари сув таъсирида жуда секин гидратланади ва ҳажми кенгаяди; бунда оҳак боғловчиси асосидаги буюмларда ѐриқлар ҳосил бўлди.
5.1-расм. Шахтали хумдон
1-шахта; 2-юклаш қурилмаси; 3-қиздириш зонаси; 4-куйдириш зонаси; 5- совитиш зонаси; 6-ҳаво бериладиган гребен; 7-куйдирилган оҳакни чиқариб олувчи механизм.
Оҳактош куйдирилганда сўндирилмаган ғовак бўлак ҳолдаги ярим маҳсулот ҳосил бўлади. Ярим маҳсулотни истемолчига мослаштириш учун майдаланади ѐки сўндирилади.
Оҳакни сўндириш. Ҳавойи оҳак сув билан аралаштирилганда калций ишқори ҳосил бўлади:
CaO H2O CaOH 2 .
Оҳакни сўндириш жараѐни ўта шиддатли кечади ва 950 кЖ/кг миқдорда иссиқлик ажралади; оҳак доначалари ўта дисперс холатга келади. Оҳак минерал боғловчилар ичида сўндириш даврида кимѐвий реакция натижасида кукунланадиган ягона боғловчи хисобланади.
Оҳакнинг пластиклиги ва сув ушлашлик хусусияти унинг дисперслигига бевосита боғлиқдир.
Оҳак сўндирилаѐтганда қўшилган сув миқдорига нисбатан гидрат оҳаги (пушонка), оҳак қоришмаси ва оҳак сути ҳосил бўлади. Оҳакка 60 – 70 % сув аралаштирилганда гидрат оҳаги ҳосил бўлади. Бунда оҳак ҳажми 200 – 300 % ортади. Гидрат оҳаги Са(ОН)2 нинг жуда майда заррачаларидан иборат оқ рангли кукундан иборатдир. Унинг эркин ҳолатдаги ўртача зичлиги 400 – 500 кг/м3, зичланган ҳолатдаги ўртача зичлиги эса 500 – 700 кг/м3.
Цех шароитида гидрат оҳаги тўхтовсиз ишлайдиган гидраторларда сўндирилади; бунда ҳосил бўлган катта иссиқлик миқдори ва сув буғи бўлак ҳолатдаги оҳак кукуни оҳакка айланишига сабабчи бўлади.
Оҳак кипелкага 300% дан кўп (массага нисбатан) сув қўшилса, оҳак сути ҳосил бўлади.
Кичик қурилиш майдонларида бўлак – бўлак оҳак махсус хандақларда (чуқурларда) сув бостирилган ҳолда камида икки ҳафта давомида сўндирилади.
Оҳак сўндирилганда сўнмаган заррачалар миқдори меѐрдан ошмаслиги шарт, акс ҳолда маҳсулот қурилиш қоришмалари тайѐрлашда ишлатилганда ѐриқлар ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |