Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet75/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Мис ва унинг қотишмалари. Мис тоза ҳолда чўзилишдаги мустаҳкамлиги паст (200-250 МПа), зичлиги 8,9 гсм3, суюқланиш ҳарорати 10830С бўлган қизғиш рангли металл бўлиб, иссиқлик ва электр токини яхши ўтказади. Қурилиш материаллари сифатида мис соф ҳолда деярли ишлатилмайди, аммо мис асосидаги қотишмалардан кенг фойдаланилади.
Жез (латун) мис ва рух (40%гача) қотишмаси бўлиб, таркибига легирловчи қўшимчалар сифатида алюминий, қўрғошин, никел, қалай ва марганец қўшилади. Жез кимѐвий таркибига қараб томпак Л96 ва Л90 (88- 97% мис), ярим томпак Л80 ва Л85 (79-86% мис), жез Л 62, Л68, Л70 (62, 68, 70% мис мутаносибликда), алюминийли жез ЛА 77-2, марганецли жез ЛМц 58-2, темир-марганецли жез ЛЖМц 59-1-1 ва никелли жез ЛН65-5 турларга бўлинади.
Бронза. Бронза мис ва қалай, марганец, алюминий, никел, кремний, бериллий ва бошқа элементлар қотишмасидир. Бронзанинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги кимѐвий таркибига қараб 150-800 МПа оралиғида бўлади. Қалайли бронза атмосфера, туз эритмалари ва кислоталарга чидамли, алюминийли бронза мустаҳкам ва кимѐвий муҳитларга чидамли, кремнийли бронза едирилишга ва юқори ҳароратга бардошли бўлади.
Биноларни таъмирлашда бронза эшик ва дераза зулфунлари ва ошиқ – мошиқлари, панжаралар, безак буюмлари, найчалар, хайкаллар ва ш.к. тайѐрлашда ишлатилади.
Рух оқ-кулрангли металл бўлиб, коррозияга чидамли бўлади ва пўлат буюмларни рухлаш учун ишлатилади.
Титан кулранг-оқ рангли металл бўлиб, 1665 0С суюқланади, зичлиги 4,32-4,50 гсм3. Титан юзасида ҳосил бўлган оксид парда коррозия муҳитига, едирилишга чидамлидир. Титаннинг механик ва технологик хоссаларини яхшилаш мақсадида таркибига легирловчи алюминий, молибден, ванадий, марганец, хром, кремний, темир ва ш.к. қўшилади. Титан ВТ5, ВТ5-1, ВТ6, ВТ8, ВТ14, ОТ4 маркаларда бўлади. Титан қотишмаларининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги 700-1400 МПа. Титан қотишмалари совуқ ва иссиқ ҳолда яхши деформацияланади, пайвандланади ва коррозия муҳитларига чидамли бўлади.
Қўрғошин кўк-кул рангли оғир металл бўлиб, қолипларга яхши қуйилади, прокатлаш мумкин. Қўрғошин қадимги сув узатиш новларини таъмирлашда ва махсус тиклаш ишларида қўлланилади.



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish