Пўлат арматура характеристикалари
Арматура класси
|
Пўлат маркаси
|
Диаметр, мм
|
Норматив кўрсаткичлар
|
Оқиш чегараси, МПа, камида
|
Узилишдаги вақтинчалик қаршилик, МПа, камида
|
А-I
|
Ст3сп3
|
6-40
|
240
|
-
|
A-II
|
ВСт5сп3
|
10-40
|
300
|
-
|
|
10ГТ
|
10-32
|
300
|
-
|
A-III
|
35ГС
|
6-40
|
400
|
-
|
|
25Г2С
|
6-40
|
400
|
-
|
A-IV
|
80С
|
10-18
|
600
|
-
|
20ХГ2Ц
|
10-22
|
600
|
-
|
A-V
|
23Х2Г2Т
|
10-22
|
800
|
-
|
Aт-IV
|
-
|
10-25
|
600
|
-
|
Aт-V
|
-
|
10-25
|
800
|
-
|
Aт-VI
|
-
|
10-25
|
1000
|
-
|
B-I
|
-
|
3-5
|
-
|
550
|
Bр-I
|
-
|
3-5
|
-
|
550-525
|
B-II
|
-
|
3-8
|
-
|
1900-1400
|
Bр-II
|
-
|
3-8
|
-
|
1800-1300
|
4.8-расм. Арматура турлари
а- силлиқ стерженли; б- силлиқ симли; в- иссиқ ҳолда чўзилган даврий кўндаланг кесимли; г-, д- симдан ўралган ўрамалар; е- совуқ ҳолда шакл берилган; ж- пайвандланган тўр.
Рангли металлар ва улар асосидаги буюмлар
Қурилиш тизимида энг кўп ишлатиладиган рангли металл алюминий ҳисобланади. У юқори мустаҳкамликка, пластикликка эга бўлиб, коррозия муҳитига чидамлидир. Алюминийнинг енгиллиги ва бошқа рангли металлар билан қотишмалар ҳосил қилиши мухим хоссаларидир.
Мис, магний, титан, никел, рух, қалай ва бошқа рангли металлар кўп ҳолларда қотишмалар компонентлари ва легирловчи қўшимчалар сифатида ишлатилади. Нодир рангли металлардан олинган қотишмалар архитектура ѐдгорликларини таъмирлашда, махсус қурилиш объектларида ишлатилиши мумкин. Рангли металлар соф ҳолда кам ишлатилади, чунки мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги талабга жавоб бермайди.
Алюминий ва унинг қотишмалари. Алюминий кумушсимон-оқ рангли металл бўлиб, зичлиги 2,7 гсм3, эриш ҳарорати 6580С, мустаҳкамлиги 10 МПа бўлади. Очиқ ҳавода алюминий юзаси хиралашади, ҳосил бўлган юпқа мустаҳкам оксиди алюминийни агрессив муҳитлардан ҳимоялайди. Алюминий таркибига легирловчи қўшимчалар сифатида мис, рух, марганец, магний, темир, хром, бериллий киритилиб, механик хоссалари яхшиланади.
Алюминий мустаҳкамлигини пластик деформациялаш, тоблаш ва эскиртириш усуллари билан ошириш мумкин. Алюминий қотишмалари деформацияланадиган ва қуйма турларга бўлинади. Деформацияланадиган
қотишмалар эса термик мустаҳкамланган ва мустаҳкамланмаган хилларга бўлинади. Термик мустаҳкамланган қотишмаларга алюминий-магний- кремний, алюминий-мис-магний ва алюминий-рух-магний; термик мустаҳкамланмаган қотишмаларга техник алюминий ва икки компонентли қотишмалар – алюминий – марганец ва алюминий-магний киради. Бундай ҳосил қилинган дуралюминий қотишмаларида мис алюминий мустаҳкамлигини оширади, аммо пластиклиги ва коррозияга чидамлилигини камайтиради. Алюминий қотишмалари хоссаларини яхшилаш учун хром, ванадий, титан, цирконий каби легирловчи элементлар қўшилади.
Техник алюминий АД, АД I каби маркаланади. Бу ерда А-алюминий, Д- дуралюминий типидаги қотишма, I-қотишмадаги алюминий миқдорини кўрсатади (АД да 98,8% ва АД I да 99,3% алюминий бор). Юқори мустаҳкамликдаги алюминий В95, В96; қуймаси-АК6, АК8 ҳолда маркаланади. Бу ерда рақамлар легирловчи элементлар миқдорини (%) билдиради. Термик мустаҳкамланмаган алюминий қотишмалари АДIM; AмцМ; АМг2M; AМг2H2 ҳолда маркаланади. Бу ерда М-мягкий, Мц- марганец, Мг2 – таркибида 2% магний бўлган қотишма.
Алюминий қотишмалари маркалари рақамларда ифодаланиши мумкин: 1915, 1915Т, 1925, 1935Т. Бу ерда биринчи рақам қотишма асоси бўлган алюминийни, иккинчи рақам компонентлар композициясини, охирги икки рақам қотишманинг ўз гуруҳидаги тартиб номерини билдиради.
Алюминий қотишмаларидан прокатлаш усулида швеллер, қўштавр, бурчаклик, ясси ва тўлқинсимон листлар, қувурлар ва бошқа буюм ва конструкциялар тайѐрланади. Улар асосида бино ва иншоотлар учун енгил конструкциялар, витрина ва дераза панжаралари, уч-қатламли иссиқлик изоляцияси панеллари, осма шиплар ва ш.к. тайѐрлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |