3.1-расм. Архитектура ѐдгорликларида ишлатилган ѐғоч буюм намуналари.
1 – ўймакор эшик (Шаҳрисабз ш.); 2 – нақшли эшик (Стамбул ш., Туркия); 3
ѐғоч синчли уй (Веймар ш., ГФР); 4 – калла муқарнасли устун.
Биноларнинг ички безак қисмлари – ўймакор устунлар, тўсинлар ва тоқилар, пештоқ ва муқарнаслар тайѐрлашда одатда терак, чинор, арча, тут каби ѐғоч турлари ишлатилган.
Монументал бинолар эшиклари, жавонлари дуб, бук, шамшод, ясен, арча, қизил дарахт, қора дарахт, акация ва шу каби қаттиқ дарахт ѐғочларидан ўймакорлик усулида тайѐрланган.
Нақшинкор безакли устунлар, тўсин ва тоқилар, эшиклар ва бошқа буюмлар дунѐнинг турли мамлакатларида ўзига хос русумга эгадир. Одатда Европа мамлакатларида ѐғочга берилган нақшинкор безаклар тўғри геометрик шаклларда соддароқ йўсинда ишланган бўлса, Шарқ мамлакатларида нақшлар мураккаб гулли кўринишда бўлади. Иккала русумда ҳам нақш ва бошқа безак турларида симметрия сақланади.
Ўзбекистон тарихий обидаларида нақшинкор ѐғоч буюмлар ва қисмлар алоҳида ўрин тутади. Деярли ҳар бир вилоятда ѐғоч ўймакорлиги ўзига хос усулда бажарилади. Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Термиз, Тошкент услублари турличадир.
Монументал биноларнинг ички ва ташқи безагида ишлатилган муқарнаслар, қош – қаламлар ѐғочдан ўйиб ѐки михчўплар ѐрдамида ўзига хос йиғма услубда тайѐрланган. Маълумки, темир михлар воситасида йиғилган ѐғоч қисмлар вақт давомида михларнинг бўшаб қолиши сабабли бузилиб кетган, иккинчи томондан темир михлар ўймакор буюмларнинг безак кўринишини ўзгартирган.
Дунѐнинг барча худудларида биноларни ѐғоч синчлар асосида барпо этиш русум бўлган. Ушбу синч конструкцияларини Марказий Осиѐ, Европа мамлакатлари мисолида яққол кўриш мумкин (3.1, 3 – расм). Осиѐ русумида ѐғоч синчлар қурилиш қоришмалари билан суваб беркитилган бўлса, Европада синчлар очиқ қолдирилган ва об – ҳаво таъсирида бузилмаслиги учун турли бўѐқ таркиблари билан ҳимояланган.
Кўприклар, тўғонлар, сув айиргичлар, бандаргоҳлар, ҳарбий истеҳкомлар, қалъа деворлари ва ш.к. иншоотлар қурилишида кўп смолали қаттиқ ѐғочлар ишлатилган. Кам смолали, зичлиги юқори бўлмаган ѐғоч турлари ишлатилган холда, улар табиий битум ва қатронлар, зиғир ва ш.к. ўсимлик мойларида шимдирилган.
Ушбу усулда ишлов берилган ѐғоч конструкциялардан эрамиздан аввалги IV–III асрларда Хоразм вилоятида (Жонбошқалъада) эллипс шаклида катта турар жой биноси (24 х 17 м) барпо этилган. Бино маркази ва атрофи уч қатор устунлар билан, томни кўтариб туриш мақсадида кучайтирилган. Ушбу туркумдаги бинолар қурилишида пиллапоя – қубба (гумбаз) том ѐпма ѐғоч конструкциялари ишлатилган. Ёғоч конструкциянинг ушбу турини
тайѐрлашда узунлиги қисқа ѐғочлар ишлатилиш имкони бўлса, иккинчи томондан том конструкцияси сейсмик мустаҳкам бўлган.
Сурхон воҳасида (эрамиздан авв. I асрда) Халчаѐндаги Илккушон саройида тош асосга ўрнатилган ѐғоч устунлар воситасида барпо этилган беш оралиқли айвон қасрнинг марказий қисмининг кўрки бўлган.
Ёғоч буюм ва конструкцияларнинг бино ва иншоотлар қурилишида ишлатилганига исталган асрдан мисоллар келтириш мумкин. Янги эрада муттасил қурилишлар олиб борилган Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Термиз ва бошқа шаҳарларимиз бунга мисолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |