а-пазли штампланган; б-пазли лентасимон; в-ясси лентасимон; г-конкисимон; е-тўлқинсимон; д-оддий; ж-тақасимон.
Санитария-техника буюмлари-умивалник, унитаз, биде, раковина, писсуар, ювиш бачоклари ва шу кабилар чинни, ярим чинни, фаянс ва шамотланган массалардан тайѐрланади. Улар хом ашѐси таркибида каолин, оқ гил, дала шпати, кварц-қуми кукуни, куйдирилган гил, эрувчан шиша ва сода турли миқдорда бўлади. Буюмлар оқ ва рангли ялтироқ сир билан қопланади ва пиширилади. Буюмлар гипс қолипларда қуйма усулда олинади. Канализация ва дренаж қувурлари оқава, зах, ѐмғир, чиқинди сувларни чиқариб юбориш учун ишлатилади. Канализация қувурлари пластик қийин эрийдиган ва эримайдиган гиллардан тайѐрланади. Қувурларнинг узунлиги 1000-1500мм, ички диаметри 150-600 мм. Бир томони қувурларни бириктириш мақсадида раструб ҳолда ясалади. Қувурнинг сув шимувчанлиги
8% дан кам бўлиши, кислотага бардошлилиги 93%, сув ўтказмаслиги шарт.
Дренаж қувурлар осон эрийдиган гил ва қумоқ тупроқлар асосида олинади. Қувур цилиндрик, олти ва саккиз қиррали сирланмаган ҳолда ишлаб чиқарилади, ботқоқ ва шўрланган ерларнинг сувини қочириш учун ишлатилади. Узунлиги 500 мм гача, ички диаметри 50-250 мм бўлади.
Клинкерли ғишт гилларни тўла пишириб олинади. Ўлчамлари 220х110х65 мм бўлади. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига кўра 3 маркага-1000,700 ва 400 бўлинади, сув шимувчанлиги 2-6%, совуққа чидамлилиги 50-100 цикл. Клинкерли ғишт йўл ва кўприк қопламаларида, канализация коллекторларини қоплашда, сув иншоотлари қирғоқларини мустаҳкамлашда ишлатилади (2.25-расм).
Оловбардош керамик материаллар. Бу жихатдан керамик материаллар оловбардош (1580-17700С), оловбардошлиги юқори (1770-20000С) ва оловбардошлиги ўта юқори (20000С дан юқори) турарга бўлинади.
Минерал таркибига кўра оловбардош материаллар (ғишт, безак плита, фасон элементлари) қумтупроқли, алюмосиликатли, магнезитли, хромли ва углеродли бўлади. Қумтупроқли (динасли) оловбардош буюмлар кварц қуми ва гил асосида тайѐрланади. Динасли буюмлар оловбардошлиги 1710-17500С, сиқилишга мустаҳкамлиги 15-35 МПа. Динасли буюмлар саноат хумдонлари ичини қоплашда ишлатилади.
Алюмосиликатли оловбардош буюмлар кварц, шамот, гил ва каолин аралашмаси асосида олинади. Уларнинг оловбардошлиги 1610-17100С, сиқилишга мустаҳкамлиги камида 10 МПа бўлиб, шиша эритадиган хумдонлар ичини қоплашда ишлатилади.
Шамотли оловбардош буюмлар оловбардош гил ва шамот асосида олинади. Уларнинг оловбардошлиги 1710-17300С, сиқилишга мустаҳкамлиги 10-12,5 МПа. Улар керамик буюмлар пишириш хумдонлари, буғ қозонлари ичини қоплашда ишлатилади. Оловбардошлиги юқори буюмлар таркибида 45% ортиқ Al2O3 бўлган хом ашѐ (боксит, корунд) асосида тайѐрланади. Уларнинг оловбардошлиги 1770-20000С бўлиб, шиша эритиш хумдонлари қурилишида ва бошқа саноат корхоналарида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |