12.4-расм. Трубопроводлар иссиқлик изоляцияси
а) Мастикали иссиқлик изоляцияси; б) Совелит асосидаги иссиқлик изоляцияси.
Каналсиз теплотрассалар қурилишида металл қувурлар пенополиуретан иссиқлик изоляцияси материаллари билан термо ва гидроизоляция қилиниши мақсадга мувофиқдир.
Акустик материаллар
Ҳозирги кунда шаҳар ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларда шовқин даражаси ортиб бормоқда. Сершовқинлик инсон асаб системасининг ҳаяжонланишига ва касалланишига олиб келади. Шовқинларнинг инсон организмига зарарини камайтириш асосий ижтимоий масалалардан ҳисобланади. Инсон қулоғи орқали 16-20000 Гц частотали товушларни қабул
қилади, 1500-3000 Гц частотали товушларни эса ҳаяжонланиб сезгирлик билан эшитади.
Ҳаводаги шовқинлар асосан шамолнинг турли буюмларга урилишидан ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган шовқин бинолар тўсиқ конструкцияларига урилиб, хона ичида турли частотадаги шовқинларни вужудга келтиради. Шовқин хоналардаги девор қопламалари ва бошқа буюмга ютилади ѐки қайтарилади.
Зарбий шовқинлар тўсиқ конструкцияларида тебраниш, титратиш, зарб билан урилиш (кучли шамол таъсирида) ва шу каби омиллар таъсирида ҳосил бўлади ва тарқалади.
Товуш босими даражаси шовқинларнинг рухсат этилган даражасини билдиради ва ―Қурилиш меъѐрлари ва қоидалари‖ да (ҚМҚ) белгиланади. Товуш босими турли частоталарда децибелларда (дБ) ўлчанади. ҚМҚ да рухсат этилган шовқин даражаси қуйидагича: одамлар гаплашиши зарур бўлган ишлаб чиқариш хоналарида 80-85 дБ, маъмурий биноларда 38-71 дБ, касалхона ва дам олиш уйларида 13-51 дБ.
Қурилиш материаллари ва буюмлари акустик хоссалари товуш ютиш коэффициентининг ўртача арифметик миқдори билан ифодаланади (12.1- жадвал).
12.1-жадвал
Частоталар таснифи
Частота диапазони
номи
|
Частота диапазони
белгиси
|
Частоталар ўртача
арифметик миқдори, Гц
|
Паст частотали
|
Н
|
63; 125; 250
|
Ўртача частотали
|
С
|
500; 1000
|
Юқори частотали
|
В
|
2000; 4000; 8000
|
Товуш ютувчи материаллар структураси жиҳатидан қуйидагича бўлади: ғовак-толасимон (минерал пахта, шиша пахта), ғовак-ячейкали (ячейкали бетон, перлит), ғовак-губкасимон (кўпикпласт, резина, каучук).
Акустик материаллар нисбий сиқилиши бўйича қаттиқ, бикр, ярим бикр ва юмшоқ скелетли турларда бўлади. Ярим бикр ва юмшоқ акустик материаллар ўзининг хусусий эластик деформацияси ҳисобига товушни кўпроқ ютиш хусусиятига эга бўлади.
бикр акустик материалларга енгил бетонлар, фибролит, ксилолит ва ш.к. киради. Минерал пахта, шиша пахта ва полимер асосидаги плиталар, ѐғоч-
толали плиталар ва таркибида асбест бўлган материаллар ярим бикр скелетли буюмлар саналади. Полиуретан поропласти, поливинилхлорид, кўпикпластлар юмшоқ скелетли акустик материаллар қаторига киради.
Акустик материаллар оловга муносабати жиҳатидан ѐнмайдиган, қийин ѐнадиган ва ѐнадиган материалларга бўлинади.
Акустик материаллар шаклига ва кўринишига қараб донали (блоклар, плиталар), ўрама (матлар, полосали қистирмалар), титилган (пахта, ўсимлик момиғи) ва сочилувчан (керамзит, вермикулит, перлит, домна шлаки) бўлади.
Акустик материаллар нам ва биологик актив муҳитларга бардошли ва санитария-гигиена талабларини қониқтириши мақсадга мувофиқдир.
Акустик материаллар ва буюмларни ишлатиш соҳасига кўра, структураси ва хоссаларига кўра товуш ютувчи ва товуш изоляцияси турларига бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |