Бетон класси – 0,95 коэффициент билан кафолатланган бетоннинг бирор бир хоссасини белгилайдиган кўрсаткичдир. Бу дегани бетоннинг муайян хоссаси класс бўйича 100 ҳолатдан 95 ҳолатда кафолатланишини ва фақат 5 ҳолатдагина чекиниш бўлиши мумкинлигини билдиради.
Бетонлар қуйидаги классларга бўлинади: В1; В1,5; В2; В2,5; В3,5; В5; В7,5; В10; В12,5; В15; В20; В25; В30; В40; В45; В50; В55; В60.
Бетоннинг 7 класслари ва мустаҳкамлик бўйича маркалари нисбати, норматив вариация коэффициенти V13,5 бўлса, R/В/0,778 бўлади, масалан, В10 классдаги бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги Rсиқ=12,85 МПа.
Бетон мустаҳкамлигининг вариация коэффициенти алоҳида намуналар мустаҳкамликларининг ўртача мустаҳкамликка, ўртача квадрат чекинишларини ўртача мустаҳкамликка бўлган нисбати билан ўлчанадиган катталик бўлиб, оддий бетонлар учун V=13,5 % деб қабул қилиниши мумкин. Умуман вариация коэффициенти 20% дан ошмаслиги шарт.
Бетоннинг қотиши. Бетон нормал шароитда узоқ муддат давомида цемент ва сув ўртасида бўладиган кимѐвий жараѐнлар натижасида қотади. Бетон маркадаги мустаҳкамликка эришмасдан илгари қуриши ѐки музлаши унинг структураси бузилишига ва хоссаларининг ѐмонлашишига олиб келади.
Бетон қоришмаси қолиплангач, қуруқ иссиқ иқлим шароитида намликни сақлаш мақсадида, турли плѐнкалар, сепиладиган полимерлар ѐрдамида сувнинг буғланиб кетишини чегаралаш мумкин.
Куз-қишки шароитда бетонни музлашдан сақлаш учун иситиш воситаларини қўллаш, бетонни иссиқлик изоляцияси материаллари билан муҳофазалаш ѐки бетон таркибига сувни музлатмайдиган кимѐвий қўшимчалар қўшиш мумкин.
Портландцемент асосида тайѐрланган ва нормал шароитда қотаѐтган бетон мустаҳкамлигининг вақт бўйича ўсиши тақрибан логарифм қонунияти орқали ифодаланиши мумкин:
Rn R
lg n ,
28 lg 28
бу ерда: Rn-n суткадаги бетоннинг мустаҳкамлиги (камида 3 сутка); R28- бетоннинг маркадаги мустаҳкамлиги; n-бетоннинг қотиши кунлари. Бу усулда бетон мустаҳкамлигини аниқлаш конструкцияларни қолипдан бўшатишни белгилашда ишлатилади. Бетон мустаҳкамлигининг вақт бўйича ўсишини аниқроқ билиш учун аввалдан тайѐрланган, тажрибалар асосида қурилган графиклар бетон намуналарини 3,7,28, 90 суткада синаб, мустаҳкамлиги аниқланади.
Портландцемент асосида тайѐрланган бетон мустаҳкамлиги нормал шароитда 7-14 суткада 60-80% маркадаги мустаҳкамликка эришади. Бетоннинг дастлабки вақтдаги мустаҳкамлигини ошириш учун тез ѐки ўта тез қотувчан портландцемент турларини ишлатиш ѐки иссиқлик билан қайта ишлаш мумкин. Бетон қотишини тезлаштириш қолипларнинг айланма қайта ишлатилиши ѐки монолит бетон ишлатилганда қурилиш жараѐнини тезлаштиришга катта таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |