Фенол-формалдегид пенопласти ушбу полимер таркибига шиша толаси ѐки каучук ҳамда каучук ва газ ҳосил қилувчи алюминий упаси киритиб тайѐрланади. Технологик жараѐн компонентларни аралаштириш, қиздириб кўпиртириш, қолиплаш ва қотириш (совутишдан) иборат. Таркибига каучук қўшилган фенол-формалдегид пенопластлари 200-2500С ҳароратда ишлатишга бардошли бўлади.
Иссиқлик изоляцияси буюмларининг ишлатилиши
Тўсиқ конструкцияларининг иссиқлик изоляцияси. Бу йўналишда иссиқлик изоляцияси материаллари асосан уч қатламли панеллар тайѐрлашда ўрта қисмлари учун ишлатилади (12.2-расм). Бунда осма панеллар тайѐрлашда пенополистирол, пенополиуретан, фенол-формалдегид пенопласти, мипора каби ўта енгил ғовак пластмассалар, минерал пахта асосидаги бикр ва ярим бикр плиталар ва хусусий ҳолларда арболит, фибролит каби буюмлар ишлатилади.
Ноорганик ва органик иссиқлик изоляцияси буюмлари жамоат ва саноат бинолари том қисмини изоляциялашда кенг миқѐсда қўлланилади (12.3- расм).
Том ѐпма иссиқлик изоляциясини барпо этишда иссиқлик изоляцияси буюмларини сувдан ҳимоялаш учун гидроизоляция воситаларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
12.2-расм. Уч қатламли ташқи девор панеллари турлари
а) ясси темирбетон плиталар билан қопланган; б) ўшанинг ўзи, қобиқли темирбетон плиталар; в) конструктив-безак листли материаллар билан қопланган (алюминий, асбоцемент, шишапластик билан); г) ўшанинг ўзи, ҳаволи қатлам қолдирилган; 1-ташқи қоплама; 2-ички қоплама; 3-иссиқлик изоляцияси буюми; 4-буғ изоляцияси.
12.3-расм. Саноат буюмлари том қопламалари конструкциялари
а) Иссиқлик изоляцияли профилланган лист; б) ―Монопанел‖; 1-металл профилланган ѐпма; 2-иссиқлик изоляцияси буюми; 3-битум мастикаси билан елимланган уч қаватли рубероид тўшалмаси; 4-плѐнкали полимер гидроизоляция қатлами.
Саноат ускуналари ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси. Саноат ускуналари ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси учун минерал пахта ва плиталар, шиша пахта ва плиталар, базалт ва асбест толали
ва матолар каби ноорганик ва пенополиуретан, пенополистирол каби синтетик полимерлар асосидаги органик материаллардан тайѐрланган буюмлар ишлатилади.
Буюмлар бир ва бир неча қатламли бўлиши мумкин. Бир турдаги буюм икки хил турдаги иссиқлик изоляцияси материалларидан ташкил топиши мумкин. Масалан, ички қатлам иссиқлик изоляцияси, ташқи қатлам эса қўшимча оловбардош ѐки гидроизоляцион вазифаларни бажаради.
Монтаж ва трубопроводлар иссиқлик изоляциясида буюмлар плита, сегмент, қобиқ, ярим цилиндр, ўрама ва монолит қопламалар кўринишида ишлатилиши мумкин. Ушбу йўналишда асбест қоғоз ва картон, асбест шнур, шиша толали ва минерал пахтали шнурлар ва бойламлар ишлатилади.
Мастикали иссиқлик изоляцияси материаллари бевосита қурилиш майдонларида махсус қоргичларда тайѐрланади ва юзаларга мастика ҳолида суркалади ѐки чапланади. Мастикалар одатда қўлда қатлам-қатлам суркалади (12.4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |