Мой-смолали локлар органик эритувчиларда эритилган ўсимлик мойлари билан модифицирланган табиий ҳамда алкид смолалардан (глифталли, пентафталли ва бошқ.) иборат қоришмадир.
Мой-смолали локлар асосан биноларнинг ичида мойли бўѐқлар устидан қоплашда, ѐғоч юзаларни ва конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилади. Бундан ташқари улар ташқи металл ва ѐғоч конструкцияларни қоплашда, эмалларни суюлтиришда, мастика ва шпаклевкалар тайѐрлашда қўлланилади.
Мойсиз синтетик локлар асосан перхлорвинил смоласини органик эритувчиларда эритиб олинади.
Улар рангсиз, 200С ҳароратда 2 соат давомида қурийди. Мойсиз синтетик локлар мойли бўѐқлар устига суртиш, қурилиш конструкцияларини атмосфера муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Карбамид-формалдегид полимери асосида олинган мойсиз синтетик локлар паркет полларни, ѐғоч-толали ва ѐғоч пайрахали плиталарни, дурадгорлик буюмларини қоплаш учун қўлланилади.
Битумли ѐки асфалтли локлар нефт битумларини ѐки асфалтни ѐки уларнинг аралашмасини ўсимлик мойлари билан қориштириб органик эритувчиларда эритиб тайѐрланади. Улар канализацияда ишлатиладиган чўян қувурларни, санитария-техника ускуналарининг металл қисмларини ва бошқа ер остида ишлатиладиган металл конструкцияларни қоплаш учун мўлжалланган. Тошкўмир локи тошкўмир пекининг органик эритувчилардаги эритмаси бўлиб, чўян ва пўлат конструкцияларни коррозия муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Нитролоклар нитроцеллюлозанинг органик эритувчилардаги эритмаси бўлиб, пластификаторлар сифатида турли смолалар ишлатилади. Улар тез қурийди ва қотгач ялтироқ парда ҳосил қилади. Нитролоклар ѐғочдан тайѐрланган буюм ва қисмларни локлаш ва бўѐқ устидан ялтиратиш учун ишлатилади.
Спиртли локлар ва политура табиий ва сунъий смолаларнинг спиртдаги эритмаси бўлиб, таркибига пигментлар аралаштириб турли рангларда тайѐрланиши мумкин. Улар ѐғоч юзаларни пардозлаш, шиша ва металл буюмларни қоплаш учун ишлатилади.
Эмалли бўѐқлар пигментнинг локдаги суспензияси бўлиб, махсус аппаратларда тайѐрланади. Эмалли бўѐқлар қотгач, муайян даражада қаттиқ, атмосфера муҳитига чидамли, 1-2 сут. давомида хона ҳароратида қуриши ва чиройли кўринишда бўлиши талаб этилади.
Синтетик эмалли бўѐқларга алкидли, перхлорвинилли эмаллар киради. Алкидли эмалларга пигментларнинг глифтал, пентафтал, алкид-стирол ва бошқа алкид локлардаги суспензиялари киради.
Бино ва иншоотларни ташқи томондан қоплашда глифталли ГФ-13 ва пентафталли ПФ-14 эмалли бўѐқлар ишлатилади. Перхлорвинил эмалли бўѐқлар (ПХВ) грунтовка қопламали металл юзаларни ва бетонли фасадларни қоплаш учун ишлатилади.
Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда кремнийорганик полимерлар асосида эмаллар тайѐрлаш долзарб масала ҳисобланади. Кремнийорганик полимерлардан тайѐрланган бўѐқлар қотгач, атмосфера муҳитига ва иссиққа бардошли, гидрофоб юза ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлади. Бундай қопламалар ҳаво оқимини бемалол ўтказади.
Органик эритувчиларда тайѐрланган хлоркаучукли эмаллар сув ва коррозия муҳитларига чидамли бўлади. Улар металл ва темирбетон конструкцияларни коррозиядан сақлаш учун ишлатилади. Эмаллар таркибида учувчи моддалар миқдорини камайтириш қопламалар сифатини оширишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |