Асосий қисм.
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Физикани ўқитиш услублари фани. Фаннинг мақсади. Фаннинг вазифаси, баҳолаш мезонлари. Фаннинг мутахассис тайёрлашда тутган ўрни. Предметлараро боғланиш.
Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари
Миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни рўёбга чиқариш босқичлари. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели. Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Ҳозирги даврда ўқитувчилик касби ва унинг жамиятда тутган ўрни.
Физика ўқитиш услуби (ФЎУ)
Фан сифатида, унинг илмий текшириш методлари ФЎУ нинг физика, фалсафа, психология ва педагогика билан боғланиши. Ўрта умумтаълим ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқитишни такомиллаштиришга ФЎУ нинг вазифалари ва муаммолари. ФЎУ нинг асосий масалалари, илмий, таълим-тарбиявий дунёқарашлари. Ўрта умумий таълим тизимида ФЎУ. Ўрта умумий таълим мактаблари ва мутахассислаштирилган мактабларда физика ўқитишнирнг асосий мақсадлари. Умумтаълим мактаблари учун ўқув режаларини тузиш асослари. Давлат режаларида белгиланган физика фани асосларини чуқур ўзлаштириш, билим олиш, ўқув малакалари ҳосил қилиш. Физика курсининг табиий ўқув фанлари билан боғлиқлиги.
Физика масалаларини ечиш услублари. Турли хилдаги масалаларни ечиш методикаси. Физика ўқув экспериментини ўтказиш услуби ва техникаси. Намойиш тажрибаларини тайёрлаш ва кўрсатиш методикаси ва техникаси. Бошқа тур ўқув
экспериментлари: фронтал лаборатория ишлари, лаборатория ишлари ва физикадан практикум. Физика ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг фаолиятини фаоллаштириш. Физикани муаммоли ўқитиш усуллари. Физика ўқитиш услубларини классификацияси. Ўқитиш усулини танлаш мезони. Дастурий ўқитиш. Физикадан билимларни текширишда дастурий методи.
Таълимда инновацион технологияларни қўллаш. Физика ўқув мавзуларига педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш усуллари.
Физика таълим самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган педагогик технологиялари:
–дидактик ўйин;
–муаммоли таълим;
–модулли таълим;
–ҳамкорликда ўқитиш;
–лойиҳалаш технологияси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш.
Ўрта умумтаълим ўқув юртларида ФЎУ нинг хусусиятлари. (Ўрта умумтаълим, ўрта махсус таълим, махсус мутахассислаштирилган мактабларда). Ўқитишнинг асосий формаси–дарс. Дарс турлари. Физика дарс турлари ва тузилишлари, янги материални ўрганиш, билимни шакллантириш, билимларни чуқурлаштириш ва умумлаштириш, билимларни текшириш ва баҳолаш. Комбинацияланган дарс. Физикани ўқитиш мақсадлари ва ўқитиш жараёнини режалаш орасидаги боғланиш. Физикадан ўқув материалини режалаштиришга қўйиладиган услубий талаблар. Турли дарсларга ўқитувчининг тайёргарлиги, режа–конспект тузиш, семинар ва конференция дарсларини режалаштириш. Физика ўқитиш жараёнида инсоний ва миллий тарбияни амалга ошириш. Физика йўналишидаги академик лицей физика дастурининг илмий–услубий таҳлили. Физикани ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш услублари. Физикадан факультатив ва махсус курсларни ташкил этиш ва ўргатиш услублари. Физика ўқитишда ўқувчиларни мустақил ишларга ўргатиш. Мустақил иш турлари, уларни ташкил этиш усуллари.
Ўқувчи билимларини текшириш ва баҳолаш критериялари, билимларни оғзаки, ёзма тарзда ва лаборатория иши натижаларини текшириб баҳолашда рейтинг тизими. Муаллимлик амалиётини ўтказиш услуби ва техникаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |