Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни “Физикани ўқитиш услубияти” фани бўйича талабанинг мустақил таълими шу фанни ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари билан тўла таъминланган.
Талабалар аудиториядан ташқарида мустақил равишда маъруза, амалиёт, семенар ва лаборатория дарсларига тайёрланадилар. Маъруза машғулотлари бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган 24 та мавзу бўйича тавсия этиладиган адабиётларни ўқийди ва алоҳида дафтарга конспект қилади. Амалий машғулотлар бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган 9 та мавзу бўйича уй иши учун берилган масалаларни мустақил ечадилар ва ечимларни алоҳида дафтарга ёзадилар. Лаборатория машғулотлари бўйича қуйидаги жадвалда мавзулари келтирилган 9 та лаборатория иши бўйича мустақил ишларни (Тажрибавий ўлчашлар бўйича аниқланадиган катталикларнинг қийматларини ҳисоблаш; Ўлчаш хатоликларини ҳисоблаш; Тажриба натижалари бўйича графиклар, кўргазмали манзаралар чизиш; Тажриба натижалари бўйича жадваллар тузиш; Тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш; Бажарилган иш юзасидан ҳисобот ёзиш (индивидуал); Назорат саволларига тайёргарлик кўриш (жавоб топиш)) бажарадилар.
Талабаларнинг маъруза машғулотлари бўйича мустақил ишларнинг бажарилиши(конспектлаштирилиши) ва ўз вақтида топширилишини маъруза ўтадиган ўқитувчи, амалий машғулотлар бўйича амалий машғулот ўқитувчиси, семенар бўйича семенар машғулоти ўқитувчиси ва лаборатория бўйича лаборатория машғулоти бўйича ўқитувчиси назорат қилиб боради. Шу ўқитувчилар талабаларнинг мустақил таълим натижаларини рейтинг низоми асосида баҳолайдилар. (ЖБ да 7 балл, ОБ да 7 балл ва ЯБ да 6 балл)