Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Меҳнат хавфсизлигига доир йўл-йўриқ ўтказиш ва хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш



Download 10,11 Mb.
bet68/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Меҳнат хавфсизлигига доир йўл-йўриқ ўтказиш ва хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш
Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминловчи асосий омиллардан бири ускуналарга хизмат қилувчи ходимларни касбий тайёргарлиги ва бажарадиган ишига уларнинг жисмоний имкониятининг мавжудлигидир.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар, касб касалликларнинг олдини олишнинг бирдан-бир чораси меҳнат хавфсизлиги қоидалари бўйича йўл-йўриқлар бериш ва хавфсизлик қоидаларига ўқитишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни 19-моддасида жумладан шундай дейилган: «Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгилаган тартиб ва муддатларда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари шарт. Маъмурият барча янги ишга кираётганлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётганлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўргатишни ташкил этишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар беришлари шарт. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва билимларни текширишдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади».
Корхоналарда йўл-йўриқнинг қуйидаги турлари ўтказилади:
1. Кириш.
2. Иш жойидаги.
Кириш йўл-йўриғи янги ишга қабул қилинган шахслар билан меҳнат муҳофазаси мухандиси ёки бош мухандис томонидан ўтказилади.
Уларга қуйидаги тадбирлар таништирилади ва ўргатилади:
1. Корхоналардаги ички меҳнат тартиб-қоидалари, яъни ишнинг бошланиш вақти, танаффуслар ва уни бошқа корхоналардан фарқи.
2. Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси қоидаларини бажаришдаги вазифалари.
3. Меҳнат ҳақидаги умумий қонунчилик ҳамда хотин-қизлар ва ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилишга оид тадбирлар.
4. Ишга келганда, ишдан қайтаётганда, ҳамда иш вақтида корхона чегарасида юрганда қандай хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш.
5. Ишлаб чиқаришда ҳамда маиший хизмат кўрсатиш уйларида қўлланиладиган электр жихозларидан эхтиёткорлик билан фойдаланиш.
6. Ишлаб чиқариш санитария гигиенаси ва шахсий гигиена қоидалари.
7. Махсус кийимлар, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус совун, сут билан таъминлашнинг умумий қоидалари.
8. Ёнғинга қарши чора тадбирлар.
9. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари.
10. Бахтсиз ҳодисага учраган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари тушунтирилади ва ўргатилади.
Юқоридагиларнинг ҳаммаси батафсил тушунтирилгандан сўнг кириш йўл-йўриғи махсус қайд дафтари ёки варақада белгиланади. Унда йўл-йўриқ олган ва йўл-йўриқ берган кишилар қўл қўядилар.
Корхона раҳбари (кадрлар бўлими бошлиғи) кириш йўл-йўриғи ўтмасдан туриб ишчини ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекиши тақиқланади.
Иш жойида йўл-йўриқ ўтказиш қуйидагиларга бўлинади:
1. Бирламчи.
2. Режали (такрорий йўл-йўриқ).
3. Режадан ташқари.
4. Жорий.
Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқ, кириш йул-йўриғидан сўнг янги ишга кирадиган ишчилар билан ёки бир иш жойидан, иккинчи иш жойига ўтказилган ишчилар билан, цех бошлиги ёки уста (мастер) томонидан ўтказилади. Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқни ўтказишдан асосий мақсад ишловчи шахсларни аниқ иш жойлари билан таништириш, у ердаги дастгоҳлар, мосламалар, иш жойининг хавфли ва зарарли жойларини аниқлаш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланишни ўргатишдан иборат.
Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқ ишга кирадиган ҳар бир киши билан алоҳида ўтказилади ва ишга кирувчидан кўрсатилган хавфсиз иш бажариш қоидаларини такрор кўрсатишни талаб қилади. Ишга кирувчи бу қоидаларни тўғри бажарса йўл-йўриқ ўтказишни тугалланган деб ҳисобланади, сўнгра бир ҳафта давомида бўлим (цех) бошлиғи ишчининг ишини кузатиб боради ва унинг билим даражасини текширади. Шундан сўнг ишчини иш кийими, мосламалари ҳамда ўз мутахассислиги бўйича техника хавфсизлиги бўйича кўрсатма билан таъминлаб мустақил иш бажаришга рухсат беради.
Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқ ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот махсус техника хавфсизлиги тўғрисидаги йўл-йўриқ ўтказишни қайд қилиш дафтарига белгиланади.
Режали йўл-йўриқни ўтказишдан мақсад бўлим (цех) бошлиғи ўз қўли остида ишлайдиган ишчиларни, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қай даражада билишларини аниқлаш ва бу борада уларнинг билимларини текширишдан иборат. Бу йўл-йўриқни ўтказиш вақти корхона касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Режали йўл-йўриқ шу бўлимда ишлайдиган ишчиларни малакаси ва ишлаш давридан қатъий назар ҳар уч ёки кўпи билан олти ойда бир маротаба такрорий ўтказилади.
Режадан ташқари йўл-йўриқ меҳнат шароити, технологик жараён ўзгарганда, ускуналар алмаштирилганда, ишчи хизматчилар нотўғри ёки хавфли меҳнат усулларидан фойдаланилганда ва хавфсизлик қоидаларини бузилиши натижасида бахтсиз ҳодисалар юз берганда ёки касбий касалланишлар кузатилганда бўлим бошлиғи ёки уста томонидан ўтказилади.
Корхоналарда кўпинча ёпиқ идишлар, қудуқлар, хандақлар ичида, баландликда ўта хавфли ҳисобланган қатор тузатиш ишларини бажаришга тўғри келади. Бундай ишларни бажаришдан олдин ишчиларга рухсат этувчи махсус йўриқнома ёзиб берилиши ва унда жорий йўл-йўриқ ўтказилганлиги тўғрисида ёзилган бўлиши ва барча эхтиёт чоралар қайд қилинган бўлиши керак.
Техника хавфсизлиги бўйича мухандис, техник ходимларнинг савиясини оширишни, махсус курсларда, юқори ташкилот раҳбарлари тасдиқлаган дастур асосида олиб боради. Ишчилар корхонанинг ўзида ўқитилади. Курсда ўқитиш маълум соатга мўлжалланган дастур асосида олиб борилади. Дастурни корхонанинг бош мухандиси тасдиқлайди. Дарсларни махсус тажрибага эга бўлган мутахассислар олиб бориши талаб этилади. Меҳнат муҳофазаси бўйича дарслар, махсус хоналарда ёки иш жойларида ўтказилиши, керакли қурилмалар ва ўқитиш анжомлари билан таъминланган бўлиши керак.
Курсларда ўқиган ишчилар махсус комиссия томонидан (бош мухандис раислигида) имтиҳондан ўтказилади. Қониқарли баҳо олганлар иш жойларига ишни давом эттириш учун юбориладилар. Қониқарсиз баҳо олганлар 1 ой давомида қайтадан ўқитилиб, сўнгра имтиҳонга киритиладилар.
Техника хавфсизлиги қоидаларини ташвиқот қилишда техника хавфсизлиги бурчаги хоналаридан, аудио- ва видеофильмлардан фойдаланилади. Конференциялар, семинарлар, кўргазмалар ташкил қилинади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish