Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet71/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Сақловчи қурилмалар ёрдамида корпусига ток ўтказиб юбораётган (бузилган) электр қурилмасини сақловчи-эрувчи қурилмалар ўрнатилганда ўчириш 5-7 с, автоматлар ёрдамида эса 1-2 с давомида амалга оширилади.
Бундан ташқари нолга уланган қисмлар ерга қўйилган бўлганлиги сабабли сақловчи-эрувчи қурилмалар электр қурилмасини ўчиргунига қадар уларни ерга улаб муҳофаза қилиш системаси сифатида кишиларни электр токи хавфидан сақлаб туради.
Бошқача айтганда, нолга уланган электр системасида ерга уланганлиги сабабли кучланиш хавфсиз даражага тушиб қолган бўлади.
Муҳофазаловчи ўчириш қурилмаси
Агар электр қурилмаси корпусида инсон ҳаёти учун хавфли кучланиш ҳосил бўлиб қолса, уни тезда ўчириш имкониятини берадиган қурилмаларга муҳофазаловчи ўчириш қурилмалари дейилади.
Бундай токнинг ҳосил бўлишига масалан, электр токи фазаси корпусга уриб кетиши, тармоқда ҳисобга олинган кучланишга нисбатан кучлироқ кучланиш пайдо бўлиши ва бошқалар сабаб бўлади. Бунда электр тармоқда электр параметрларининг ўзгариши рўй беради. Масалан, электр қурилмаси ток ўтказмайдиган қисмларида кучланиш пайдо бўлади, фазадаги кучланиш ерга нисбатан ўзгаради ва бошқалар.
Муҳофазаловчи ўчириш қурилмаси, хавф ҳосил қилган электр асбобни 0,2 с дан ошмаган вақт давомида ўчириш имкониятини бериши керак.
Муҳофазаловчи ўчириш асбоби бир қанча қисмлардан ташкил топган бўлиб, асосан электр системасида бирор бир параметрнинг ўзгаришини сезиб, электр системасига берилаётган токни автоматик узувчи қурилмага сигнал беради. Бу элементларнинг асосийси қабул қилувчи қурилма бўлиб (асосан қабул қилувчи қурилма сифатида реле қўлланилади), у электр системасидаги параметр ўзгаришларини қабул қилади, агар келаётган сигнал кучсиз бўлган ҳолда уни кучайтирувчи қурилма ўрнатилади, шунингдек, бу системанинг тўғри ишлаётганлигини текшириб турувчи назорат асбоблари ҳамда сигнал лампалари ўрнатилиши мумкин.
Автоматик токни узиш қисмининг вазифаси олинган сигналга асосланиб электр қурилмасини таъминлаётган электр тармоғининг бутунлай узиб қўйишдан иборат.
Электр системаларининг сақловчи қурилмалари системада электр қуввати номинал миқдордан ортиб кетган тақдирда автоматик равишда токни узиб қўяди. Муҳофаза қурилмаси электр системасидаги ток қуввати номинал миқдордан 25% ортиб кетса, муҳофаза қурилмасига ўрнатилган эрувчан қисм эриб кетади ва ток келиши тўхтайди. Бу эрувчан қисмни электр системасига берилаётган ток кучининг максимал зарур миқдорига мослаб танланади. Унинг эриб кетиш вақти ундан ўтаётган ток кучига боғлиқ.
Агар ток кучи бирданига 2,5 марта ортиб кетса, эрувчи қисм 0,2 с давомида эриб кетади.
Сақловчи қурилмаларнинг пробкасимон, пластинкали ва трубкасимон турлари бўлади, уларнинг ҳаммасида ҳам эрувчи қисмни ўзгартириш имконияти бор.
Электр ёрдамида қўлда ишлатиладиган - дрел, гайка бурагич, силлиқловчи, пардоз бериш машиналари ва бошқаларга электр токига осон уланиб, осон ўчирилиши, ишлатиш даврида ток ўтказувчи қисмларига одамнинг тегиб кетиш ва ток таъсирига тушиб қолиш хавфи бўлмаслиги талаблари қўйилади.
Бундай асбоблар билан ишлаганда электр токи таъсирига тушиб қолиш, унинг металл корпуслари орқали, яхши ерга уланган металл қисмларда туриб ишлов бераётган вақтда, зах хоналарда иш бажаришда, шунингдек, очиқ ҳавода иш олиб борганда бўлиши мумкин. Хавфли шароитларда ишлаганда ушбу электр асбобларини электр хавфи даражасини камайтириш учун ишлатиш кучланиши 36 В дан ошмаган, 1 квтгача қувватга эга бўлган, частотаси 200 Гц ли электр қувватидан фойдаланиш тавсия этилади.
Қўлда ишлатиладиган асбобларни 110 ва 220 В кучланишларда ишлатишга фақат хавфсиз хоналарда иш олиб боришда рухсат этилади.
Қўлда ишлатиладиган электр асбобларининг тузилишида хавфсизликни таъминлаш элементлари бўлиши, шунингдек, 36 В кучланишдан ортиқ, кучланишда ишлайдиган асбоблар учун, диаметри 4 мм дан кам бўлмаган ўтказгичдан тайёрланган, нол симига ёки ерга уланган симга улаш учун қисқичга эга бўлиши шарт.
Электр асбобини токка улаш кўп симли кабеллардан ташкил топган бўлиши, оддий сим бўлган тақдирда резина шланг кийгизилиб муҳофазаланган бўлиши лозим.
Кўпинча бундай кабеллар таркибида нолга, ерга улаш учун мўлжалланган симлар ҳам бўлади. Розеткаларда эса ерга уланган ёки нол сими нуқталари бўлади.
Электр қурилмаларида қўлланиладиган муҳофаза воситалари
Электр қурилмаларида ишлаётганлар учун муҳофаза воситаларининг энг мукаммал қилиб бажарилганлари ҳам баъзи бир ҳолларда электр хавфсизлигини тўла таъминлай олмайди. Масалан, электр токи ўтказгичлари яқинида ишлаётган кишилар, агар бу электр ўтказгични мустаҳкам ток ўтказмайдиган муҳофаза қобиқлари билан жиҳозламаса, электр хавфи бўлиши аниқ. Шунингдек, баъзи бир ишларни электр токини ўчирмаган ҳолда бажаришга тўғри келади, бунда электр асбобларининг тутқичларини муҳофазалаш талаб қилинади. Баъзи бир ҳолларда эса электр тармоқдарида электр кучланишни узиб, ремонт ишларини бажарилади. Бундай ҳолларда билмасдан токни улаб юбориш хавфли вазиятларга олиб келади.
Юқорида санаб ўтилган ҳолатларнинг ҳар бири ўзига яраша муҳофаза воситалари ва асбобларидан фойдаланишни тақазо этади.
Муҳофаза воситалари шартли равишда уч турга бўлинади: муҳофаза қобиқли, тўсиқ ва сақловчи воситалар
1. Муҳофаза қобиқли электрдан сақловчи воситалар икки турга бўлинади:
а) асосий муҳофаза қобиқли воситалар - узоқ вақт электр кучланишлари таъсирида ишлаши мумкин бўлган ва электр кучланишидан муҳофаза қилиш қобилиятига эга бўлган воситалар. Улар билан электр кучланишга эга бўлган ўтказгичларда электрни узмасдан ишлашга рухсат этилади. Бундай воситаларга резинадан қилинган қўлқоплар, дастаси муҳофаза қобиқлари билан жиҳозланган электр асбоблари, муҳофазаланган штангалар, электр ўлчаш асбоблари, шунингдек, муҳофазаланган кучланишни ўлчаш асбоблари киритилади.
б) ёрдамчи электр токидан муҳофаза қилувчи воситалар - электр токидан тўлиқ ҳимоя қила олмайдиган, лекин электр таъсирини қисман камайтириш имкониятига эга бўлган воситалар. Улар асосий воситаларга қўшимча равишда уларнинг муҳофаза қобилиятини ошириш учун хизмат қилади. Ёрдамчи муҳофаза воситаларига диэлектрик калишлар, гиламчалар оёқ остига қўйиладиган қуруқ тахтадан қилинган тагликлар ва бошқалар киради.
2. Тўсиқ муҳофаза воситалари электр токи таъсиридан вақтинча тўсиш йўли билан муҳофаза қилади. Масалан, панжара сифатидаги тўсиқлар, ток тақсимлагич шкафлари ва бошқалар. Баъзи ҳолларда эса огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилади.
Бундан ташқари электр таъминоти воситалари баланд симёғочларда ва чуқур ер ости кабеллари орқали амалга оширилади. Булар ҳам ўз навбатида тўсиқ воситалар вазифасини бажаради.
3. Сақловчи муҳофаза воситалари ишчиларни нур, иссиқлик ва механик жароҳатлардан сақлаш вазифасини бажаради.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish