Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Ёнғин-портлаш объектлардаги авария



Download 10,11 Mb.
bet88/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Ёнғин-портлаш объектлардаги авария ва ҳалокатлар. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар.
Кимёвий хавфли иншоот – иқтисодиёт объекти бўлиб, фаолият кўрсатиш даврида содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокат туфайли одамларнинг оммавий тарзда заҳарланиши, кимёвий заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатадиган кимёвий хавфли иншоотлар. Ҳозирги кунда республикамизда кимёвий хавфли иншоотларнинг асосийлари “Ўзкимёсаноат” уюшмасига қарашли корхоналар бўлиб, улар Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Чирчиқ, Олмалиқ шаҳарларида жойлашган. Бу корхоналардан ташқари кимёвий заҳарли моддалар билан ишлайдиган бошқа корхоналар ҳам мавжуд - “Ўзгўштсутсаноат”, “Ўзбексавдо”, “Ўзқишлоқхўжалик маҳсулотлари” уюшмалари, Бекобод металлургия корхонаси, Миконд корхонаси, Тошкент лок-бўёқ, Тўқимачилик корхоналари, “Ўзкоммунхизмат” иншоотлари (сувни тозалаш) ва бошқалар. Ҳаммаси бўлиб республика ҳудудида 200 дан ортиқ кимёвий хавфли иншоотлар мавжуд. Уларда ишлаб чиқариладиган ёки маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган, сақланадиган суюқ, қаттиқ, газ ҳолатдаги инсон, ҳайвон соғлиғи учун зарарли, кучли таъсир кўрсатувчи моддалар турлари кўп.
Гидротехника иншоотларидаги авария ва ҳалокатлар.
Гидротехника иншоотларининг турлари:
сув – энергетика иншоотлари;
сув таъминоти иншоотлари;
суғориш иншоотлари;
оқава сув чиқариш иншоотлари;
сув – транспорт иншоотлари;
балиқ хўжалик иншоотлари;
спорт ва безак иншоотлари ва ҳ.к;
Огоҳлантириш чора-тадбирлари.
Агар сиз гидроузелга туташган ҳудудда яшасангиз, ҳудудни ҳалокатли сув босиш майдони таъсир доирасига тушиш-тушмаслигини аниқланг. Яшаётган жойингиз яқинида тепаликлар жойлашганлигини, уларга олиб борувчи қисқа йўлларни билиб олинг.
Ёриш тўлқини таъсири ва жойнинг ҳалокатли сув босишида ҳаракат қоидаларини, умумий ва қисман эвакуация тартиби қоидаларини ўрганиб, оила аъзоларингизни ҳам таништиринг. Эвакуация қилинганларни тўплаш жойини аниқлаб олинг. Эвакуация вақтида олиб кетиладиган ҳужжатлар ва мулкингиз рўйхатини тузинг.
Қайиқ, сол, бошқа сузувчи воситалар ва уларни ясаш учун қўл остида мавжуд материаллар турган жойларни эслаб қолинг.
Гидродинамик авария хавфи бўлганда қандай ҳаракат қилиш керак?
Ҳалокатли сув босиши хавфи ва эвакуация тўғрисидаги хабарни олишингиз билан белгиланган тартибда хавфли ҳудуддан белгиланган хавфсиз жойга ёки турар жойлардаги баландликларга чиқинг. Ўзингиз билан ҳужжатларингиз, пул, биринчи навбатда зарур бўладиган буюмлар ва 2-3 кеча-кундузлик озиқ-овқат захирасини олинг. Мол-мулкингизнинг олиб кетолмайдиган қисмини бинонинг чордоғи, баланд қавати, дарахт усти ва ҳ.к. жойларга олиб чиқиб қўйинг.
Уйдан чиқиб кетишдан олдин электр чироқлари ва газни ўчиринг, дераза, эшик, шамоллатиш ва бошқа туйнукларни маҳкам ёпинг.
Гидродинамик авариялар вақтидаги тошқинда қандай ҳаракат қилиш керак?
Тўсатдан сув босиши хавфи пайдо бўлганда ёриш тўлқини зарбидан сақланиш учун зудлик билан яқин орадаги баландликдан жой олинг, каттароқ дарахтга ёки мустаҳкам бинонинг тепа қаватига чиқиб олинг.
Сувда бўлган вақтингизда сузиб ёки қўл остидаги воситалар ёрдамида қуруқ жойга, яхшиси сув босмаган ҳудудга етиб олиш мумкин бўлган йўлга ёки дамба устига чиқиб олинг.
Уйингизни сув босган бўлса, электр тармоғини ўчириб, уйда одамлар борлигини билдириш учун кундузи бўлса ойнадан ташқарига ёрқин рангдаги матодан байроқ илиб, кечқурун бўлса фонар ёрдамида сигнал беринг. Маълумот олиш учун радиоприёмникни автоном тармоқ ёрдамида ишлатиб қўйинг. Қимматбаҳо буюмларингизни юқори қаватларга ва чордоққа жойлаштириб қўйинг. Озиқ-овқат ва ичимлик суви ҳисобини, уларнинг келаётган сув таъсиридан муҳофазасини ташкил этинг ҳамда тежаб ишлатинг.
Эвакуацияга тайёрланаётиб, ҳужжатлар, биринчи навбатда зарур нарсаларни, кийим-кечак, сув ўтказмайдиган пойабзал, қўл остида мавжуд қутқарув воситалари (ҳаво билан шишириладиган тўшаклар, ёстиқлар)ни олинг.
Ўзингизча мустақил эвакуация тадбирларини ўтказманг. Бундай ҳаракат фақат сув босмаган ҳудудни кўрганда, шароитнинг оғирлашиши хавфи туғилганида, тиббий ёрдам зарур бўлганида, озиқ-овқат маҳсулоти тугаганида ва атрофдан ёрдам олишнинг иложи бўлмаган ҳоллардагина амалга оширилиши мумкин.
Гидродинамик авариядан сўнг қандай ҳаракат қилиш керак?
Бинога киришдан олдин тўсиқ ва деворларнинг шикастланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Хоналарни йиғилиб қолган газдан халос қилиш учун шамоллатинг. Хоналарни тўлиқ шамоллатмагунча очиқ олов манбаларидан фойдаланманг, газ таъминоти тизими созлигини текшириб кўришдан ўзингизни тийинг. Электр симлари, газ таъминоти тизими, ичимлик сув ва маиший чиқинди тармоқларининг созлигини текширинг. Уларнинг созлиги ва ишга яроқлилиги тўғрисида мутахассислар хулоса берганларидан сўнггина улардан фойдаланишга рухсат этилади. Барча эшик ва деразаларни очиб, хоналарни қуритинг. Пол ва деворларни чиқиндилардан тозалаб, ертўладаги сувни чиқариб ташланг. Сувда қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилманг.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish