Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet86/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Сел вақтида қандай ҳаракат қилиш керак?
Келаётган сел оқимининг шовқинини эшиттач, зудлик билан камида 50-100 м баландликка чиқиб олиш керак. Бунда шиддат билан келаётган оқимдан катта масофага оғир, ҳаёт учун хавфли бўлган тошлар отилиб чиқиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим.
Сел оқими ўтиб кетгандан сўнг жабрланганларга, сел оқими ўтган жойлардаги вайрона уюмлари ва лойқаларни тозалаётган қутқарувчиларга кўмаклашинг. Шикастланган бўлсангиз, ўзингизга биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинг. Танангизнинг шикаст топган жойларини, иложи борича юқорироқ кўтарган ҳолда тутинг, шикаст жойларига муз (намланган мато) қўйинг, қаттиқ боғланг. Тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг.
Қор кўчкисига узоқ муддат қор ёғиши, қорнинг шиддатли эриши, зилзила, портлаш ва тоғ ёнбағирларининг тебранишини келтириб чиқарувчи инсон фаолиятининг бошқа турлари, ҳаво муҳитининг тебраниши сабаб бўлиши мумкин. Қор кўчкиси бинолар, муҳандислик иншоотларини вайрон қилиши, зичланган қор билан йўл ва тоғ сўқмоқларини ёпиб қўйиши мумкин. Кўчкига тўқнаш келган тоғ қишлоқлари аҳолиси, сайёҳлар, альпинистлар, геологлар, чегарачилар ва аҳолининг бошқа тоифаси жароҳат олиши ёки қалин қор қатлами остида қолиши мумкин.
Қор кўчкиси тушиши мумкин бўлган ҳудудда ҳаракат қилишнинг асосий қоидаларига риоя қилиниши лозим:

  • қор ёғаётган ва об-ҳаво бузилган вақтда тоққа чиқманг;

  • тоғда бўлган вақтингизда об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб боринг;

  • тоққа чиқа туриб, қор кўчкиси тушиши эҳтимол бўлган жойларни билиб олинг;

  • қор кўчкиси тушиши мумкин бўлган жойларни четлаб ўтинг.

Қор кўчкиси, одатда, ёнбағирлар нишаблиги 300 дан ошган, агар ёнбағир яйдоқ бўлса, нишаблик 200 дан ошган жойларда тушади. Нишаблик 450 дан ошган жойларда қор кўчкиси ҳар қор ёққан вақтда юзага келиши мумкин.
Олдини олиш тадбирлари.
Қор кўчкиси таҳдиди юзага келган шароитда қор тўпланиши устидан назорат ўрнатилади, муҳофаза иншоотлари қурилади, сунъий равишда қор кўчкиси юзага келтирилади, қутқарув воситалари тайёрланади ва қутқарув ишлари режалаштирилади.
Об-ҳаво қандай бўлмасин, нишаблиги 300 дан ортиқ тоғ ёнбағирларини кесиб ўтиш керак эмас, қор ёққанидан сўнг эса нишаблиги 200 дан ортиқ ёнбағирлардан 2-3 кундан кейингина ўтиш мумкин.
Қор кўчкиси тушиши учун баҳор ва ёзда эрталабки соат 10 дан қуёш ботгунга қадар бўлган давр энг хавфли ҳисобланади.
Қор кўчкиси вақтида қандай ҳаракатланиш керак?
Агар қор кўчкиси катта баландликдан тушаётган бўлса, зудлик билан кўчки йўлидан четга, хавфсиз жойга чиқиб олиш ёки қоя остида беркиниш керак (ёш дарахтлар орқасига яшириниш мумкин эмас). Қор кўчкисидан қочиб қутулишнинг иложи бўлмаган ҳолда, ортиқча буюмларни ташлаб, кўчки йўналиши бўйича горизонтал ҳолатни эгалланг, оёқларингизни қорнингиз томон букиб олинг.
Қор кўчкисига тўқнаш келганда қандай ҳаракатланиш керак?
Бурун ва оғзингизни қўлқопингиз, шарф ёки ёқангиз ёрдамида беркитинг, кўчки билан тушаркансиз, қўлларингиз билан сузувчи ҳаракатлар қилиб, қор массасининг четига сурилишга ҳаракат қилинг. Қор массаси ҳаракатдан тўхтагандан сўнг, юзингиз ва кўкрак қафасингиз атрофида очиқ жой ҳосил қилинг. Қор қатламини кавлаб чиқишга ҳаракат қилинг (юқори томон қаердалигини сўлагингизни оқизиб билиб олсангиз бўлади). Қор ичида қолсангиз, бақирманг - қор товушни тўла ютади, қичқириш ва кераксиз ҳаракат кучингизни йўқотиб қўйишга олиб келади. Ўзингизни йўқотманг, ухлаб қолманг, сизни қидиришаётганлигини асло ёддан чиқарманг (одамларни қор остидан бешинчи ва ҳатто, ўн учинчи куни қутқариб олишган ҳоллар ҳам маълум).
Қор кўчкисидан сўнг қандай ҳаракат қилиш керак?
Агар сиз қор кўчкиси тушган майдондан ташқарида бўлсангиз, фавқулодда вазият ҳақида яқин орадаги аҳоли манзилгоҳи маъмуриятига қандай қилиб бўлса ҳам хабар беринг ва жабрланганларни қидириш ва қутқаришга киришинг.
Қор остидан мустақил ёки қутқарувчилар ёрдамида чиқиб олгач, танангизни текшириб кўринг. Зарурият бўлса, ўзингизга тиббий ёрдам кўрсатинг. Яқин орадаги аҳоли манзилгоҳига етиб олгач, юз берган воқеа ҳақида маҳаллий маъмуриятга хабар беринг. Ўзингизни соғлом деб ҳисобласангиз-да, тиббиёт маскани ёки тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг. Бундан кейин тиббиёт ходими ёки қутқарув отряди раҳбари кўрсатмасига биноан ҳаракат қилинг.
Қариндош-уруғингиз ва яқинларингизга аҳволингиз ва турган жойингиз ҳақида хабар беринг.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish