Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet94/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Радиацияга ва кимёвий таъсирларга қарши омиллар дейилганда радиоактив, кимёвий ва инсонларга кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар таъсирини камайтиришга мўлжалланган комплекс омиллар тушунилади. Радиацияга ва кимёвий таъсирларга қарши омилларда қуйидаги вазифалар кўзда тутилади:
- радиациявий-кимёвий ҳолатни аниқлаш ва баҳолаш;
- дозиметрик ва кимёвий назоратни ташкил этиш ва ўтказиш;
- радиацияга қарши ҳимояланиш режимларини ишлаб чиқиш;
- радиоактив ва кимёвий шикастланишда фуқароларни ҳимоялашни ташкил этиш ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминлаш (газниқоблар, махсус кийим-кечаклар ва бошқа воситаларни йиғиш, сақлаш, тақсимлаш);
- радиоактив ва кимёвий шикастланиш оқибатларини тугатиш омиллари (махсус санитар қайта ишлаш, яшаш, ишлаш жойларини, иншоотларни зарарсизлантириш ва бошқа омиллар).
Радиациявий-кимёвий ҳолатни баҳолаш - радиацияга ва кимёвий таъсирларга қарши омилларнинг асосини ташкил этади. Уни ўтказишдан мақсад:
- фуқаро муҳофазаси тизимларига кирувчи фуқароларнинг ишлаш қобилиятларини баҳолаш;
- ишчи-хизматчиларнинг иш фаолиятларини баҳолаш ва улардан фойдаланиш чегаралари;
- эвакуация даврида тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми;
- фуқароларни санитар-қайта ишловдан ўтказиш ҳажми;
- жиҳозларни, транспорт воситаларини, шахсий ҳимоя воситаларини, кийим-кечакларни, иш жойларини дезактивация ва дегазация қилиш;
- радиациявий-кимёвий зарарланган ҳудудларда қолган сув, озиқ-овқат ва бошқаларни истеъмолга яроқлилигини текшириш ва бошқа омиллар бажарилади.
Дозиметрик ва кимёвий ҳолатни баҳолаш - объектнинг фуқаролар муҳофазаси штаби, унинг тизимлари, жумладан, разведка бўлимлари томонидан амалга оширилади (радиациявий-кимёвий ва умумий разведка бўлимлари). Озиқ-овқатлар ва сувнинг зарарланиш даражаси радиометрик ва кимёвий лабораторияларда аниқланади.
Дозиметрик баҳолашда аҳоли ва ҳудудларни радиоактив нурланганлиги ҳамда нурланиш дозалари аниқланади. Нурланганлик даражаси гуруҳ ҳолда ва якка тартибда текширилади. Бунда одамларнинг олган нур дозалари ҳамда уларнинг ишлаш қобилиятлари аниқланади.
Дозани аниқловчи ИД-1 ва ДКП-50А дозиметрлар 10-12 одамдан иборат гуруҳларга тақсимланади. Якка тартибда эса ИД-11 маркали шахсий нур дозасини ўлчовчи дозиметрик асбоб ишлатилади. Мана шу икки усул билан (гуруҳ ва якка тартибда) одамлар олган нур дозалари ўлчаниб, журналга ёзиб борилади. Фуқароларнинг умуман олган нур дозалари қийматига қараб тизим бошлиғи, ўша фуқароларнинг ишлаш қобилиятлари, зарарланган ҳудудларда бўлиш вақтларини аниқлаб берадилар.
Одамлар, техника, жиҳозлар ва бошқа кийим-кечакларнинг радиоактив чанглардан зарарланиши ДП-5 (радиометр-рентгенометр) асбоби билан аниқланади ва рентген/соатларда (р/с) ўлчанади. Озиқ-овқат ва сувларнинг радиоактив чанглардан зарарланиш даражаси радиометрик усулда аниқланади ва Ки/кг ёки Ки/л да ўлчанади.
Шахсий ҳимоя воситалари, техника, озиқ-овқат, сув, яшаш жойлари ва объектларнинг кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан зарарланиши кимёвий жиҳатдан баҳоланади. Кимёвий баҳолаш натижаларига қараб одамларни шахсий ҳимоя воситаларисиз юриш-туриши, техникалар ва иншоотларнинг дегазациялаш даражаси, озиқ-овқатлар, сувлар ва бошқа воситаларни зарарсизлантириш аниқланади. Кимёвий назорат кимёвий разведка асбоблари: ВПХР, ПХР-МВ ёрдамида ўтказилади.
Демак, дозиметрик ва кимёвий назорат ўз вақтида, тўғри ўтказилса, одамларнинг иш қобилиятларини ва турмуш даражаларини бирмунча сақлаш имкониятларига эга бўламиз.
Радиацион назорат асбобларининг турлари ва вазифалари қуйидагича тавсифланади:
Индикаторлар - энг содда радиациявий разведка асбоблари бўлиб, улар ёрдамида нурланиш борлигини аниқлаш ҳамда асосан доза қувватига тахминий баҳо бериш вазифаси ҳал этилади (ДП-63, ДП-63А, ДП-64).
Рентгенометрлар - рентген ёки гамма нурланиш дозаси қувватини ўлчашга мўлжалланган (ДП-3, ДП-5А, Б, В ва бошқ.).
Радиометрлар - радиоактивлик ўлчагичлари бўлиб, асосан, альфа ва бета заррачалари билан зарарланган техника, кийим-бош ва ҳ.к. юзаларидан радиоактив зарарланиш жойларини топиш ва зарарланиш даражасини аниқлаш учун ишлатилади (ДП-100М, ДП-100А, Д, М ва бошқ.).

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish