Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet65/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Ёритгичлар ва уларни жойлаштириш
Ёруғлик манбаларини танлашда ва уларни бир-бирларига солиштиришда, уларнинг қуйидаги тавсифларидан фойдаланилади:

  1. Электроника тавсифи (унинг номинал кучланиши ва қуввати).

  2. Ёруғлик техникаси тавсифи (лампа нурлантираётган нур оқими, максимал ёруғлик кучи).

  3. Иқтисодий ва ишлатиш тавсифлари: лампанинг нур бериши лмвт билан ўлчаниб, лампада келаётган нур оқимининг унинг электр қувватига нисбатидан иборат.

  4. Конструктив тавсифлари: колбанинг формаси, чўғланувчи элементнинг тузилиши, колба газ билан тўлдирилган бўлса, газнинг таркиби, босими ва бошқалар.

Мавзу: 1.4. Халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги
Режа:
1. Техника хавфсизлиги бўйича меъёрий хужжатлар.
2. Объектларда техника хавфсизлигини таъминлашни ташкиллаштириш.
3. Ишлаб чиқариш жараёни ва ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари.
4. Меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник воситалар.
5. Меҳнат хавфсизлигига доир йўл-йўриқ ўтказиш ва хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ фуқароларни жумладан ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш, уларнинг турмуш даражасини юксалтиришга, меҳнат шароитларини техника хавфсизлиги ва санитария талаблари даражасидаги асосини яратишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Меҳнат муҳофазаси бўйича муҳим меъёрий хужжатлардан бири “Меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими”дир (МХСТ).
МХСТ – бу, меҳнат жараёнида инсоннинг соғлиғини ва иш қобилиятини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган талаблар, меъёрлар ва қоидаларни ўз ичига олган ўзаро боғлиқ стандартлар мажмуасидир. У 5 турга бўлинади.
1. Ташкилий – услубий стандартлар.
2. Ишлаб чиқаришдаги зарарли, хавфли бирликларга талаб ва нормалар стандартлари.
3. Ишлаб чиқариш ускуналарига хавфсизлик талаблари стандартлари.
4. Ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлиги талаблари стандартлари.
5. Ишчиларнинг химоя воситаларига бўлган талаблари давлат стандартлари.
Давлат стандартларида қуйидaги сигнaл рaнглaрини вa вaзифaлaрини белгилaйди:
1. қизил - «мaн eтиш», «стoп», «яққoл xaвфлилик».
2. сaриқ - «диққaт» «мумкин бўлгaн xaвф тўғрисидa oгoҳлaнтириш».
3. яшил - «xaвфсиз», «руxсaт eтилaди», «йўл oчиқ».
4. кўк - «инфoрмaция».
Давлат стандартларидан ташқари техника хавфсизлиги бўйича бир неча меъёрий хужжатлар мавжуд. Ҳусусан:
1. “Ишлaб чиқаришдaги бaxтсиз ҳoдисaлaрни вa xoдимлaр сaлoмaтлигининг бoшқa xил зaрaрлaнишини тeкшириш вa ҳисoбгa oлиш тўғрисидaги Низoмни тaсдиқлaш ҳaқидa” Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaси 286-сoнли қaрoри (06.06.1997 йил).
2. “Мeҳнaт шaрoитлaри бўйичa иш жoйлaрини бaҳoлaш ишлaрини ўткaзиш тaртиби ҳaқидa” Ўзбeкистoн Рeспубликaси Мeҳнaт Вaзирлигининг 2/18 –сoнли қaрoри (25.02.1993 йил).
Шунингдек, барча иқтисодиёт тармоқлари ва объектларида фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда мeҳнaт муҳoфaзaси бўйичa низoм ва йўриқномалар ишлаб чиқилади ва тегишли буйруқлар билан тасдиқланади.
1.2 мавзуда такидланганидек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги корхоналарда хавфсиз ишлаш, техника хавфсизлиги бўйича меъёрий қоидаларга, саноат санитарияси ва меҳнат гигиенасига ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш масалаларини назорат қилади. Ҳар бир тармоқ ўз техник инспекторига эга.
Меҳнат хавфсизлигининг асосий масалаларидан бири ишловчиларнинг хавфсизлигини таминлаш ҳисобланади.
Ҳозирги замон халқ хўжалик объектларида турли-туман машина-механизмлар, станоклар, кўтариш кранлари, иш бажариш конвеерлари ва бошқа қурилмалар мавжудки, буларнинг хаммаси бу ерда ишлаётганлар учун маълум хавф туғдириши, агар эхтиёт чора-тадбирларини белгилаб қўйилмаса, бахтсиз ходисалар содир бўлиши мумкин.
Иш бажариш шароитлари ҳам бир хил эмас, масалан, металларни қирқишда ишлатиладиган станокларни ишлатганда совитувчи суюқликлардан фойдаланилади, уларнинг кесиш иссиқлиги таъсирида буғланиши ҳаво муҳитининг ифлосланишига, шунингдек, ҳаво намлигининг ошиб кетишига олиб келади. Демак, цехда ишлаётган ҳар бир станок бахтсиз ходисаларга олиб келиши мумкинлигидан ташқари яна ҳаво муҳитини ифлослантирувчи восита сифатида қаралишини тақозо этади.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иш шароитини яхшилаш ва бахтсиз ходисаларни камайтиришнинг асосий йўлларидан бири ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаштириш ва автоматлаштирилган воситалардан фойдаланишдир.
Механизациялаштириш ишчиларни оғир жисмоний меҳнатдан қутқаради, бу эса ўз навбатида иш жойларидаги ишчилар сонини қисқартириш ва бахтсиз ходисаларни камайтириш имкониятини беради. Ишчи учун энг хавфли иш жараёнларини, масалан, темирчиликда болғалаш, пресслаш ишлари ва бошқаларни механизациялаштириш яхши натижа беради.
Замонавий технологияларда кўпгина ишчи учун ноқулай ва зарарли моддалар ажралиш жараёни кучли бўлган ишлар, масалан, эритилган металларни ҳар хил қолипларга қуйиш, енгил ва юк автомашиналари кузов ва кабиналарини электр пайвандлаш ишлари, уларни мойсизлантириб, бўяшга тайёрлаш ишлари, бўяш ва муҳофаза қопламалари билан қоплаш, деталларга иссиқлик билан ишлов бериш, штамповка, пресслаш ва бошқа ишларни бажаришда автоматлаштирилган воситалардан фойдаланиш мухим рол ўйнайди.
Автоматлаштирилган тизимларнинг анча катта тезликда ҳаракат қилиши, уларнинг ишлаш майдони кенглиги ва иш турларининг хилма-хиллиги, улар ишининг хавфли томонларини белгилайди.
Автоматлаштирилган тизимларни яратишда ва уларни ишлатишда вужудга келадиган барча хавфли вазиятларни хисобга олиш ва хавфсизликни таъминлаш воситалари билан жиҳозлаш талаб этилади.
Машина ва механизмлар хавфсизлигини таъминлаш учун уни лойиҳалашда қандай иш бажаришини хисобга олган ҳолда иш бажарувчи қисмларини жойлаштиришни ихчам усулларини топиш, унга шакл бериш ва муҳофаза қилиш қурилмаларини жойлаштириш билан бирга олиб борилади. Машинага ўрнатилган муҳофаза воситалари унинг асосий қисми билан уйғунлашиб кетиши керак. Шуни хисобга олиш керакки, муҳофаза воситалари иложи борича кўпроқ масалаларни ечишга хизмат қилсин.
Машина ва механизмларнинг пухта ишлашини таъминлашдаги асосий омилларидан бири, уларнинг ҳолатини назорат қилувчи асбоб-ускуналар ва автоматик бошқариш, ҳамда мувофиқлаштириш қурилмалари билан жихозлашдир.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish