48
машғулотларни кетма-кет бажариш ўқувчиларни тез чарчатади. Шунинг учун
чуқур фикрлаш билан боғлиқ фанлар (математика, физика, кунё) ҳаракатланиш
билаи боғлиқ фанларга (жисмоний тарбия, меҳнат) алмаштирилиб, кўпроқ ёзиш
билан боғлиқ фанлар (чет тили, рус тили, она тили, расм) эса эшитиш ва кўриш
билан боғлиқ фанлар (тарих, адабиёт, география, жамиятшунослик)га алмаш-
тирилиб турилса, ўқувчиларда чарчаш ҳолатининг олди олинади, уларнинг
ўзлаштириш қобилияти яхши бўлади.
Ўқувчиларнинг ўзлаштириши ҳафта давомида ҳам ўзгариб туради. Дам
олиш кунидан кейин биринчи ўқиш кунида ўқувчи организми ҳали ишга тўлиқ
сафарбар қилинмаган бўлади. Шунинг учун ҳам, қийин фанлар иложи борича
биринчи ўқиш кунига қўйилмаслиги керак. 2, 3-ўқиш кунларида организмнинг
иш қобилияти энг юқори даражада бўлади ва қийин фанлар ҳамда назорат
ишлар шу кунларда ўтказилгани маъқул. 4-ўқиш кунидан бошлаб организмнинг
иш қобилияти пасая бошлайди, лекин ўқишнинг 6-куни кўрсаткичларнинг
деярли пасайгани қайд қилинмайди. Ўқувчиларда чоршанба куни дарсни ўз-
лаштириш қобилияти пасайганини аниқланган. Лекин кейинги йилларда олиб
борган тадқиқотларига кўра, ўқувчиларда дарсларни ўзлаштириш қобили-
ятининг пасайиши пайшанба кунига тўғри келади.
Бундан келиб чиқадики, агар 4-ўқиш куни дарс жадвалига ҳаракатланиш
билан боғлиқ бўлган енгил фанлар қўйилса, тарбиявий соат ва экскурсиялар шу
кунда ўтказилса, ўқувчилар дам олади, натижада 5,6-ўқиш кунларида уларнинг
иш қобилияти анчагина тикланади, натижада дарс жадвалига бешинчи ва
олтинчи ўқиш кунлари қийинроқ фанлар қўйилишига имкон яратилади.
Ўқитиладиган фанлар ўқувчиларнинг қайси сигнал системасини ишга
солишига, статик ва динамик қисмларнинг нисбатига қараб табиатан ҳар хил
фаолият кўрсатишни кўзда тутади, бу ҳол ўқувчилардан ақлий жиҳатдан ҳар
хил даражада зўр беришни талаб этади. Бир-бирига яқин бўлиб, марказий нерв
системасининг бир хил бўлимларини ишга соладиган фанларни кетма-кет
қўйиш, масалан, математикадан кейин физикани ёки тарихдан кейин геог-
рафияни қўйиш ярамайди. Жуда чарчатиб қўядиган фанларни иш қобилияти
юқори бўлган даврда ўтказиш керак. Бу назорат ишларига ҳам тааллуқлидир.
Бундай ишларни кучли синфларда 2, 3-дарсларда, ўрта ва юқори синфларда 2,
4-дарсларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, чорак ва ўқув йилининг
охирларида бир кунда, бир ҳафтада бир нечтадан назорат иши ўтказиш яра-
майди.
Дарс жадвалини тузишда айниқса юқори синф ўқувчилари учун уй вази-
фалари ҳажмини ҳам ҳисобга олиш керак, чунки юқори синф ўқувчилари уй
вазифаларини бажаришга талайгина вақт сарфлайдилар, натижада уларнинг
ухлаши ва очиқ ҳавода бўлиши учун вақт кам қолади.
Меҳнат ва жисмоний тарбия дарсларига иш қобилияти пасаядиган пайт-
ларни ажратган маъқул. Бошланғич синфларда меҳнат дарсини учинчи дарсда,
5, 7-синф ўқувчиларининг устахоналардаги амалий машғулотларини эса эрта-
лабки ўқишда 3, 4-дарсларда, пешингиларда эса 1, 2-дарсларда ўтказиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: