Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Резус фактор.
Бу фактор биринчи марта 1941-йилда немис олими 
Ландтейнер томонидан Макакус Резус деган маймун қонида топилган ва 
шундай ном берилган. Кишилардан 86% ининг қонида резус-фактор борлиги, 
14% ида эса бу фактор йўқлиги аниқланган. Резус-факторли кишилар резус 
мусбат кишилар (Рh+), резус факторсиз кишилар резус-манфий кишилар (Рh-) 
деб аталади. Резус - фактор эритроцитларда бўлади, жинсга ва ёшга боғлиқ 
бўлмайди, у эритроцитларнинг агллютиногенлари билан боғланган эмас. 
Агллютиногенларга қарма-қарши ўлароқ, зардобда резус-фактор агглю-
тининлари ёки антителалари йўқ. 
Бу фактор шунинг учун амалий жиҳатдан аҳамиятлики, резус манфий 
кишиларга резус мусбат кишиларнинг қони қуйилса гемолиз (эритро-
цитларнинг емирилиши)рўй беради. Гемолиз рўй беришига сабаб шуки, бунда 
резус манфий кишиларнинг қонида махсус антителолар ҳосил бўлади. 
Ҳомиладорлик даврида эритроцитларнинг баъзан гемолизга учраб анемия рўй 
бериши, сўнгра ҳомиланинг нобуд бўлиши ана шу факторга боғлиқ. Янги 
туғилган болаларнинг гемолитик касаллиги ҳам резус-факторга боғлиқ. Бунда 
она қони резус манфий, ҳомила қони эса резус мусбат бўлади. Аммо 10% 
ҳолларда она қони ҳам, ҳомила қони ҳам резус мусбат бўлади-ю, гемолитик 
анемия рўй бермайди. Резус-факторларнинг типлари мос келмаса, шундай 
бўлиши мумкин. Резус-фактораинг уч типи борлиги аниқланган. Бу типлар 
лотинча Д, C, Е ҳарфлари билан белгиланади. Туғруқ вақтида қон қуйганда шу 
факторни ҳисобга олиш айниқса муҳимдир. 
Талоқ.
Бу ички орган бўлиб, чап қовурғалар остида жойлашган. Унинг 
оғирлиги катта одамда 140-200 г. Талоқ қон ҳосил қилувчи орган, яъни бу ерда 
лимфоцитлар ҳосил бўлади. Улар организмга кирган микробларни ютиш хусу-
сиятига эга. Демак, талоқ организмни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш 
вазифасини бажаради. Бундан ташқари талоқда ортиқча қон заҳира ҳолида 
сақланад. Шу билан бирга бу ерда ҳаёт тугаган эритроцит ва лейкоцитлар 
емирилади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish