Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
 
Ўқитишнинг физиологик асослари 
Барча психик жараёнлар бош мия катта ярим шарларидаги нерв жараён-
лари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кечади, зеро ҳар бир психик жараён асоси-
да нерв жараёнлари: қўзғалиш, тормозланиш, тарқалиш, жамланиш, доминанта 
ва бошқалар ётади. Бундан ташқари, психик жараёнлар нутқ асосида ҳам ҳосил 
бўлади. 
Болалар ва ўсмирларга таълим-тарбия беришда ички тормозланишнинг 
барча турларини ҳосил қилиш ва машқ қилдириш педагоглар учун зарур. Шуни 
унутмаслик керакки, солиштириш ва қарама-қарши қўйиш усуллари 
қўлланилгандагина ўқув жараёни самарали бўлади. Ўқитиш жараёнида рангли, 
ялтироқ кўргазмали қуролларни кўрсатиш, болаларни ҳаяжонлантирадиган, 
қувонтирадиган даражада таъсир этиш билан мия пўстлоғида доминанта ўчоғи-
ни вужудга келтириш, диққатни яхшилаш, ўқув материалининг қизиқар-
лилигини ошириш мумкин. Аксинча, бир хил таъсир, бир хил шароит, бир хил 
оҳангда сўзлаш болалар мудрашига, қизиқишининг камайишига сабаб бўлади. 
Таълим-тарбия беришда I ва II сигнал системасининг шаклланиши ва уйғун 
ишлаши муҳим аҳамиятга эга.
 
 
Уюқи, туш кўриш ва гипноз 
 
Уйқу организм учун зарур физиологик жараён ҳисобланади, у нерв 
сиcтемаси ва бутун организмнниг нормал фаолиятини таъминлайди. Бундан 
ташқари, уйқу ақлий фаолият учун ҳам жуда зарур. 
Олий нерв фаолиятининг энг қизиқарли ҳолатларидан биттаси уйқу ва 
сергакликнинг (бедорликнинг) алмашиниб туришидир. Бедорлик-сергаклик 
ҳолати - оддий ҳолат деб қабул қилинса, уйқу ўзининг сирлилиги билан одам-
ларнинг эътиборини доимо тортиб турган. Асрлар давомида одамлар уйқунинг 
механизмини тушунишга интилганлар ва унинг давомийлигини қисқартириш 
учун уринганлар. Дарҳақиқат, катта одам кунига 7-8 соат ухласа, демак, у 
умрининг учдан бир қисмини уйқу ҳолатида ўтказади. Одам 75 йил яшаса 25 
йил уйқу ҳолатида ўтади. Уйқу нерв тизимининг даврий равишда фаоллик 
ҳолатидан чиқиши туфайли содир бўлади. Бу пайтда организмнинг ҳаракат 
функциялари камаяди. 
Уйқу организмнинг табиий энг зарурий эҳтиёжларидандир. Ухламаслик 
ҳайвонларда нервозлар, хотирани бузилиши, галлюцинациялар ва охир оқибат 
(10-12 суткада) ўлимга олиб келади. 1960-йилда бир ёш эркак ўз хоҳиши билан 
264 соатни ухламай ўтказган, унга ухлаш учун сунъий равишда ҳеч қандай 
имконият берилмаган. Тиббий-биологик кузатишлар шуни кўрсатдики, унинг 
биринчи уйқусизлик кунларидан кейиноқ иш қобилияти кескин пасайди, 5-6 
кун ухламагандан кейин у ташқи дунё билан адекват алоқасини бутунлай узди 
ва 11 кунлик уйқусизликдан кейин у галлюцинация ҳолатига тушиб, хушидан 


110 
кэтди ва 16 соат ухлади. Демак, уйқу организм учун физиологик заруриятдир. 
Меъёридаги уйқу эса одам фаоллиги, соғлиғи, иш қобилиятларининг 
гаровидир. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish