Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ҳиссиётнинг физиологик асослари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ҳиссиётнинг физиологик асослари 
 
Атрофдаги воқеалар, ўқиган китоблар, тинглаган мусиқа ва маъруза, 
томоша қилинган кинофилм ёки спектакллар, бошқалар билан бўлган мулоқот 
натижасида одамда турли ҳиссиёт (эмоция) пайдо бўлади. Масалан, жиддий 
ўйлаш ҳолатлари, хурсандчилик ёки нафратланиш, қайғу ёки кулгу, йиғлаш, 
осойишталик кабилар. Бу ҳолатлар пайдо бўлишида ҳар бир одамнинг олий 
нерв фаолиятининг хоссаси муҳим рол ўйнайди. Бинобарин, маълум бир 
воқеага бир одамда осойишталик, ўйлаш ҳолати пайдо бўлса, иккинчисида 
безовталаниш, қайғуриш ҳолати юзага келади. 
Ҳиссиёт икки хил: мусбат ва манфий бўлади. Мусбат ҳиссиёт -
хурсандчилик, кулгу, қониқиш, яхши кайфият кабилар: манфий ҳиссиёт – қай-
ғуриш, қўрқиш, таажжубланиш, йиғлаш кабилардир. Ҳиссиёт марказий нерв 
системасининг қўзғалиш ва ички секреция безларининг фаолияти кучайиши 
билан боғлиқ. Ҳиссиёт ташқи муҳитдаги турли таъсирловчиларни анализа-
торларнинг миядаги қисмига рецепторлар орқали таъсир этиши натижасида 
вужудга келади. Ҳиссиёт ҳам рефлекслар асосида, вегетатив нерв системаси 
марказлари, лимб системаси, ретикуляр формациянинг мия ярим шарларига 
таъсири туфайли ҳосил бўлади, деб тушунтирилади. Бу соҳаларнинг қўзғалиши 
ўз навбатида ички органлар фаолиятини ўзгартиради, скелет мускулларига 
трофик таъсир этади. Шунингдэк, ҳиссиёт оралиқ мия (айниқса ўрта миядаги 
махсус ядролар, ретикуляр формация, бўртиқ остки ядроларни), лимб бўлак-
лари, бодомчасимон ядролар орқали бошқариб турилади. 
Буйрак устки безларининг пўстлоқ қисмида гормонлар кўп ишланиб, 
симпатик нерв системасига таъсир этиб, унинг кўзғалувчанлигини оширади. 
Одам ғазабланганда ёки оғриқ пайдо бўлганда, қўрққанда буйрак усти безидан 
адреналин гормони кўп ишлаб чиқарилади. Бўртиқ ости қисми иштирокидаги 
ҳиссиётда гипофизнинг ички секрецияси ўзгаради. Симпатик ва парасимпатик 
нерв системаларининг бир вақтда қўзғалиши натижасида жинсий акт юз бера-
ди. Қўрқиш ва ғазабланишда симпатик нерв системаси, ёқимли туйғуларда 
парасимпатик нерв система устунроқ бўлади. Лекин кўз ёш безлари функ-
циясининг кучайиб кетиши парасимпатик нерв системаси қўзғалувчанлиги 
ортишининг натижаси ҳисобланади. Бўртиқ ости қисмининг қўзғалиши 
фақатгина вегетатив реакцияларни эмас, балки ҳаракат реакцияларини ҳам 
келтириб чиқаради. Ҳаракат аппаратидан проприреоцептив импульсларнинг 
кўп келиши бўртиқ остига ва мия ярим шарларига рефлектор таъсир этади. 
Ҳиссиётда мия ярим шарларининг пешона қисми асосий рол ўйнайди. 
Руҳий жараёнлар ҳам вегетатив, ҳам ҳаракат реакцияларини келтириб 
чиқаради. Масалан, қўлларни букиш ҳақида ўйлаш гарчи қўл букилмаса ҳам 
қўл мускуллари қон томирларининг кенгайишига олиб келади. Ҳис-хаяжонда 
лимб системасининг роли муҳимдир. Унинг айрим тузилмаларининг қўзғалиши 
одамларда ёқимли сезгини вужудга келтирса, бошқа тузилмаларининг 
қўзғалиши ёқимсиз сезгини вужудга кэлтиради. Симпатик нерв системаси 
қўзғалганда ҳаракат фаоллиги ортади, парасимпатик нерв системаси 
қўзғалганда эса аксинча пасаяди. 


105 
Одам ҳиссиётга берилганда баъзан имо-ишора мускуллари, тана ва қўл-
оёқлар мускуллари ўзига хос равишда қисқаради. Симпатик нерв система-
сининг кўзғалиши мускулларга трофик таъсир этиб, қон босими ортиши ҳисо-
бига мускуллар кучи ва чидамлилигини ошириб юборади. Айрим ҳолларда 
мускуллар бўшашиши ҳам мумкин. Ҳис-ҳаяжон болалик даврида ўзига хос 
равишда намоён бўлади. Бу даврда болалар янгиликка ўч бўладилар. Янги-
ликни англаш, унга интилиш, эришиш, ўзлаштириш болаларда мусбат ҳиссиёт-
ни юзага чиқаради. Бу эса марказий нерв системаси фаолиятини кучайтиради. 
Болаларда марказий нерв системаси юқори бўлимларминг тўлиқ мукам-
маллашмаганлиги уларда ҳиссиётнинг бэқарорлашувига сабабчи бўлади. 
Болаларнинг тез йиғлаб, тез овуниши, йиғи билан кулгунинг тез алмашинуви, 
бола хурсанд бўлганда баланд овозда кулиши, қийқириши бунга мисол бўла 
олади. Бошланғич мактаб ёшига келиб мия пўстлоқ бўлимларининг ривож-
ланиши натижасида аста-секинлик билан болалар ўз ҳиссиётларини бошқа-
ришни ўргана бошлайдилар. Бу ёш ортиши билан ривожланиб боради ва бунда 
албатта, ички тормозланишга йўналтирилган тарбиянинг роли каттадир. 
Болалар ҳис-ҳаяжонларини бошқаришни катталардан ўрганадилар. Мусбат 
ҳиссиёт болаларда марказй нерв системаси фаолиятини оширади. Таълим-
тарбия жараёнида болаларда мусбат ҳиссиётни ҳосил қилишга алоҳида эътибор 
бериш керак 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish