Мазу – 17.
Ўсмирлардаги зарарли одатлар
Мустақил юртимиз учун ҳар томонлама баркамол, ватанпарвар, юксак
маданиятли, маънавий қадриятларни эъзозлайдиган етук ёшларни тарбия-
лашимиз лозим.
Ҳам жисмонан, ҳам маънавий соғлом авлоднинг турмуш тарзини яратиш
давр тақозосидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг
«Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик» номли асарида: «Биз наслимизнинг кела-
жаги-соғлом авлод учун кураш бошладик. Шу ном билан орден таъсис этдик ва
махсус халқаро жамғарма туздик, Бу бежиз эмас. Соғлом авлод деганда биз
фақатгина жисман бақувват фарзандларимизни эмас, балки маънавий бой
авлодни ҳам кўзда тутганмиз. Чунки ҳар тарафлама соғлом авлодга эга бўлган
209
халқни ҳеч қачон енгиб бўлмайди. Буни ҳаммамиз яхши англаб олмоғимиз
шарт» -деб уқтириб ўтган эди. Дарҳақиқат, соғлом авлодни шакллантириш
масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уни араалга ошириш
эса, барча мутахассисларнинг бу борада жиддий фаолият олиб боришларини
тақозо этади. Мустақил Ўзбекистон янада равнақ топаётган ҳозирги даврда
ёшларнинг тамаки ва нос чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, гиёҳ-
вандлик каби зарарли одатларни олдини олиш масаласи муҳим муаммо бўлиб
қолмоқда.
Психоактив моддалар (ПАМ)-алкогол, гиёҳванд ва токсик моддаларга
ружу қўйиш, сурункали равишда истеъмол туфайли уларга ўрганиб қолиш,
қатор мамлакатлар аҳолиси, айниқса ёшлар саломатлигига путур етказаётган
энг даҳшатли омилдир. Сўнгги йилларда тиббий тавсиялардан ташқари нар-
котик ва токсик кайф қилдирувчи турли моддаларни қабул қилиш кўрсат-
кичлари шиддат билан ошиб бормоқда.
Тамаки ва нос чекишнинг соғлиққа зарари
Одам папирос чекканда тамаки тутини билан нафас олади, ўпкага
кислород ўрнига CО
2
(карбонат ангидрид) гази бориб қонга ўтади, орга-
низмдаги моддалар алмашинувини бузади, бундай ҳолат ўз навбатида орга-
низмнинг кислород танқислигига сабаб бўлади. Тамаки таркибидаги аммиак
намлик иштирокида ўпка алвеолалари (ҳужайраларида) ишқор-нашатир спир-
тига айланади. Бу ишқор ўпканинг шиллиқ қаватини таъсирлаб чекувчида
бронхит касаллигини келтириб чиқаради. Бунинг оқибатида ўпканинг турли
юқумли касалликларга чидамлилиги камаяди. Олимлар маълумотича сил касал-
лигига дучор бўлганларнинг 90 фоизи чекувчилардир. Тамаки таркибидаги
концероген моддалар чекувчиларда саратон (рак) касаллигини келтириб
чиқаради. Тамаки таркибидаги никотин кучли заҳар. Никотиннинг 0,1 грами
одамни ўлдиради. Бу доза 20 дона тамакида сақланади. Агарда чекувчи ҳар
куни 20 дона тамаки чекса 30 йил мобайнида 200 минг дона тамаки чекади, бу
(160 кг) тамаки дегани. Бундай миқордаги тамаки таркибида 800 г никотин
бўлади. Чекувчи бир кунда одамни ўлдирадиган миқдордаги никотинни ютади.
Лекин бу никотин оз-оз миқдорда организмга киради. Никотин биринчи
навбатда нерв системасини заҳарлайди. Узоқ муддат тамаки чеккан одам-
ларнинг қўллари қалтирайди, нафас олиши қийинлашади, йўталадилар ўхтин-
ўхтин, кўнгли айнийди. Никотин симпатик ва парасимпатик нерв систе-
маларига таъсир этади. Беморда дастлаб юрак тез-тез қисқаради, қон босими
ортади, периферик қон томирларида спазма, юракнинг тож томирларида кенга-
йиш ҳоллари содир бўлади. Қонда никотин моддасининг кўпайиши туфайли
беморда инфаркт касаллиги келиб чиқади. Тамаки тутини бронхларни кескин
торайтириб юборади, сўнг кенгайтириб юборади. Чекиш туфайли одамнинг
хотираси сусаяди, одам озиб кетади, Ёш ўсмирларни чекиши туфайли бола
ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади, уруғ ҳужайларда ўзгаришлар содир
бўлади, жинсий ожизлик келиб чиқади.
Тамаки чекувчиларда аскорбин кислота, фуросемид, гепарин, эстеро-
генларнинг таъсир этиш кучи камайиб кетади. Шунинг учун, чекувчиларда қон
210
босими, қандли диабет, юрак ишимияси, ошқозоннинг яра касаллиги нафас
касалликларини даволашни қийинлаштиради. Никотин буйрак усти бези функ-
циясига жуда салбий таъсир этади. Бундан ташқари никотин атеросклероз
касаллигини зўрайиб кетишига сабаб бўлади.
Сурункали чекиш орқа мия функсияларига салбий таъсир этади. Бу жин-
сий ожизликка сабаб бўлади,
Айниқса, ёш қизларни тамаки чекиши барча аъзоларига зарарли таъсир
этади. Чекувчи қизлар ривожланишдан орқада қолади тез-тез касалланадилар,
ҳайз кўриш бузилади, Сурункали чекиш қиз бола ҳуснини бузади, қиз бола эрта
балоғатга этади. Чекувчи аёллар тез қарийдилар, юзларига ажин тушади, юз
териси, киши ранги ўзгаради. Чекувчи аёлларнинг 30 фоизида базедов касал-
лиги тараққий этади.
Шуни айтиш керакки, чекмовчилар чекувчилар ёнида туриши туфайли
чекувчилардаги касалликлар чекмовчиларда ҳам ҳосил бўлиши мумкин.
Чунки чекмовчилар пассив чакувчилар ҳисобланадилар. Текши-
ришлардан маълум бўлишича қон ивиш жараёнини тезлаштириб юборади.
Перферик томирларда атеросклерознинг кучайиши натижасида оёқ қон томир-
ларида касаллик келиб чиқишига сабаб бўлади. Бемор оёқ бўғинларида оғриқ
сезади, кейинчалик юра олмай қолади.
Никотин ошқозон ширасини ажралиш ва унинг кислоталигини издан чи-
қаради. Чекиш жараёнида ошқозон томирлари тораяди, ошқозоннинг шиллиқ
қавати яллиғланади. Чекувчиларда сезиш органларнинг фаолияти издан чиқада.
Чекувчида аста-секин ранг ажратиш қобилияти пасая боради, у дастлаб яшил
сўнг қизил ва сариқ рангларни ажрата олмай қолади. Кўпгина чекувчиларда
эшитиш сезгирлиги камаяди. Чекиш туфайли қулоқда ноғора парда қалин-
лашади, эшитиш суякчаларининг ҳажми кичиклашади.
Ҳозирги вақтда кўпгина чекувчиларнинг ёши 20-30да бўлиб ёш оила
қурган бўладилар. Шунинг учун, чекувчи ота-оналар биринчи навбатда ўз
боласига зарар етказади. Чекувчи онанинг кўкрак сутида никотин бўлгани учун
у қўланса ҳидли, бироз тахир мазали бўлади. Шунинг учун, баъзи бола онасини
эммай қўяди. Чекувчи онанинг боласи ҳам пассив чекувчи бўлиб қолади.
Ўсмирлар катталардан беркитиб тамакида папирос тутуни билан кўпроқ
зарарли моддалар ўпкага ўтади. Тамакини тез чакканда ўпкага икки марта кўп
никотин ўтиши исботланган. Чекувчи ўсмир организми жисмоний ва психик
ривожланишдан орқада қолади.
Республикамизда кейинги йилларда ёшлар ўртасида нос чекиш каби
зарарли одат кенг тарқалмоқда. Носдан атроф-муҳитга тутун тарқалмаса ҳам,
нос чекувчи уни туфлаб ифлослантиради. Носнинг тутуни бўлмаганлиги учун у
чекувчи ўпкасига кирмагани билан, унинг заҳарли моддалари тил остидаги қон
томирларига сўрилиб, қон орқали мия, юрак, жигар каби ҳаётий муҳим орган-
ларни заҳарлайди. Носнинг эриган қисми оғиз бўшлиғидаги сўлак билан ютиб
юборилади ва у ошқозон-ичакларга тушиб, уларни заҳарлайди.
Нос тамакининг энг кучли заҳарли турларидан тайёрланади. Тамаки ту-
туни таркибидаги заҳарли моддалардан ташқари, носга яна оҳак, кул каби
зарарли моддалар ҳам қўшилади. Бу моддалар оғиз бўшлиғида эриб, сўлак би-
лан қўшилиб, қизилўнгач орқали ошқозонга тушади. Шунинг учун нос че-
211
кувчиларда оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва ошқозон раки кўп учрайди.
Мактаб болалари, лицей ва коллеж талабаларининг тамаки, нос чекиши
ҳеч қандай одоб, ахлоқ нормаларига тўғри келмайди. Бола қанча ёшликдан
чекишга ўрганса, унинг тамаки, нос чекишни ташлаши шунчалик қийин бўла-
ди. Чекувчи одамларда ишчанлик қобилияти пас бўлади. Чекувчилар атроф-
муҳит мусаффолигини бузадилар ҳавони заҳарлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |