Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Суякларнинг кимёвий таркиби



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Суякларнинг кимёвий таркиби.
Суяклар таркиби органик ва анорганик 
моддалардан иборат. Суякнинг органик моддасига оссеин дейилиб, у суяк 
вазнининг 1/3 қисмини ташкил этади, қолган 2/3 қисми анорганик моддалардан 
иборат. Ёш катталашган сари суяклар таркибидаги анорганик моддалар миқ-
дори ортиб боради. Шунинг учун кексаларнинг суяги мўрт бўлади. Кальций, 
фосфор, магний ва бошқа элементлар нисбати ҳам ўзгаради. Кичик мактаб 
ёшидаги болалар суяги таркибида кўпроқ кальций, катта мактаб ёшидаги 
болаларнинг суяги таркибида фосфор тузлари кўп бўлади. Суякларнинг тузи-
лиши ва кимёвий таркиби ўзгариши билан уларнинг физик хоссалари ҳам ўзга-
ради. Болаларнинг суяги, тоғайлари майин, қайишқоқ бўлади. 7 ёшда найсимон 
суякларнинг тузилиши катта одамларникига ўхшашдир. Лекин 10-12 ёшларда 
суякнинг ғовак моддаси жадал ўзгаради. Боланинг ёши қанча кичик бўлса, суяк 
уст пардаси суякнинг зич қаватига шунча ёпишади, 7 ёшда суяк уст пардаси зич 
қаватдан ажралиб туради. 7 дан 10 ёшгача найсимон суякларнинг илик қисми 
ўсиши секинлашади, 11-12 ёшдан 18 ёшгача найсимон суяклар тўла шаклланиб 


131 
бўлади. 
Скелет қисмларнинг тузилиши.
Бош скелети. Бош скелети функцияси 
ва ривожланиш хусусиятларига кўра 2 қисмга: мия қутиси суяклари ва юз 
суякларига бўлинади. 
Мия қутиси суякларига: энса суяги, пешона суяги, асосий суяк, понаси-
мон суяк, тепа суяклари, чакка суяги, буруннинг пастки чаноқ суяги. кўз ёши 
суяги, бурун суяги киради. Юз суякларига пастки жағ суяги ва тил ости суяги 
каби тоқ суяклар киради ва юқори жағ суяги, танглай суяги, ёноқ суяги каби 
жуфт суяклари киради. Болаларнинг бош скелети ўлчами, танага нисбатан 
пропорцияси, бирикиши билан катталарникидан фарқ қилади. 
Болаларда бош скелетнинг юз қисми мия қутиси қисмига нисбатан кичик-
роқ бўлиб, ёш ортиши билан бу фарқ йўқола боради. Бош скелети боланинг 2 
ёшигача бир текис ўсади. Энса суяги бўртиб чиқади ва тепа суяклари билан 
бирга тез ўса бошлайди. Янги туғилган бола калла суякларининг суякланиш 
жараёни 15 ойликкача давом этади. Унинг калла суяклари бир-бири билан 
бириктирувчи тўқима ёрдамида туташади, булар лиқилдоқ деб аталади. 
Лиқилдоқлар пешонада, энсада, чаккада бўлиб, 1,5 ёшда калла суякларидаги 
лиқилдоқлар суякланиб бўлади, 4 ёшда эса мия қутисининг чоклари ҳосил 
бўлади. 
13-14 ёшдан пешона суяги жадал ўсади. Бош скелетининг ўсиши ва 
ривожланиши 20 ёшдан 30 ёшгача давом этади. Мактаб ёшидаги болаларда бош 
ҳажми жуда секин ўсади. Қиз болаларда 13-14 ёшда, ўғил болаларда 13-15 
ёшдан тез ўса бошлайди. 
Калла суяклари чоклар ёрдамида бирикади. Улар уч хил: тишсимон, 
тангасимон ва текис чок ҳосил қилиб бирикади, 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish